Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ҳаёт

Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт С
Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт
Kanal manzili: @soglomhayotuz
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.56K
Kanalning ta’rifi

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 241

2021-08-09 10:42:05
Нега танада сабабсиз кўкаришлар пайдо бўлади?

Айрим дори-дармонларни қабул қилиш

Оғриқ қолдирувчи воситалар қонни суюлтиради ва унинг ивиш қобилиятини пасайтиради. Худди шундай балиқ ёғи ва саримсоқпиёз истеъмоли ҳам қон ивишига олиб келиши мумкин. Ва бу арзимаган зарбалар билан ҳам жуда катта гематомалар пайдо бўлишига олиб келади.

Қон ивишининг бузилиши билан боғлиқ касалликлар

Бу касалликларнинг баъзилари ирсий, баъзилари эса ҳаёт давомида юзага келади, лекин уларнинг барчасида умумий симптом бор: кўкаришлар ва улар деярли сабабсиз пайдо бўлади.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
59.4K views07:42
Ochish/sharhlash
2021-08-09 07:20:11
Кундузи ухлаш керакми?

Ҳа, ҳатто, ҳафтасига бир неча бор ухлаш саломатлик учун фойдалидир. Кун давомида ишлайдиган ходимлар ҳам ташвишга тушмасдан, ёш кўриниш учун дам олиш кунлари ўзингизга 30 дақиқа вақт ажратинг.

Сиз 20 дақиқадан кўп ухламаслигингиз лозим. 5, 10, 15 дақиқали уйқу ҳам жуда яхши. Яна қуйидагиларга эътибор қаратиш керак.

16:00 дан сўнг ухламанг.
Қулоқчин ёки ниқобдан фойдаланинг.
Будилникни керакли вақтга созлаб қўйинг. Бу кўп ухлаш ва тунги уйқу сифатининг бузилишидан сақлайди.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
61.1K views04:20
Ochish/sharhlash
2021-08-08 20:07:16
Карантин қоидалари татбиқ этилмайдиган ҳолатлар белгиланди

2021 йил 10 августдан эътиборан:
умумий овқатланиш объектларининг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00 дан 20:00 гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди.

Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилади

2021 йил 1 октябрдан бошлаб:
тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш субъектларининг ишчи ва ходимлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар коронавирусга қарши вакцинанинг камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда, уларнинг фаолият кўрсатиши вақтинчалик тўхтатилади.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
66.5K views17:07
Ochish/sharhlash
2021-08-08 10:40:40
Сариқ чақага ишлаётган фидойилар. SUBYEKTIV'да – яна қадрсиз шифокорлар мавзуси

“Тирикчилик ҳақидаги ўйлар шифокорни бемор ва тиббиётдан чалғитмаслиги учун у қиммат отда юриши, қиммат узук тақиши ва яхши уйда яшаши керак”. Тиб илмининг султони Ибн Сино минг йил олдин айтиб кетган бу гаплар ҳали ҳам ўз моҳиятини йўқотмаган...
69.2K views07:40
Ochish/sharhlash
2021-08-08 08:47:28
Велосипед ҳайдашнинг қандай фойдаси бор?
Отажон Мирзаев

Шифокор Фаррух Ўрмонов:

1. Уйқу сифати яхшиланади.
2. Ҳазм фаолияти меъёрлашади.
3. Чидамлилик ошади.
4. Соғлом озиш усули.
5. Қариш жараёни секинлашади.
6. Мушаклар тонуси сақланади.
7. Стрессни камайтиради.
8. Мия фаолиятини яхшилайди.
9. Қон томир тизими касалликларининг олдини олади.
10. Ўпка вентиляцияси.
11. Иммунитетни оширади.
12. Кўз касалликларининг олдини олади.

Кун мобайнида баҳор ойлари 50 км.гача, ёз кунлари 70 км.гача, кузда 60 км.гача, қиш кунлари эса 30 км.гача велосипедда сайр қилиш мумкин.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
74.4K views05:47
Ochish/sharhlash
2021-08-07 16:22:01
Бодомнинг шифобахшлиги ҳақида эшитганмисиз?

