Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 104.14K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 136

2023-02-26 09:34:24
Бунақа болаларни кўргач келажакка умид ошади!

Айтишларича, ментал арифметика бунга ўргатаркан.


Видео инстаграмдаги nurbek_4245 профилидан олинди.

@r_kusherbayev
43.4K views06:34
Ochish/sharhlash
2023-02-25 18:47:24 Маълумот учун

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, «Энди мактаб ўқувчилари олдиндан битирув имтиҳонларини топширишлари ва мактаб дарсларига бормасликлари мумкин», деган мазмундаги хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Бу хабарлар мактабни ўз вақтида тугата олмаган, яъни мактаб ёшидан ўтган фуқароларнинг экстернат тартибида имтихон топшириш учун аризалар бериш билан боғлиқ хабарнинг нотўғри талқин қилинганлиги натижасида тарқатилмоқда.

«Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, фуқароларнинг умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида экстернат тартибида имтиҳонларда фақат ўз вақтида турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган, аниқроқ айтганда, мактабни тўлиқ битирмаган 18 ёшдан ошган фуқаролар иштирок этади.

Экстернат тартибидаги имтиҳонларнинг мактабда таълим олаётган ўқувчиларга алоқаси йўқ ва уларга тадбиқ этилмайди!

@r_kusherbayev
42.7K views15:47
Ochish/sharhlash
2023-02-25 16:47:58 Конституциянинг 51- моддасига солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги кераклигини назарда тутувчи қўшимча норма киритилади.
32.8K views13:47
Ochish/sharhlash
2023-02-24 19:07:42
Шавкат Мирзиёев ОАВ ҳақида:

- Кўпчилик менга оммавий ахборот воситаларини "ёпишни" таклиф қилмоқда, лекин мен буни ҳеч қачон қилмайман.

@r_kusherbayev
23.9K views16:07
Ochish/sharhlash
2023-02-24 16:17:03 Конституциянинг 67-моддасига қўшимча сифатида “Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади” нормасини киритиш таклиф этилмоқда.
11.6K views13:17
Ochish/sharhlash
2023-02-24 13:54:06 Ҳоким халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллай олмайди

Аввалги муҳокамаларда Конституциявий қонун лойиҳасидан ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига бошчилик қилишини назарда тутувчи қоида чиқариб ташланган эди. Бироқ, жамоатчилик томонидан берилган таклифларда бундай ўзгаришнинг ўзи етарли эмаслиги, яъни ҳокимлар халқ депутатлари Кенгашларида раҳбар бўла олмаслиги аниқ кўрсатилиши кераклиги билдирилган эди.

Шунга мувофиқ, «ҳоким лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас», деган қатъий норма ўрнатилмоқда.

@r_kusherbayev
23.3K views10:54
Ochish/sharhlash
2023-02-24 11:06:29 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган навбатдаги ишлар кўриб чиқилади.

@r_kusherbayev
24.3K views08:06
Ochish/sharhlash
2023-02-24 08:55:39 АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келмоқда

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 28 февраль куни даставвал Қозоғистонга ташриф буюради. У ерда C5+1 форматидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.

Шундан сўнг Блинкен Ўзбекистонда бўлади. Расмийлар билан учрашувда ўзаро ҳамкорлик ва минтақавий масалалар муҳокама қилинади.

@r_kusherbayev
27.4K views05:55
Ochish/sharhlash
2023-02-24 07:58:10
Қиш охирида яна қор ёғиши кутилмоқда

24 февралда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига, 25-26 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига Россиянинг Европа қисмидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

24 февралда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 25 февралда республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.

24-25 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

25-26 февралда ҳарорат кечалари 0-5 совуқгача, республика шимолида 5-10 совуқгача, кундуз кунлари 0-5 даража илиқгача қисқа муддатга пасайиши кутилмоқда.

Манба

@r_kusherbayev
29.3K views04:58
Ochish/sharhlash
2023-02-24 06:56:36 Дунё энди хавфсиз эмас, Путин буни исботлади

Путин уруш бошлаганига роппа роса бир йил бўлди.

У бир йил муқаддам айнан шу куни озод ва мустақил Украина ҳудудида Россия қўшинларини бостириб киргазганди.

Маърифатпарвар Д. Муратов айтганидек, "уруш асирларни алмашиш ва ўлганларни кўмиш билан тугайди".

Афсуски, қанча давом этиши номаълум ушбу уруш ҳам ҳудди шундай тугайди. Оналар кўз ёши, болалар фарёди эса уйғоқ қалбларда узоқ йиллар сақланиб қолади.

Афсуски дунё энди хавфсиз эмас. Путин буни исбот қилиб берди.

Биз уруш тезроқ тугашини, ҳаммаси ўз изига тушишини хохлаймиз.

@r_kusherbayev
30.4K views03:56
Ochish/sharhlash