Get Mystery Box with random crypto!

Икки ҳафта олдин оёғимни қайириб олгандим. Кучли оғриқ бор. Ре | Соғлом ҳаёт

Икки ҳафта олдин оёғимни қайириб олгандим. Кучли оғриқ бор. Рентгенда пай чўзилиши деб ташхис қўйишди. Нима қилишим керак?
Хуршида Жалилова

Шифокор Насиба Ражабова:

Агарда беморда пай чўзилиши аниқланган бўлса, биринчи навбатда шикастланган соҳага "тинчлик" зарур, яъни бемор тузалгунга қадар ётоқ режимида бўлиши ва шикастланган соҳани ҳаракат қилдирмаслиги лозим.

Ундан кейин эса ўша соҳага қаттиқ боғлам зарур. Шикастланган соҳага муз халтача қўйиш мумкин, бу муолажа шишни камайтиришга ёрдам беради.

Бундан ташқари зарарланган соҳа устига яллиғланишга қарши маз ёки крем кўринишидаги препаратларни бир кунда 3 маҳал суртилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг