Get Mystery Box with random crypto!

Муҳтарам муштарийлар! Бир неча кун аввал тиббий саволлар уч | Соғлом ҳаёт

Муҳтарам муштарийлар!

Бир неча кун аввал тиббий саволлар учун мурожаат ботни ишга туширган эдик. Ботга мухлислар томонидан ҳар соатда юзлаб саволлар келмоқда. Тушунмовчилик ва норозиликларнинг олдини олиш учун қуйидагиларни маълум қиламиз:

Саволлар қабул қилинади ва сараланиб, тегишлилиги бўйича мутахассисларга юборилади. Жавоб бироз вақт талаб қилиши табиий;
Саволларга бериладиган жавоблар айни бир беморга қаратилмай, умумий ва тавсиявий характерда бўлади;
Аниқ бир беморга тезкор ёрдам бериш бўйича тавсиялар берилмайди;
Энг муҳими – ҳар бир мурожаатга индивидуал жавоб қайтарилмайди. Сабаби, бу бот беморларга бевосита тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланмаган. Ҳар бир беморнинг танаси ўзига хос, тўла текширилмай туриб тавсия бериш тиббий жиҳатдан нотўғри.

Ҳурматли, обуначилар! Сиз юборган саволларга навбат билан, умумлаштирган ҳолда жавоб берамиз. Агар саволлар бир-бирига ўхшаш бўлса, уларнинг фақат биттасига жавоб қайтарилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг