Get Mystery Box with random crypto!

Арафа дастурхони: нималарга эътибор қаратиш керак? Биламизк | Соғлом ҳаёт

Арафа дастурхони: нималарга эътибор қаратиш керак?

Биламизки, арафа ва Қурбон ҳайити кунлари барчанинг дастурхонида тўкин-сочинлик, мўл-кўлчилик бўлади. Бундай пайтда нафсни тия олиш, қаноат қилиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик жуда муҳим. Акс ҳолда, саломатлик борасида муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Бунинг олдини олиш учун:

қон босими юқори бўлган инсонлар қўй гўштидан тайёрланган таомларни кўп истеъмол қилмасликлари;
кун давомида оз-оздан, бўлиб-бўлиб таомланишлари;
иссиқ ҳавода қовурилган ва ёғли овқатлардан ўзни тийиш;
зарурат бўлмаганда уч ва ундан ортиқ одамлар тўпланган жойларга бормаслик (эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда) лозим.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг