Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ҳаёт

Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт С
Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт
Kanal manzili: @soglomhayotuz
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.09K
Kanalning ta’rifi

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 245

2021-07-27 11:51:29
#Кун_рақами

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бир суткалик туз миқдорини 5 грамм, шакар миқдорини 30 грамм деб белгилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
51.7K views08:51
Ochish/sharhlash
2021-07-27 10:20:05
Иссиқ ҳароратнинг таъсири ва офтоб урганда биринчи ёрдам

офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйилади;
кийимларининг бўйин кўкрак соҳаларини сиқиб турган бўлса, бўшатилади ёки, тананинг очиқ жойлари муздек сувга ҳўлланган дастрўмол, сочиқ ёки мато билан ҳўлланади, ёки уст-бошларини ечиб, муздек сувга чойшабни ҳўллаб бутун танасига ўралади;
бўйин ва қўлтиқ соҳасига муз халтачалари қўйилади;
офтоб урган кишига оз-оздан суюқлик ичирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади.
Тез ёрдам етиб келгунча юқоридаги муолажалар давом эттирилади.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
54.5K views07:20
Ochish/sharhlash
2021-07-27 07:37:13
Ёшим 50 да, лекин ҳали ҳам ҳайз кўраман, бу касаллик эмасми?

Мухлис саволи

Шифокор Насиба Ражабова:

Йўқ, бу касаллик эмас, балки меъёрий ҳолат ҳисобланади. Климакс - бу аёлларнинг жинсий етилганлик давридан кексалик даврига ўтиши ҳисобланади. У доимий менструал цикл бузилишидан то унинг буткул тўхташигача бўлган даврни ўз ичига олади. Климакс одатда 45-54 ёшда содир бўлади ва 15-18 ой давом этади.

Белгилари: бўйин, юз ва кўкрак соҳасида "қизиб кетиш", пульс тезлашиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, кўп тер ажратиш, қичишиш, уйқусизлик, тана вазнининг ортиши, атеросклероз ривожланиши, артериал қон босимининг ортиши, бош оғриғи, бўғим, мушак ва умуртқа поғонасида оғриқ, тери қуриши, жинсий мойилликнинг пасайиши, кайфиятнинг тез ўзгариши, ҳаддан ортиқ чарчоқ.

Агар аёл киши ўзини ёмон ҳис қилса, акушер-гинеколог ҳамда терапевтга мурожаат қилиши лозим.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
56.7K viewsedited  04:37
Ochish/sharhlash
2021-07-26 17:59:13
Трансёғлар нима? Ундан қандай ҳимояланиш мумкин?

Мухлислар саволи

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Трансёғлар - бу кимёвий хусусияти ўзгарган ёғлар бўлиб, организмга кам миқдорда сўрилиши билан бошқа ёғлардан фарқ қилади. Уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари, қандли диабетнинг 2 тури, онкологик касалликлар ва атеросклероз касалликлари ривожланиш хавфини оширади.

Трансёғлар ёғ маҳсулотлари асосан маргарин, гидрогенланган ёғлар таркибида бўлади. Шунинг учун ёрлиқни ўқиш ва трансёғлар бўлмаган ёғлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Трансёғлар ярим тайёр маҳсулотлардан: фаст-фудлар, товуқ ва балиқ таёқчалар, картошка фри, котлет ва қовурилган гўшт, чипс, писта ва попкорн, майонез, музқаймоқ ва пишириқлар таркибида учрайди.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
68.5K views14:59
Ochish/sharhlash
2021-07-26 14:44:01
Коронавирусга қарши вакцина олгандан сўнг, қанча вақтдан кейин ҳомиладор бўлиш мумкин?

Отажанова Ширин

Шифокор Насиба Ражабова:

Коронавирусга қарши вакцинани охирги дозасини қабул қилгандан сўнг 6 ойдан кейин ҳомиладор бўлиш тавсия қилинади.

Ҳомиладорликни режалаштириш вакцинадан сўнг бўладиган ўзгаришларга қараб ўзгариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз: ҳомиладорларга ва 18 ёшга тўлмаганларга вакцина қилинмайди.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
66.7K views11:44
Ochish/sharhlash
2021-07-26 11:33:54
Коронавирусдан тузалиш жараёнида касалликни қайта юқтириб олиш мумкинми?

Мухлис саволи

Олимларнинг фикрича, коронавируснинг бир штамми билан касалланган инсон унинг бошқа штамми билан касалланиши мумкин. Ёки касалликдан тўлиқ фориғ бўлмасдан туриб, айрим симптомлар енгиллашган даврда даволанишни тўхтатиб қўйиш оқибатида касаллик асорат сифатида қайталаниши мумкин.

Шунинг учун касалликни даволашда шифокор тавсия қилган дориларни тавсия қилган вақт ва муддатларда тўлиқ қабул қилиш керак.

Батафсил

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
66.0K views08:33
Ochish/sharhlash
2021-07-26 07:11:02
Касаллик белгилари бўлса-ю, тестда манфий натижа қайд этилса, нима қилиш керак?
Нилуфархон

Ҳар қандай касаллик белгилари пайдо бўлиши билан, албатта, сиз оилавий шифокорингизга мурожаат қилишингиз керак. Даво муолажаларини билганимизча эмас, балки шифокор тавсиясига кўра олишимиз зарур.

Сурункали касаллиги бор беморларда касаллик тез ривожланиши, асоратли кечиши мумкин. Касалликнинг вақтинча чекингани бу батамом тузалиш дегани эмас.

Шунинг учун дарҳол оилавий поликлиникангизга қўнғироқ қилиб, уйга шифокорни таклиф қилинг.

Батафсил

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
66.3K views04:11
Ochish/sharhlash
2021-07-25 17:14:02
Коронавирусдан ҳимояланиш учун нималарга аҳамият бериш керак?

Барно Одилова, Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори 

Агар соғлом бўлишни, турли касалликлардан фориғ бўлишни истасангиз, ҳар куни:

2 литрдан кам бўлмаган миқдорда сув истеъмол қилинг (1 порция - 1 стакан);
400 граммдан кам бўлмаган миқдорда мева ва сабзавот истеъмол қилинг;
ёғли, қовурилган, туз ва шакар миқдори кўп бўлган, хамирли таомлардан вақтинча воз кечинг;
ҳар бир таом билан қатиқ ва кўкатлар истеъмол қилишга одатланинг;
қўлларингизни тез-тез совунлаб ювиб туринг, камида 1 маҳал душ қабул қилинг;
10 дақиқа эрталабки бадантарбия, кечқурунги овқатдан кейинги 30 дақиқалик сайр ва кун давомидаги жисмоний фаолликни унутманг;
дори-дармонларни фақат шифокор тавсиясига кўра қабул қилинг, бунда дорининг белгиланган дозаси ва қабул муддатига риоя қилинг!

Батафсил

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
45.1K views14:14
Ochish/sharhlash
2021-07-25 13:44:01
Варикозни даволаш мумкинми?

Доно Қосимова

Шифокор Фаррух Ўрмонов:

Веналарнинг варикоз кенгайиши вена қон томирларининг шишиб қолишидир. Қон томирларда қоннинг яхши оқмаслиги туфайли, қон томирлар кенгайишни бошлайди.

Варикозни қуйидагича даволаш мумкин:

Медикаментоз усулларда даволаш. Бунда вена қопқоқлари ишини рағбатлантирувчи, томирлар деворларини озиқлантирувчи ҳамда томирлардаги қуйқа (тромб)ларни эритувчи дорилар берилади.
Жарроҳлик усули: операциялар варикознинг жуда кенгайишида, терининг трофик касалликларида, ўткир тромбофлебитда буюрилади.

Варикоз ҳатто жарроҳликдан кейин ҳам қайталаниши мумкинлигини инобатга олишимиз керак! Шу сабабли бемор қатъий тартибда ортиқча юк ва меҳнатни чеклаб, профилактик чораларга амал қилиш шарт!

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
44.4K views10:44
Ochish/sharhlash
2021-07-25 09:53:06
Коронавирусдан тузалган беморда қандай белгилар кузатилиши мумкин?

Шифокор Фаррух Ўрмонов:

Коронавирус касаллигини ўтказган беморларда турли шикоятлар кузатилиб туради. Бунинг сабаби қуйидагилар

қон қуюқлашиб кетганлиги;
қанд миқдорининг ошиши;
қон босимининг тушиб кетиши ёки кўтарилиши;
кальций ва Д микроэлементлари камайиб кетганлиги;
ўпка тўқимаси зарарланганлиги.

Бундай ҳолатларда ҳудуд шифокорига учрашиб, керакли таҳлилларни ўтказиш лозим.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
52.0K views06:53
Ochish/sharhlash