Get Mystery Box with random crypto!

Уйқуда сўлак оқишининг сабаби нима? Сўлак оғиз бўшлиғини до | Соғлом ҳаёт

Уйқуда сўлак оқишининг сабаби нима?

Сўлак оғиз бўшлиғини доимо намлантириб турувчи ошқозон ферменти. Биз ўзимиз билмаган ҳолатда доимий равишда ортиқча сўлакни ютиб турамиз. Бу жараён уйқу вақтида ҳам давом этади. Агар сўлак меъёридан ортиқча ишлаб чиқарилса, организм унга «жавоб қайтаришга» улгуролмайди ва сўлак уйқу вақтида оғиз бўшлиғидан ташқарига оқиб чиқади.

Уйқуда сўлак оқиши қуйидаги сабаблар натижасида юзага келади:

Оғиз бўшлиғидаги бегона жисмлар (брикетлар, тиш протезлари, озиқ-овқат маҳсулотларининг қолдиғи)
Бурун тўсиғининг қийшиқлиги;
Уйқу дорилар истеъмол қилиш.

Бурун тўсиғи қийшиқ инсонларга уйқу вақтида бурундан етарли миқдорда кислород етиб бормайди. Шу сабаб оғиз ихтиёрсиз равишда очилиб қолади ва натижада жағ мушаклари заифлаша бошлайди. Шу сабаб сўлак ташқарига оқа бошлайди.

Бир ён билан ухлашга одатланган кишиларда ҳам худди шу ҳолат кузатилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг