Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ҳаёт

Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт С
Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт
Kanal manzili: @soglomhayotuz
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.56K
Kanalning ta’rifi

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 244

2021-07-29 18:50:04
Бутун тана бўйлаб терлашнинг сабаби нима?
Мухлис саволи

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом турмуш тарғиботчиси

Бу ҳолат тиббиёт тилида умумий гипергидроз дейилади, бу тер безларидаги ёки бошқа аъзолардаги ўзгаришлар туфайли юзага келиши мумкин. Бунинг сабабини аниқлаш учун, энг аввало терапевт шифокорга мурожаат қилиш керак.

Шунингдек, қуйидаги мутахассисларнинг ҳам текшируви керак бўлиши мумкин:

Дерматолог – тер безларининг дерматози ва яллиғланишини истисно қилиш учун;
Невролог – вегетатив касалликларни текшириш учун;
Эндокринолог - қалқонсимон безнинг ишлашини баҳолаш, гормонлар даражасини текшириш ва қандли диабетни истисно қилиш учун;
Кардиолог – стенокардия йўқлигини аниқлаш учун.

Агар ҳеч қандай касаллик топилмаса, шифокор стандарт усуллар ёрдамида муаммога қарши курашади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
33.0K views15:50
Ochish/sharhlash
2021-07-29 15:45:09
Қайси ҳудуд эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни банд этган (28 июль ҳолатига кўра)?

Фарғона вилояти (28 136 доза),
Андижон вилояти (24 341 доза),
Наманган вилояти (21 367 доза),
Бухоро вилояти (20 097 доза),
Самарқанд вилояти (19 979 доза).

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
40.2K views12:45
Ochish/sharhlash
2021-07-29 13:17:57
Булимия қандай касаллик?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Булимия - овқатланиш тартибининг бузилиши билан кечувчи психоэмоционал ҳолат бўлиб, доимий очлик ҳиси билан ажралиб туради. Бундай инсонлар кўп овқат истеъмол қилгач, тана вазнининг ортишидан қўрқиб, сунъий равишда қайт қилиш рефлексини чақириш, овқат ҳазм қилувчи дориларни кўп миқдорда ичиш ва танага азоб берадиган даражада жисмоний машқлар билан шуғулланиши кузатилади.

Бу касаллик ўсмирларда кўп учрайди. Сабаблари: турли психоэмоционал травмалар, вазнидан қониқмаслик, ўзига бўлган ишончнинг пасайиши, соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслик.

Булимияни муваффақиятли даволаш учун тана ва руҳиятни комплекс тарзда даволаш лозим.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
45.9K viewsedited  10:17
Ochish/sharhlash
2021-07-29 08:50:09
15 йиллик тирноқ замбуруғининг давоси борми?
Мухлис саволи

Шифокор Насиба Ражабова:

Тирноқ замбуруғи - бу онихомикоз бўлиб, тирноқ пластинасининг зарарланиши ҳисобланади. Энг кўп учрайдиган сабабчиси бу дерматофит замбуруғлардир.

Белгилари: қичишиш, тирноқ шаклининг ўзгариши, бадбўй ҳид, нохуш сезги, тирноқ атрофидаги тўқиманинг яллиғланиши, оғриқ, тирноқнинг қалинлашиши, нотекислиги, синувчан бўлиши, рангининг ўзгариши.

Даволашда дерматолог кўрувидан сўнг, замбуруғга қарши спрей, крем, маз ёки ичиладиган дорилар тавсия қилинади.

Бу касалликни даволаётганда реинфекция, яъни қайта юқтириб олишдан эҳтиёт бўлиш зарур. Бунда оёқ кийим, сочиқ, қўлқоп, ҳаммом ҳамда кўрпа-тўшакларни доимо дезинфекция қилиш керак. Бунинг учун сизга олма сиркаси, прополис, чой дарахти ёғи ёки замбуруғга қарши кукунлар, спрейлар ва аэрозоллар ёрдам беради.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
50.3K viewsedited  05:50
Ochish/sharhlash
2021-07-28 16:44:57
Менга эндометриоз ташхиси қўйилди. Операция қилмасдан, дори-дармон билан даволаса бўладими?

Гўзал Қобулова

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Эндометриоз - бачадон бўшлиғининг ички қавати, унинг юзаси, шунингдек бошқа аъзо тўқималарида эндометрий ҳужайраларининг ўсиши билан кечадиган касаллик. Эндометриозларнинг ҳам бир нечта тури бўлиб, жойлашган жойига қараб фарқ қилади. Эндометриозни асосий даволаш усули бу жарроҳлик амалиётидир.

Ҳозирги кунда эндометриоз ўчоқларини жарроҳлик ёрдамида даволашнинг бир нечта усуллари бўлиб, уларнинг барчаси исботланган таъсирга эга. Даволаш тури эса ўчоқнинг ҳажми, қалинлиги ва жойлашган жойига қараб танланади.

Бундай ҳолатда албатта шифокор (гинеколог) билан маслаҳатлашиш лозим. Сабаби эндометриоз бачадон онкологик касалликлари, бепуштлик, овуляциянинг бузилиши, ҳомила тушиши, кичик тос аъзоларининг яллиғланишига сабаб бўлади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
56.2K viewsedited  13:44
Ochish/sharhlash
2021-07-28 11:48:38
Ёшим 41 да. Мени кўп терлаш, тез чанқаш, тез-тез пешоб ажралиши ва оғир кўтарганимда белимда оғриқ безовта қилмоқда. Бу ниманинг аломати?

Назаров Ҳасанбой

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Кўп терлаш асосан витамин Д етишмаслигининг белгиларидан бири бўлиб, бу ҳолатда озгина жисмоний ҳаракатда ҳам кўп терлаш кузатилади. Бунинг олдини олиш мақсадида витамин Д ичиш тавсия этилади. Унинг миқдори эса витамин Д етишмовчилигининг даражасига қараб белгиланади. Бундан ташқари, кўп терлаш иммунитет пасайганда хам кузатилади.

Тез чанқаш ва пешобнинг тез-тез ажралишида эса қандли диабет учун қондаги қанд миқдорини текширтириш лозим.

Белдаги оғриқларнинг сабаблари турлича бўлиб, улар: чурралар, остеопороз, буйрак касалликлари ва умуртқа поғонаси шикастланишида кузатилади. Аниқ ташхис учун шифокор кўриги лозим.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
59.5K viewsedited  08:48
Ochish/sharhlash
2021-07-28 08:39:58
Июль ойида 1003 қисқа рақами Call-марказига кунига ўртача 1800 та мурожаат келиб тушмоқда

Бир йил аввал ишга тушган қисқа рақамли 1003 Call-маркази ҳозирда ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Call-марказга жорий йилнинг май ойида кунига ўртача 300 та қўнғироқ келиб тушган бўлса, июнь ойида бир кунда 200-400 нафар фуқаро мурожаат қилган. Июль ойига келиб эса, кунлик мурожаатлар сони ўртача 1800 тагача кўтарилган.

Шундан, июлнинг биринчи ўн кунлигида ўртача мурожаатлар сони кунига 1450 тани, иккинчи ўн кунлигида эса — 2080 тани ташкил қилди.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
58.4K views05:39
Ochish/sharhlash
2021-07-27 19:43:02
Уйқу режими қандай тузилади?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Уйқу фақат дам олиш эмас, балки кун давомида олинган турли ахборотларни қайта ишлаш ва янги ахборотларни қабул қилишга тайёргарлик жараёнидир.
Уйқунинг максимал даражада фойдали бўлиши учун бир вақтда ухлаб, бир вақтда уйғониш керак.

Уйқу давомийлиги 7-8 соат бўлиб, соат 22.00 дан 06.00 гача бўлган вақт оптимал вақт ҳисобланади. Уйқудан камида 2 соат олдин овқат емаслик, спорт билан шуғулланмаслик ва турли гаджетлардан фойдаланмаслик зарур.

Кам ухлаш иммунитет тушиши, хотира ва диққатнинг пасайиши, юрак касалликларига мойилликнинг ошишига сабаб бўлади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
30.0K viewsedited  16:43
Ochish/sharhlash
2021-07-27 16:30:14
Пандемия бошлангандан бери коронавирусдан кунлик касалланиш бўйича энг юқори антирекорд қайд этилди

2021 йил 26 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 125784 (+789) нафарни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 521 нафар кишида пневмония аниқланди.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 845 нафарни ташкил қилди.

Батафсил

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
40.0K views13:30
Ochish/sharhlash
2021-07-27 14:00:13
Иш берувчи эмланмаган ходимини ишга қўймаслик ҳуқуқига эга бўлиши мумкин

Депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.

Унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиш хавфи мавжуд бўлса ва ходим жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этса, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги кўзда тутилмоқда.

Батафсил

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
50.9K views11:00
Ochish/sharhlash