Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ҳаёт

Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт С
Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт
Kanal manzili: @soglomhayotuz
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.56K
Kanalning ta’rifi

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 240

2021-08-17 10:45:14
Болада сўлак оқишининг сабаби нима?

Шифокор Фаррух Ўрмонов:

Одатда чақалоқларда пуфакчалар билан сўлак оқиши одатий ҳол эмас, лекин кўп миқдорда сув оқишига олиб келадиган омиллар мавжуд:

Сўлак ажратувчи тизимнинг фаоллашмаганлиги. Aммо бола бир ярим ойга келганда, кўп миқдорда сув оқиши меъёрий ҳолатга айланади. Сабаби бу вақтда сўлак безлари анча фаоллашади.
Aллергик ринит, бактериал ёки вирусли инфекция.
Туғилиш нуқсонлари. Бундай ҳолда сиз педиатр билан маслаҳатлашишингиз керак.

Aгар 2 ойлик боладан сўлак оқаётган бўлса, бу кўпинча уларни юта олмаслиги сабабли юзага келади. Бу жараён табиий равишда фақат кўкрак эмиш вақтида амалга оширилади. Шу пайтда чақалоқнинг танасида эндокрин безлар ва сўлак безлари ишлай бошлайди. Натижада, уч ойлик чақалоқда сўлакнинг доимий оқиши кузатилади, лекин бу табиий ва вақт ўтиши билан уни ютишни ўрганади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
67.5K views07:45
Ochish/sharhlash
2021-08-17 07:20:09
Жигар циррози, гепатит B ва D вируси мавжуд беморларга коронавирусга қарши эмланиш мумкинми?

Жигар циррози ҳамда гепатит B ва D касалликлари вирус оқибатида келиб чиқадиган сурункали касаллик бўлиб, бугунги кунда бу касалликни назорат қилиш ва даволаш имкониятлари мавжуд. Касаллик қайси даража ва босқичдалигига кўра муолажа натижаси белгиланади.

Агар касаллик авж олган даври ёки кечув даражаси оғир бўлса, лаборатор ва клиник таҳлиллар касалликни қайтмас даражасига етганлигини кўрсатаётган бўлса, бу даврда эмлаш тавсия этилмайди.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
67.4K views04:20
Ochish/sharhlash
2021-08-11 15:33:02
Псориаз қандай касаллик?

Муштарий Маликова

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Псориаз - сурункали ноинфекцион касаллик, асосан терини шикастлайдиган дерматоз. Одатда псориаз қизил, ўта қуруқ, теридан бироз кўтарилиб турадиган доғлар шаклланиши билан намоён бўлади. Псориазнинг нимадан келиб чиқиши тўлиқ ўрганилмаган. Аммо бу касаллик кучли стресс, эндокрин тизим бузилишлари, иммунитетнинг ўзгариши, кучли шок ва ирсий мойиллик сабаб юзага келиши тахмин қилинади.

Бу касалликни даволаш учун дерматолог шифокорга мурожаат қилиш лозим. Даволаш беморнинг ёшига, жинсига, умумий ҳолатига, касбига (профессионал омилларнинг таъсири) боғлиқ.

Ушбу касалликдан азият чекадиган инсонларга стресслардан узоқ бўлиш, витаминга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш, зарарли одатлардан воз кечиш тавсия этилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
35.9K views12:33
Ochish/sharhlash
2021-08-11 12:10:16
Мия 27 ёшдан кейин қарийдими?

Маълум бўлишича, мия ростдан ҳам ана шу ёшдан қаришни бошлайди. Олимлар узоқ йиллардан буён миянинг қачон қариши, неча ёшда фикрлар равшанлиги йўқолиши ва хотира қачон ёмонлаша бошлаши устида тадқиқотлар олиб боришмоқда.

Виржиния университети (АҚШ) мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқот кутилмаган натижаларни кўрсатди. Миянинг қариш жараёни 27 ёшдан бошланади ва мия қобилиятининг энг юқори чўққиси 22 ёшда намоён бўлар экан.

Яна шу ҳам маълумки, ҳаёт давомида олинган билимлар ўртача 60 йилгача сақланиб қолар экан.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг.
47.9K views09:10
Ochish/sharhlash
2021-08-11 08:55:00
Эмизикли аёллар қандай маҳсулотларни тановул қилиши мумкин?

Норбоева Мафтуна

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Кўпчилик эмизикли аёллар болада диарея ёки ич қотиши юзага келмаслиги учун кучли парҳез қилишади. Лекин бу нотўғри бўлиб, бола ўсиши ва ривожланиши учун онанинг рациони тўлиқ ва тўғри бўлиши зарур. Янги туғилган чақалоқларнинг ичак фаолияти ташқи муҳитга мослашгунга қадар оналари парҳез қилиши лозим.

Бунда аллерген ҳисобланган цитрус мевалар, асал, ширинликлар, газли, спиртли ичимликлар, аччиқ ва шўр маҳсулотлар емасликлари тавсия этилади. Кейинчалик эса оз-оздан истеъмол қилиб, бола организмини бунга ўргатиб бориш лозим.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг.
50.2K viewsedited  05:55
Ochish/sharhlash
2021-08-10 20:27:37
Масжидларда жума намозларини ўқиш бўйича карантин чекловлари бекор қилинди

13 августдан масжидларда жума намозларига рухсат берилади. ССВ хабар беришича, бунинг учун масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари коронавирусга қарши эмланган бўлиши, ташриф буюрувчилар ҳам вакцина сертификати кўрсатиши керак.

Батафсил

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг.
23.1K views17:27
Ochish/sharhlash
2021-08-10 13:33:59
Гепатит С касаллиги қандай даволанади?

Мухлис саволи

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Гепатит С – гепатит с вируси сабаб жигарнинг яллиғланишидир. Бу касалликни даволаш учун гепатолог ёрдами зарур. Даволаш жараёни шифокор назоратида бўлиши керак. Даволаш препаратлари вирус генотипига қараб ўзгаради.

Гепатит С ташхиси қўйилган инсонлар парҳез қилиши, кучли жисмоний машқлар билан шуғулланмаслиги, спиртли ичимликлар ичмаслиги, жигарни зарарловчи дорилар қабул қилмаслиги лозим.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг.
44.8K views10:33
Ochish/sharhlash
2021-08-10 08:54:12
Ўзбекистон-Хитой вакцинасини 2 та дозасини қабул қилдим. Лекин орадан 2 ой ўтди. Энди қайтадан 3-вакцинани оламанми? Бошқа турдаги вакцинани олсам бўладими?

Мухлис саволи

Шифокор Насиба Ражабова:

Аслида вакциналар қабул қилиш кетма-кетлигига риоя қилиш керак. Лекин бирор сабаб билан интервал бузилган бўлса ҳам, кейинги босқичдаги вакцинани қабул қилиш лозим.

Агар бошқа вакцина билан эмланмоқчи бўлсангиз, бир турдаги вакцинанинг барча дозаларини қабул қилиб бўлгандан сўнг, 6 ой ўтиб (вакциналар устидаги олиб борилаётган тадқиқотлар давом этмоқда. Шунга кўра, бу муддат ўзгариши мумкин), бошқа вакцинани қабул қилишингиз мумкин.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг.
51.2K views05:54
Ochish/sharhlash
2021-08-09 15:33:10
Янги ўқув йилида дарс жараёнларии гибрид шаклда олиб борилади

Халқ таълими вазирлиги 2021/2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди.

Юзага келадиган вазият ҳамда тегишли ваколатли органларнинг таклифи ва маҳаллий кенгашнинг қарорига асосан айрим мактаблар карантинга ёпилиши мумкин. Бундай ҳолатларда дарс жараёнлари вақтинча масофавий шаклда олиб борилади.

ТВ орқали "Онлайн мактаб" дарслари эфирга берилишда давом этади.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
60.6K views12:33
Ochish/sharhlash
2021-08-09 14:11:04
Эмизикли аёлларга вакцина қилинадими?

Шифокор Насиба Ражабова:

Ҳомиладор ёки эмизикли аёлларга эмлаш амалга оширилмайди.

Бола она сути орқали онаси қабул қилган дори препаратлари ҳамда озиқ моддаларни қабул қилади. Шунинг учун ҳар икки ҳолатда ҳам вакцина қўлланилмайди.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
59.5K views11:11
Ochish/sharhlash