Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ҳаёт

Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт С
Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт
Kanal manzili: @soglomhayotuz
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.56K
Kanalning ta’rifi

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 243

2021-08-01 17:10:16
Милкларим шишиб, тиш ювганимда тишим қонайди. Табиий усулда даволаш мумкинми?
Мухлис саволи

Тиш қонашини бартараф этишнинг табиий даволари кўп. Улардан энг самаралиларини тавсия этамиз.

Қора дуб. Ушбу шифобахш ўсимликдан дамлама тайёрлаб, оғиз бўшлиғини чайиш, яхши самара беради.

Мойчечак. Мойчечак ўсимлигининг қуритилганидан 1 ошқошиғи 1 стакан қайноқ сувда дамланади ва оғиз чайилади.

Истеъмол содаси. 1 чойқошиқ истеъмол содаси 1 стакан қайноқ сувда эритилади ва оғиз чайилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
55.6K views14:10
Ochish/sharhlash
2021-08-01 14:10:10
Овқатни узоқ вақт давомида чайнаш қанчалик муҳим?

Овқат қанчалик яхши ва кўп чайналган бўлса, сўлак билан шунча яхши намланади ва қизилўнгач бўйлаб ҳаракатланиши осонлашади. Бундан ташқари, ҳазм қилиш жараёни оғиздан бошланади: бунинг учун сўлакда ферментлар мавжуд.

Шошмасдан, кам овқатланиш ақлли овқатланишнинг муҳим таркибий қисмидир.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
57.7K views11:10
Ochish/sharhlash
2021-08-01 10:40:05
ЖССТ одамларни тўғри овқатланишга чақирмоқда. У қандай бўлади? — Барно Одилова билан суҳбат

Ҳар куни ёки кунора Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўл телефонларимизга ЖССТ тавсиялари асосида соғлом овқатланиш, зарарли маҳсулотлар, жумладан, трансёғлардан воз кечиш ҳамда спорт билан шуғулланишнинг муҳимлиги ҳақидаги маълумотлар смс тарзида юборилмоқда.

Батафсил

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
58.3K views07:40
Ochish/sharhlash
2021-08-01 07:10:09 Витаминларни кўп миқдорда истеъмол қилиш зарарлимасми?

Витаминли комплексларни суиистеъмол қилиш гипервитаминоз ҳолатини келтириб чиқариши мумкин. У эса фойдали моддалар ва микроэлементлар танқислигидан кўра хавфлироқ.

D витамини ёки A витамини гипервитаминози соғлиқ учун хавфсиз эмас. Устига-устак, кўпгина поливитаминлар дори эмас, биоқўшимча сифатида рўйхатга олинишини унутмаслик керак.

Статистикага кўра, жигар токсик зарарланишининг тўртдан икки қисми тегишли тартибда сертификатлаштирилмаган биоқўшимчалар билан боғлиқ.

Кўнгил айниши, лоҳаслик, чарчоқ, ажралаётган пешоб миқдори камайиши шулар жумласидан. D гипервитаминозида қайт қилиш, яъни интоксикациянинг барча аломатлари бор.

Агар таомнома сифатли маҳсулотлардан ташкил топган ва мева-сабзавотларга бой бўлса, қўшимча витаминларни қабул қилишга зарурат йўқ.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
60.7K views04:10
Ochish/sharhlash
2021-07-31 16:29:20
"Ҳеч ким оёқ-қўлини боғлаб вакцина юбормайди" - Адлия вазири Русланбек Давлетов мажбурий эмлаш ҳақида:

Агар сиз вакцина олишни рад этсангиз, ҳеч ким мажбурлаб, тиббиёт муассасасига олиб бормайди. Фақат бошқа ҳуқуқларингиз, масалан, меҳнат ҳуқуқларингиз чекланиши мумкин.
Иш берувчи эмланмаган ходимни ишдан ҳайдамайди, ишдан четлатади холос. Ишдан четлатилса, бу вақтинчалик бўлиб, бу вақтда ойлик тўланмайди.
Вакцинанинг самарадорлигига ишонмайдиганлар ҳам топилади. Аммо бу билан унинг самарадорлиги камайиб қолмайди. Давлат барчасини инобатга олиб, шу сиёсатни олиб бормоқда.
Инсон ҳуқуқлари абсолют ҳуқуқ эмас. Инсон ҳуқуқлари жуда кўп ҳолатда чекланади, Европада юқори стандартда ишлайдиган суд инстанциялар ҳам мажбурий эмлашда давлат тарафдори бўлган. Жамоавий ҳуқуқ индивидуал ҳуқуқдан доимо устун туради.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
74.3K views13:29
Ochish/sharhlash
2021-07-31 12:46:25
Мажбурий эмлашни назарда тутувчи қонун сенаторлар томонидан маъқулланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Қонунда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда;
Ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги назарда тутилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
71.9K views09:46
Ochish/sharhlash
2021-07-31 10:25:09
Тиш милки нима учун оғрийди?

Мухлис саволи

Шифокор Насиба Ражабова:

Милк - бу тишлар орасини тўлдириб турадиган ва дентинга маҳкам ёпишиб турадиган тўқима ҳисобланади.

Сабаблари: оғиз бўшлиғи гигиенасига тўғри риоя қилмаслик, айрим турдаги дориларни кўп қабул қилиш, механик жароҳатлар натижасида, организмга озиқ моддалар етарли миқдорда бўлмаганда, чекиш ҳамда бошқа соматик ва тиш касалликларида.

Даволаш: стоматолог кўригидан сўнг, келтириб чиқарган сабабига кўра даво муолажалари олинади.

Тавсия:
Милк оғриганда яллиғланишга қарши мойчечак (ромашка) ҳамда маврак (шалфей) ўсимлигидан дамлама тайёрлаб, 1 кунда 2-3 марта оғизни чайқаш.
2 чой қошиқ 3% ли водород пероксид эритмасини 1 стакан сувга солиб, оғиз бўшлиғини 2-3 марта чайқаш тавсия этилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
61.4K viewsedited  07:25
Ochish/sharhlash
2021-07-31 07:10:06
Коронавирусга қарши эмлашнинг 2-дозасини олгач,, ҳомиладорлигимни билдим. 3 дозасини олсам, ҳомилага зарар қилмайдими?
Шаҳнозахон

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Ҳомиладорлик коронавирусга қарши эмлашда қарши кўрсатма ҳисобланади. Ҳомиладорликни билмасдан вакцина билан эмланиш ҳолатларида мунтазам равишда оилавий шифокор ва гинеколог назоратида бўлиш тавсия этилади.

Бундай ҳолатда УТТ ва скрининг текшируви орқали ҳомила ривожланиши доимий назоратда бўлиши лозим.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
62.9K views04:10
Ochish/sharhlash
2021-07-30 10:35:08
Бир ойда 2 марта ҳайз кўришнинг сабаблари нима?
Мухлис саволи

Шифокор Насиба Ражабова:

Меъёрий ҳайз циклининг ораси 21 кундан 35 кунгача бўлади.

Ҳайз цикли бузилишининг сабаблари: тана вазнининг етишмаслиги (озғинлик), жинсий органлар ривожланиши аномалиялари, жинсий ривожланишнинг орқада бўлиши, ҳомиладорлик, стресс, ҳаддан ташқари кўп жисмоний зўриқиш, жуда қатъий диета, сурункали касалликларни авж олиши, яшаш муҳитининг ўзгариши ҳамда жинсий органларнинг турли хил касалликлари.

Даволаш: келтириб чиқарган сабабларига кўра, тўлиқ текширувдан сўнг гинеколог томонидан даво муолажалари ўтказилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
69.7K viewsedited  07:35
Ochish/sharhlash
2021-07-30 08:44:06
Вакцинанинг 2-дозасидан сўнг, аппендицит бўлганман. Қанча муддат ўтгач, 3-дозасини олишим мумкин?

Мухлис саволи

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Аппендицит - аппендикс ўткир яллиғланиш касаллиги бўлиб, коронавирусга қарши эмлашда касалликларнинг ўткир даври вақтинчалик қарши кўрсатма ҳисобланади.

Бундай ҳолатда касалликнинг ўткир давридан 2-4 ҳафта ўтгач, хирург ва терапевт кўригидан ўтиш лозим. Бунда беморнинг умумий аҳволи ва лаборатория кўрсаткичлари нормал ҳолатда деб баҳоланса, эмлашнинг 3 дозасини олиш мумкин.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
65.2K viewsedited  05:44
Ochish/sharhlash