Кун давомида 4 дона бодом истеъмол қилиш холестерин даражасини пасайтиришга, соч сифатини яхшилашга, юракни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Бундан ташқари, мия фаолиятини ҳам яхшилайди.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
72.4K views13:22
Ochish/sharhlash
2021-08-07 13:04:56
Магний танқислиги қайси аъзолар учун хавфли ҳисобланади?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Магний кун давомида юз берадиган 300 дан ортиқ биокимёвий реакциялар учун зарурдир. Магний юрак уриш тезлигини сақлашда, юракни озиқлантириш учун муҳим ҳисобланади.
Юрак уришини яхшилаш билан бирга, магний асаб ва мушакларнинг функцияларини, иммун-тизимининг ишлашини қўллаб-қувватлайди.
Қонда глюкоза миқдорини тартибга солишда ёрдам беради.
Суяк мустаҳкамлигини сақлашда кальций билан ҳамкорликда ишлайди.

Магний етишмаслиги иштаҳа йўқолиши, стресс, хотира пасайиши ва диққатни жамлашга салбий таъсир қилади.

Магнийнинг кунлик миқдори катта ёшдаги аёл ва эркакларда ҳар бир кг тана вазнига ўртача 4,5 мг.ни ташкил қилади. Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда бу миқдор бироз юқори, 15 ёшгача бўлган болаларнинг суяклари яхши ривожланиши учун ҳар бир кг вазнига 6 мг миқдорида магний қабул қилиш лозим.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
71.3K views10:04
Ochish/sharhlash
2021-08-07 09:08:58 Қандай қилиб 5 дақиқага руҳий хотиржамликка эришиш мумкин?

Камида 5 дақиқа давомида чалғитмайдиган қулай ва сокин жойни топинг. Техникани уйда, қулай кийимда машқ қилиш яхшироқ.

Мусиқани ўчиринг, иложи бўлса чироқларни ўчиринг ва қулай жойга ўтиринг. Жисмоний машқлар пайтида эркин нафас олинг. Шундай ҳолатда қуйидаги машқларни қилинг:

тирсакларни эгиб, муштларни елкага олиб боришга ҳаракат қилинг;
елкаларни қулоғингизгача кўтаринг;
бошингизни орқага ташланг;
худди савол бергандай қошларни тепага кўтаринг;
кўзни маҳкам ёпинг;
тишларни ғижирлатинг;
тилни танглайга теккизинг;
чуқур нафас олинг ва нафасингизни бироз ушланг;
оёқларни текисланг ва бармоқларни тортинг;
10 сония давомида мушакларни максимал даражада тортинг ва бўшаштиринг.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
68.4K viewsedited  06:08
Ochish/sharhlash
2021-08-06 18:05:13
Ҳомиладор аёл асабийлашса, болага қандай таъсир қилади?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Ҳомиладорлик давомида аёл организмида кучли гормонал ўзгаришлар юз беради. Айнан шу гормонал ўзгаришлар туфайли аёлнинг кайфияти ўзгарувчан бўлиб қолади. Аммо стресс ҳолатлари нафақат ҳомиладор аёлга, балки соғлом инсонга ҳам таъсир қилади.

Ҳомиладор аёл асабийлашганда унинг организмида кортизол миқдори ошади ва қон орқали эмбрионга ўтади. Ва бу гормон эмбрионнинг юрак ва бош мия ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади. Шу сабабли ҳомиладорлик даврида кўп асабийлашиш бола туғилгач асабий ва йиғлоқи бўлишига сабаб бўлади.

Бу ҳолатни олдини олиш учун ҳомиладор аёл севимли машғулотлари билан кўпроқ шуғулланиши ва стресслардан узоқ бўлиши тавсия этилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
72.9K views15:05
Ochish/sharhlash
2021-08-06 14:20:10
Витилиго наслдан наслга ўтадими?

Шифокор Насиба Ражабова:

Витилиго - бу тери касаллиги бўлиб, терида депигментланган (пигментацияланмаган) доғларнинг пайдо бўлиши. Келиб чиқиши бўйича турли назариялар бор, аммо аниқ сабаби аниқланмаган. Ер юзидаги аҳолининг 1-3 фоизида учрайди.

Витилиго қуйидагилар сабабли келиб чиқиши мумкин: қандли диабет, наслий, қалқонсимон без ва буйрак усти бези нотўғри фаолият бажарганда, жароҳатлар, стресслар, ҳомиладорлик вақтида болани бирор сабаб туфайли зарарланиши.

Касалликни пайдо бўлиш хавф гуруҳига қуйидагилар киради:
наслий мойиллик
қуёшда куйиш
заҳарланиш
ҳаддан ташқари кўп зўриқиб ишлаш
ошқозон-ичак тракти органларининг сурункали касалликлари.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
65.9K views11:20
Ochish/sharhlash