Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ҳаёт

Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт С
Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт
Kanal manzili: @soglomhayotuz
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.56K
Kanalning ta’rifi

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 239

2021-08-19 15:15:12
Ўт пуфагида тош бўлса, нималарга аҳамият бериш керак?

Шифокор Фаррух Ўрмонов:

Ўт пуфаги касаллигининг ривожланишида генетик омил билан бир қаторда овқатланиш ҳам муҳим рол ўйнайди.

Ўт-тош касаллигини даволаш усуллари қуйидагича:
Даволаш турини танлаш клиник белгиларнинг оғирлигига боғлиқ. Шикоятлар бўлмаса, фақат динамик кузатув, тўғри турмуш тарзи ва рационал овқатланишни ташкил этиш талаб қилинади. Aгар аломатлар мавжуд бўлса, консерватив ёки жарроҳлик даволанишни танлаш мумкин.
Ўртача юқори калорияли таомларни истеъмол қилиш тавсия этилади, кичик бўлакларда, лекин тез-тез (кунига 5-6 марта 2-3 соат ичида) овқатланиш тавсия етилади.
Рацион қуйидагича тузилиши керак:

сабзавотлар, ўтлар, кепак, ёввойи гуруч ва бошқалар;
ёғ миқдорини камайтириш, гўштли товуқ, курка, қуён, кам ёғли сут маҳсулотлари ва кам ёғли балиқ турларини танлаш;
дудланган гўшт, қовурилган овқатлар, ун маҳсулотлари ва ширинликлардан воз кечиш керак бўлади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
58.3K views12:15
Ochish/sharhlash
2021-08-19 14:45:10
«@Ucell’дан 100 000 000 сўм»лик ютуқли ўйин ғолиблари аниқланди!

Сиз ҳам улардан бирига айланинг – қатнашинг ва ғолиб бўлинг https://t.me/UcellMillionBot

Батафсил: www.ucell.uz/36h3

#UcellPromo

Реклама
45.1K views11:45
Ochish/sharhlash
2021-08-19 11:30:12
Кофени ёғ билан бирга истеъмол қилишнинг фойдали хусусиятларини биласизми?

Ёғ қўшилган кофе саратон хавфини 50 фоизга қисқартиради, қандли диабетнинг 2-турини эса 7 фоизга ва оғизда нохуш ҳид пайдо қилувчи бактериялардан халос бўлишга ёрдам беради.
Бу ичимлик артерияларни тозалашга ҳам ёрдам беради.
Ёғ билан кофени биргаликда истеъмол қилиш бош мия фаолиятини ҳам яхшилайди.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
66.4K viewsedited  08:30
Ochish/sharhlash
2021-08-19 08:03:41
Қайнатилган сув фойдалими ёки зарарли?

Қайнатилган сувнинг асосий фойдаси шундаки, у организмни токсинлардан тозалайди. Сувни бир марта қайнатиш керак, қайта қайнатиш мумкин эмас. Шунда қуйидаги фойдали хусусиятларга эга бўлади.

Кабзиятни олдини олади, озиқ-овқат ҳазм бўлишини яхшилайди.
Сувни юмшоқроқ қилади.
Қон микроциркуляциясини яхшилайди.
Жисмоний фаолликни оширади.
Мия фаолиятини яхшилайди.

Шу билан бирга қайнаган сувнинг зарарлари ҳам мавжуд:
хлорли элементлар қайнатилганда канцерогенга айланади.
оғир металлар, нефт маҳсулотлари йиғилади, аста -секин тўпланади.
чойнакдаги чўкма агар тозаланмаса, танага киради.
озуқа моддаларини танадан олиб ташлайди.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
67.7K viewsedited  05:03
Ochish/sharhlash
2021-08-18 20:32:46
Сиёсий партияларга оммавий тадбирлар ўтказишга рухсат берилди

Ўзбекистонда президент сайлови кампанияси вақтида ташвиқот олиб бориш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида, сиёсий партияларга оммавий тадбирлар ўтказишга рухсат берилди.

Бунда сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишда иштирокчилар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш, антисептик воситалардан фойдаланишга риоя этиш каби санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этишга ҳамда учрашувларга таклиф этилаётган фуқароларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлигига эътибор қаратиш тавсия этилди.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг.
61.0K views17:32
Ochish/sharhlash
2021-08-18 17:35:38
Стоматолог муолажасини олаётган вақтда коронавирусга қарши вакцина билан эмландим. Эмлашдан кейин даво муолажасини давом эттириш мумкинми?

Мухлис саволи

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Эмлашдан сўнг тиш оғриғи безовта қилса, вақтинчалик оғриқ қолдирувчи дори воситаларини ичиш ва эмлашнинг 2-дозасини қабул қиладиган муддатгача стоматолог муолажасини тугатиш лозим.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
60.3K viewsedited  14:35
Ochish/sharhlash
2021-08-18 12:00:36
Томир тортишишининг сабаблари нима?

Мухлис саволи

Шифокор Насиба Ражабова:

Томир тортишиши сабаблари: организмга минераллар, калий, кальций, магний ва витаминлар етишмаслиги натижасида келиб чиқади.

Бундан ташқари томир тортишиши асаб зўриқиши, кам ҳаракатлилик, мунтазам ўтириб ишлаш, узоқ муддат тик оёқда туриб ишлаш ёки сувда сузиш, организм сувсизланиши ҳамда бошқа қатор касалликлар туфайли келиб чиқиши мумкин.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг.
67.2K views09:00
Ochish/sharhlash
2021-08-18 09:25:13
Болани неча ёшдан суннат қилдирган маъқул?
Муҳаммад Али

Аҳаджон Абдуҳалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Инсонни ҳар қандай ёшда ва фаслда суннат қилиш мумкин, соғлом ҳолатда бунга тиббий чеклов йўқ.

Қулай вақт сифатида боланинг узоқ муддатли хотираси шаклланмасидан олдин, яъни 3 ёшгача суннат қилдириш тавсия этилади. Эрта чақалоқлик даврида ҳам ушбу амалиётни бажариш мумкин, ҳаттоки бу нисбатан фойдали.

Боланинг ёши катта бўлса, жароҳатнинг битиши қийинроқ бўлади ва қўрқинчли жараён боланинг хотирасида психологик жароҳат ҳолатида сақланиб қолиши мумкин.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
67.9K views06:25
Ochish/sharhlash
2021-08-17 18:02:02
Қизим 5 ёшда. Оёқлари терлаб, тери кўчади. Бунинг қандай сабаби бор?

Мадина Сайдаҳмедова

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Тери кўчиши сабабини аниқлаш учун боладаги ўзгаришлар туғилганидан бери борми ёки орттирилганми, авваллари шу каби ҳолатлар кузатилганми ёки йўқлигини аниқлаш лозим. Тери кўчишига А ва Е витаминлар етишмаслиги, аллергия, стресс, узоқ муддат қабул қилинган дори препаратларига сезувчанлик, кимёвий моддаларга таъсирчанлик, дерматит, терининг замбуруғли ва инфекцион касалликлари сабаб бўлади.

Сабабини аниқлаш ва даволаш учун шифокор дерматолог, аллерголог кўриги тавсия этилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
66.3K views15:02
Ochish/sharhlash
2021-08-17 14:23:02
Коронавирусга қарши вакцина кўз нурига таъсир қиладими?
Мухлис саволи

Шифокор Насиба Ражабова:

Коронавирусга қарши вакцина натижалари ҳали тўлиқ ўрганилмаган бўлсада, ҳали дунёда ҳеч қандай вакцина кўз нурини пасайтириши аниқланмаган.

Шундай бўлса-да, вакцина олишдан аввал, кўз шифокорингизга кўриниб, касалликнинг ҳеч қандай ўткир даврида эмаслигингизни билиш тавсия этилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
64.2K viewsedited  11:23
Ochish/sharhlash