Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ҳаёт

Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт С
Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт
Kanal manzili: @soglomhayotuz
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.56K
Kanalning ta’rifi

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 242

2021-08-06 10:40:09
Қандай қилиб қон босимини тез тушириш мумкин?

Албатта, биринчи навбатда қон босимига қарши дори воситалардан фойдаланиш мумкин. Аммо қон босимининг ортиши хавфли омил ва буни тез бартараф этиш лозим. Шунинг учун шифокор-кардиолог кўригидан ўтиш лозим.

Аммо уй шароитида бажариш учун ҳам бир қатор тавсиялар бор.

1 чойқошиқ кийик ўти ўсимлигининг қуритилгани 1 стакан қайноқ сувда дамланади. Кун давомида чой ўрнида истеъмол қилинади.

1 чойқошиқ ялпиз барглари 1 стакан қайноқ сувда дамланади ва ичилади.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
66.8K views07:40
Ochish/sharhlash
2021-08-06 07:19:02
Сочда қазғоқ пайдо бўлишининг сабаби нима?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Агар бош териси қичишса, қизил доғлар, тери кўчиши, яралар пайдо бўлса, бу псориаз, экзема касалликлари ривожланаётганини билдиради. Қазғоқ эса замбуруғли инфекция туфайли пайдо бўлиши мумкин. Ёғли сочда қазғоқ пайдо бўлиши организмда ёғ ва углеводлар етишмаётганидан даракдир.

Шунингдек, асабийлашиш, иммунитет сустлашиши, ошқозон-ичак касалликлари ва қалқонсимон без касалликлари ҳам қазғоқни келтириб чиқаради. Куз–қиш мавсумида табиий равишда сочлар жилвакорлиги йўқолади. Бунинг сабаби, витамин ва минерал моддалар етишмовчилиги билан боғлиқ.

Бундай ҳолатда фақат қазғоққа қарши шампунга ишониб қолмасдан, мутахассис кўригига бориш лозим. Бунда дерматовенеролог ёки трихолог-шифокор ёрдам беради.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
67.0K views04:19
Ochish/sharhlash
2021-08-05 15:30:36
Сут тишлари нима учун керак?

Сут тишлари илдиз тишларига йўлбошчи сифатида хизмат қилади. Улар ўсиб, каналларни тешади, пастки жағни шаклланишига ёрдам беради ва кейин кучлироқ тишларга йўл беради.

Йўналтирувчи каналларни яратишдан ташқари, сут тишлари болага қўшимча озуқаларни ейишга ҳам ёрдам беради ва юз суяклари, жағ ва бош суяги шаклланишида иштирок этади.

Бош ҳажмининг кичиклиги туфайли бола тишлари тўғри ривожланмайди.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
68.2K views12:30
Ochish/sharhlash
2021-08-05 14:30:14
Ucell соврин жамғармаси 100 000 000 сўм бўлган пул сертификатлари ўйналадиган кенг қамровли танлов бошланганини эълон қилади!

Ҳавола орқали ўтинг ва улардан бирини ютиб олиш имконини қўлга киритинг
https://t.me/UcellMillionBot

#UcellPromo

Батафсил: www.ucell.uz/36h3

Реклама
54.2K views11:30
Ochish/sharhlash
2021-08-05 12:10:13
Говмижжанинг давоси борми?

Шифокор Фаррух Ўрмонов:

Говмижжа — қовоқ четидаги ёғ безларининг ва киприк тук пиёзчасининг ўткир йирингли яллиғланиши.

Говмижжани сиқиш ярамайди, акс ҳолда инфекция қонга ўтиб, кўз косасининг флегмонасига ва менингит, сепсис каби оғир асоратларга сабаб бўлиши мумкин.

Говмижжанинг олдини олишда озодалик тартибларига қатъий амал қилиш, ифлос, чанг жойларда ишлаганда ҳимоя ойнакларидан фойдаланиш, организмни толиқтирадиган касалликларни ўз вақтида аниқлаб, даволатиш лозим.

Даволаш учун кўзга антибиотик ва Сульфаниламид препаратларининг эритмалари томизилади ёки мазлари қўйилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
68.0K viewsedited  09:10
Ochish/sharhlash
2021-08-02 15:13:01
Қон босими юқори бўлган инсонлар самолётда учиши мумкинми?

Мухлис саволи

Шифокор Насиба Ражабова:

Қон босимининг юқори бўлиши бу гипертония касаллиги дейилиб, систолик босим 140 мм.с.у. дан ошиши, диастолик босимни эса 90 мм.с.у. дан ошишига айтилади.

Агар беморда гипертониянинг оғир формаси бўлса, бемор инсульт ёки инфаркт, гипертоник кризис (қон босиминг ҳаддан ташқари кўтарилиб, бемор ўзини жуда ёмон ҳис қилиши) ўтказган, юрак етишмовчилиги аниқланган бўлса, самолётда учиш тавсия қилинмайди.

Агар беморда гипертониянинг енгил даражаси бўлса, шифокор кардиолог ҳамда психолог кўригидан ўтгандан сўнг, қон босимини туширувчи дори воситалар билан самолётда учиш мумкин.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
40.9K viewsedited  12:13
Ochish/sharhlash
2021-08-02 14:44:00
СЎРОВНОМАДА ҚАТНАШИНГ ВА ПУЛ ЮТУҒИГА ЭГА БЎЛИНГ

Берилган саволларга жавоб беринг ва 300 000 сўм ютиб олиш имконини қўлга киритинг!
Совғалар фонди – 3 000 000 сўм

Танловда Иштирок этишни бошлаш

Ғолиблар random.org сервиси орқали аниқланади ва пул мукофоти ғолибнинг пластик картасига ўтказилади

Сўровнома «QizilTanga» томонидан ўтказилмоқда

Реклама
37.9K views11:44
Ochish/sharhlash
2021-08-02 10:31:01
Нега шамоллаш ёзда эмас, қишда кўпроқ кузатилади?

Аҳаджон Абдуҳалилов, соғлом турмуш тарғиботчиси

Шамоллаш, ЎРВИ (Ўткир респиратор вирусли инфекциялар) грипп касалликларининг қўзғатувчиси паст ҳарорат эмас, бу касалликларни вируслар ёки бактериялар юзага келтиради.

Лекин ташқи муҳитда ҳарорат паст бўлганида организм тана ҳароратини меъёрида сақлаб туриш учун кўпроқ энергия сарфлайди, бу вақтда иммунитетимизни қўллаб - қувватлаб турувчи қуёшдан келадиган ёруғлик нурлари ҳам камаяди. Намлик ва ҳарорат паст бўлган шароитда вируслар ҳавода узоқ вақт жон сақлайди. Бу омиллар биргаликда инсоннинг касалланишини тезлаштиради.

Аслида паст ҳарорат касаллик келтириб чиқарувчи асосий омил эмас, бу инсоннинг иммун тизими ва касалликнинг қўзғатувчиларига боғлиқ.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
48.5K views07:31
Ochish/sharhlash
2021-08-02 07:20:09
Ёшим 31 да. Ўзимни озғин ҳисоблайман. Семиришнинг қандай табиий усуллари бор?

Учқунова Адиба Розиқ қизи

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Вазн олиш жараёни бир неча босқичдан иборат:

Ҳар куни оқсил, ёғ ва углеводларга тўғри тақсимланган миқдорда овқат истеъмол қилиш керак.
Зарарли одатлардан воз кечиш.
Ухлаш тартибини тўғрилаш. Кунига 8 соатдан кам ухламаслик.
Стрессни бартараф етиш, иложи борича табассум қилишга ва ижобий муносабатни сақлаб қолишга ҳаракат қилиш керак.

Агар озғинлик ички аъзолар касалликлари билан боғлиқ бўлса, у ҳолда тиббий ёрдамсиз натижага эришиб бўлмайди. Саломатликка зарар етказмаслик учун шифокорга мурожаат қилинг.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
51.1K views04:20
Ochish/sharhlash
2021-08-01 19:15:17
Нима учун қоронғи хонада ухлаш керак?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Бош миямизда 1 гр атрофидаги кичкина орган мавжуд. Бу орган эпифиз деб номланади. Кичкина бўлишига қарамай, организм учун муҳим ҳисобланиб, кўплаб ҳаётий жараёнларни тартибга солади. У тўлиқ қоронғиликда мелатонин ишлаб чиқаради. Ушбу гормон уйқу учун жавобгар бўлиб, мияга дам олиш сигналини беради.

Мелатонин ҳисобига мушаклар бўшашади, тана ҳарорати ва сезги аъзолари фаолиятини етарли миқдорда пасайтиради. Бу эса яхши ухлашимизга ёрдам беради.

Тунги чироқлардан фойдаланиш, бу гормоннинг етарлича ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади. Мия айнан қоронғиликда ушбу гормонни ишлаб чиқаради ва уларнинг таъминоти кун давомида яхши ишлашимизга ёрдам беради.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
60.1K views16:15
Ochish/sharhlash