Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ҳаёт

Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт С
Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт
Kanal manzili: @soglomhayotuz
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.56K
Kanalning ta’rifi

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 238

2021-08-22 12:54:37
Ҳомиладорлик даврида юзга доғ тушишининг сабаби нима?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Асосий сабаб бу ҳомиладор аёлнинг организмидаги гормонал ўзгаришлардир. Гормонлар таъсири остида меланин моддаси кўпайиб, доғлар пайдо бўлади.
Бу доғлар мелазма деб аталиб, одатда ҳомиладорликдан сўнг йўқолиб кетади. Доғларнинг сақланиб қолиши эса хлоазма доғлар пайдо бўлганидан далолат беради. Бу доғлар терининг чуқур қатламини қамраб олгани учун, уни даволашда косметик услублар ҳам зарур бўлади.

Бундай ҳолатларни олдини олиш учун кўчага чиқишдан олдин қуёш нурларидан сақловчи махсус кремлардан фойдаланиш зарур.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг.
62.0K viewsedited  09:54
Ochish/sharhlash
2021-08-22 08:49:44
Ёшим 39 да. Ёшимга нисбатан вазним ортиқ. Озишим учун нима қилишим керак?

Равшанбек Тожиев

Аҳаджон Абдуҳалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Ортиқча вазн бор ёки йўқлиги тана вазн индекси орқали баҳоланади. Унга кўра, инсоннинг вазни ёшга эмас, бўй узунлигига мувофиқ бўлиши керак!

Вазнни меъёрий ҳолатга қайтариш учун бироз ҳаракат қилиш зарур. Парҳез, жисмоний фаоллик, меъёрий уйқу, етарлича сув истеъмол қилиш - соғлом озишнинг олтин қоидаларидир.

Озишдан олдин нималарга эътибор бериш керак?
саломатлигингизда муаммолар йўқлиги ва сурункали касалликларнинг кучайиб кетмаслигига ишонч ҳосил қилинг;
овқат калориясини аста-секинлик билан камайтиринг;
асаб, мушак ёки юрак қон-томир тизими билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, уларни албатта ҳисобга олинг ва бу ҳақда шифокорга хабар беринг;
ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, парҳезни тўхтатинг.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
62.8K views05:49
Ochish/sharhlash
2021-08-21 16:16:47
Эмизикли вақтда урсосан препаратини қабул қилсам бўладими?

Мухлис саволи

Шифокор Насиба Ражабова:

Урсосан препарати жигар ҳамда ўт қопи, ошқозон-ичак касалликларида фойдаланилади. Эмизикли вақтда бу препаратни қабул қилиш тавсия этилмайди. Агар бу препаратни ичиш шарт бўлса, вақтинчалик эмизишни тўхтатиб туриш лозим.

Ҳомиладорлик ҳамда лактация, яъни эмизиш даврида деярли кўпчилик препаратларни қабул қилмаслик ёки албатта шифокор билан маслаҳатлашиб қабул қилиш керак.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
35.0K viewsedited  13:16
Ochish/sharhlash
2021-08-21 12:02:21
Болаларда тирноқ тишлаш одатини даволаш мумкинми?

Мухлис саволи

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Тирноқ ва унинг атрофини тишлаш ҳолати онихофагия деб аталади. Бу одат кўпроқ психологик ҳолатлар билан боғлиқ бўлади ва стресс, ташвиш ёки қаттиқ тушкунлик пайтида кузатилади. Бунинг сабабини чуқур кузатув орқали аниқлаш мумкин.

Агар бола кўпчиликнинг олдига чиқишдан аввал тирноқларини тишлай бошласа, бунинг сабаби одамларга нисбатан бироз қўрқув бўлиши мумкин. Бу ҳолат оилага янги чақалоқнинг келиши натижасида эътиборнинг камайиши сабабли ҳам кузатилади.

Болалар асосан автоматик тарзда, ўзининг хатти-ҳаракатидан бехабар бу ишни амалга оширади. Болаларни ушбу одатдан танбеҳ бериб қайтариб бўлмайди. Бу одатни бартараф этиш учун қўлларни ўйинчоқлар билан банд қилиш лозим. Ҳаммасидан ҳам фойдалиси - ота-она меҳри ва эътиборидир

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг.
44.2K viewsedited  09:02
Ochish/sharhlash
2021-08-21 08:29:16
Тана ҳарорати юқори бўлган абитуриентлар учун тест 23 август куни ўтказилади

Қайд этилишича, тестда қуйидаги тоифадаги абитуриентлар иштирок этиши мумкин бўлади:

тест синовига келган вақтда тана ҳарорати 37 даражадан юқори экани аниқланган ва тегишли далолатнома расмийлаштирилган абитуриентлар;
16 августга қадар коронавирусга чалингани сабабли қўшимча тест синовларида иштирок этиш учун ариза билан мурожаат қилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан коронавирусга чалинганлиги тасдиқланган абитуриентлар.

Қайта ташкил этилган тест синовларида ҳам тана ҳарорати 37 даражадан юқори экани аниқланган ёки коронавирусдан тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.

Батафсил

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг.
44.8K views05:29
Ochish/sharhlash
2021-08-20 18:42:01
Коронавирус белгилари соғайгандан кейин дарҳол йўқолмаслиги мумкин — Барно Одилова

Коронавирус билан касалланиб, шифохонада ёки уйда даволанган беморларда касалликнинг даражасига кўра, қуйидаги белгилар муайян муддатга сақланиб қолади:

умумий ҳолсизлик;
таъм ва ҳид сезмаслик;
мушаклардаги оғриқ;
руҳий номутаносиблик (тушкунлик, уйқучанлик ёки уйқусизлик)
респиратор белгилар (йўтал, нафас олиш қийинчилиги, кўкрак қафасидаги оғриқлар.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
57.7K views15:42
Ochish/sharhlash
2021-08-20 15:10:05
Коронавирус билан касалланганимдан сўнг, кўп терлаш кузатиляпти, бу меъёрий ҳолатми?

Мухлис саволи

Шифокор Насиба Ражабова:

Коронавирус билан касаллангандан сўнг, чарчоқ, кўп терлаш ва уйқунинг бузилиши ҳозирги кундаги энг кўп кузатилаётган асоратлардан ҳисобланади. Бу ҳолат 2 ҳафтадан 2 ойгача давом этади.

Агар сизда шундай ҳолат кузатилаётган бўлса, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ҳамда спорт билан шуғулланиш тавсия этилади. Агар бу ҳол 2 ойдан кўп давом этса, ҳудудий шифокорингизга мурожаат қилишингиз керак бўлади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
57.7K viewsedited  12:10
Ochish/sharhlash
2021-08-20 11:50:08
Кальций глюконат егим келади. Бир кунда 2-3 дона таблетка ейман. Бунинг зарари йўқми?

Нилуфар

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Кальций глюконат таблеткасининг 14 ёш ва ундан катталар учун қабул қилинадиган суткалик миқдори 1-3 грамм, битта таблетка миқдори эса 500 мг ни ташкил қилади яъни, кун давомида 2-3 дона таблетка қабул қилиш зарарли эмас!

Аммо сувсизланиш, ич кетиши сурункали буйрак ва юрак етишмовчилиги бўлганда, юрак гликозидлари билан бир вақтда қабул қилиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
55.0K viewsedited  08:50
Ochish/sharhlash
2021-08-20 08:20:31
Боланинг ўсишдан ортда қолиши ва вазни камлигининг сабаби нима?

Мухлис саволи

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Вазн ва ўсишдан ортда қолишнинг кўплаб сабаблари бўлиб, бунда биринчи навбатда боланинг овқатланиш рациони ва уйқу режимини қайта кўриб чиқиш лозим. Оқсилга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш лозим. Оқсил бола ўсиши ва ривожланиши учун муҳим ҳисобланади. Бундан ташқари, уйқу ҳам жуда муҳим. Сабаби ўсиш гормони уйқу вақтида яхши ишлаб чиқарилади. Болалар кечки соат 22.00 да уйқуда бўлишлари керак.

Тўғри овқатланиш рациони ва яхши уйқу боланинг яхши ривожланиши учун асосий омиллар ҳисобланади. Боладаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш учун ҳар 2-3 ойда унинг бўйи ва оғирлигини ўлчаб туриш керак.

Ўсиш ва вазн ортда қолишига организмдаги гижжалар, гормонал ўзгаришлар ва қалқонсимон без касалликлари ҳам сабаб бўлади. Уларни аниқлаш ва даволаш учун мутахассис кўриги лозим.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг.
59.6K viewsedited  05:20
Ochish/sharhlash
2021-08-19 18:44:00
Гепатит Б касаллиги қандай даволанади?

Мухлис саволи

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Гепатит Б - бу вирусли касаллик бўлиб, вирус организмга тушганда ҳаётий зарур бўлган ички органларга салбий таъсир кўрсата бошлайди. Ушбу касаллик туфайли энг кўп жигар зарарланади.

Касаллик аломатларсиз кечиши ёки аниқ белгилар билан намоён бўлиши мумкин. Ушбу касаллик айниқса бир қатор салбий омиллар (алкоголь, никотин, кимёвий ва заҳарли моддалар, дорилар таъсири) туфайли иммунитети заифлашган инсонларда кўп учрайди.

Гепатит Bни даволаш учун шифокор гепатолог ёрдами зарур. Даво воситалари вирус кўпайишини тўхтатиб, жигарнинг кучли шикастланишини олдини олади. Бундан ташқари парҳезга қатъий риоя қилиш ва жигарни турли токсин ва зўриқишлардан асраш лозим.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
58.3K viewsedited  15:44
Ochish/sharhlash