Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 104.65K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev
• t.me/Javlonbek_Abdusattorov

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 139

2023-02-12 09:06:32
Карвон итлар ҳургани учун олға қадам ташлайди!

Дмитрий Муратовнинг журналистлар борасида айтган ушбу гаплари ҳозир ҳам долзарб.

Унутманг: сўз эркинлигини бўғиш, танқид қилувчиларни йўқотиш олға юраётган карвоннинг тўхтаб қолишига сабаб бўлади.

Видео: кун.уз

@r_kusherbayev
34.1K viewsedited  06:06
Ochish/sharhlash
2023-02-11 07:10:13
Яна ўша гап: кўринг, фақат йиғламанг! 11 миллион сўмга Ласетти!..

Яшасин биздаги монополия!

P/S: Видео Инстаграмдаги Надир Ходжиев блогидан олинди.

@r_kusherbayev
51.9K views04:10
Ochish/sharhlash
2023-02-10 21:11:21 Маълумотларга кўра, ўтган йили февралда президент маиший чиқиндилар билан боғлиқ селектор ўтказган. Уни тўплаш ва қайта ишлашда давлат-хусусий шерикчиликни жорий қилиш топшириғи берилган.

Ишлаб чиқилган тартибга кўра, тендер ғолибига «Тоза ҳудуд» ДУКнинг барча мол-мулки ва махсус техникалари ўзаро битим асосида ўтказиб берилади. Шунингдек, корхонанинг дебитор ва кредитор қарздорлиги ҳам ғолиб тадбиркорга бириктирилади. Тадбиркор томонидан ўтказилган мол-мулк ва техникаларнинг ҳисобланган баҳоси 10 йил муддат давомида давлатга бўлиб тўлаб бериш мажбурияти юкланади. Тошкент вилояти бўйича корхонага қарашли 7 та маиший чиқинди полигонлари (умумий ер майдони 115 гектар) мавжуд бўлиб, мазкур полигонлар ҳам хусусий секторга топшириладиган бўлган.

Шунга кўра, маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни давлат-хусусий шерикчилик асосида тадбиркорларга бириктириш бўйича Тошкент вилоят ҳокимлигида тендер комиссияси ташкил этилган. Комиссия томонидан вилоят ҳудуди бўйича 4 та лотда танловлар ўтказилиши белгиланган.

Тендерда устав фонди 1 млрд. сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлик субъектлари иштирок этиши мумкинлиги ҳамда 10 йил муддат ичида 5 млн. АҚШ доллари инвестиция киритиш мажбурияти қайд этилган. Аниқланишича, тендер танловларидаги 4 та лотнинг барчасида «Зангиота ободон» МЧЖ иштирок этган. Таҳминларга кўра, жамиятнинг норасмий раҳбари Низомиддинов Жамолиддин Шаҳобиддинович ҳисобланади. МЧЖдаги 50 фоиз улуш Шаҳобиддинов Дилшод Фазлиддин ўғлига қарашли. Юқоридаги шахслар Президент Администрациясининг собиқ раҳбари Низомиддинов Зайнилобиддин Шаҳобиддиновичга қариндош бўлиши мумкин.

Соҳа мутахассисларининг сўзларига кўра, мазкур корхона тендер танловларида ғолиб бўлса, аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнларида жиддий муаммолар ва норозиликлар вужудга келиши айтиб келинган. Сабаби, ҳозирги кунда «Зангиота ободон» МЧЖ Тошкент тумани ва Чирчиқ шаҳри ҳудудида маиший чиқиндиларни йиғиш бўйича хизмат кўрсатиб келмоқда.

Унинг фаолияти аҳоли томонидан қониқарсиз баҳоланаётган бўлиб, йил бошидан бери вилоят Экология бошқармасига корхонанинг кўрсатаётган хизматидан норозилик тўғрисида мунтазам мурожаатлар (Тошкент туманидан – 82 та, Чирчиқ шаҳридан 37 та) келиб тушмоқда.

Бугунги кунда вилоят «Тоза ҳудуд» корхонасида 612 нафар ишчи-ходим (шаҳар-туман ҳудудий бошқармалари билан биргаликда) фаолият кўрсатиб келмоқда. Сўнгги 2 ой давомида 80 тадан 100 тагача ишчи-ходимларнинг ишдан бўшаш ҳолатлари кузатилган ва бунинг натижасида тизимда жами 92 нафар бўш иш ўрни (вакант) вужудга келган. Аксарият тажрибали мутахассислар корхона тугатилаётганлиги муносабати билан ишсиз қолиб кетишдан хавфсираб, бошқа ишга ўтиб кетмоқдалар. Таъкидлаш жоизки, корхонада ҳудуд назоратчиларининг оммавий ишдан бўшаганлиги сабабли жисмоний шахсларнинг қарздорлиги ундирилмай қолмоқда. Жумладан, бугунги кунга келиб истеъмолчиларнинг 23 млрд. 697 млн. сўм миқдорида қарздорлиги мавжуд.

Шу билан бирга, корхонадаги ишчиларнинг ойлик иш хақидан қарздорлиги асосий муаммо бўлиб келмоқда. Яъни, июнь ойи учун 230 нафар ишчи-ходимдан жами 302 млн. сўм, июль ойи учун эса 745 нафар ишчи-ходимдан 921 млн. сўм, жами ойлик иш ҳақидан 1 млрд. 223 млн. сўм миқдорида қарздорлик мавжуд. Корхона раҳбарларининг сўзларига кўра, дебитор қарздорликни ундириш орқали ойлик иш хақини тўлаб бериш режалаштирилган.

Бундан ташқари, маиший чиқиндиларни йиғиш фаолиятини давлат-шерикчилик асосида тадбиркорларга топшириш бўйича ишлаб чиқилган концепцияда ҳозирда «Тоза ҳудуд» ДУКда фаолият юритаётган ишчи-ходимларни ишдан бўшатмаслик ёки уларни бошқа иш билан таъминлаш масаласига эътибор қаратилмаган. Келгусида тизим тадбиркорлик субъекти бошқарувига ўтса, корхонанинг деярли 50% ишчи ходимлари ишсиз қолиши прогноз қилинмоқда. Бу эса ўз навбатида, ишчи-ходимларнинг оммавий норозилиги вужудга келишига сабаб бўлади. Давлат бу ҳолатларни яхшилаб ўрганиши керак. Бу ишларга чора кўрилмаса, олдинда бизни маиший чиқиндилар тўпланиб қолиши муаммоси кутмоқда.

@Zafarbek_Solijonov
35.7K views18:11
Ochish/sharhlash
2023-02-10 20:23:22 Туркиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 минг нафарга яқинлашди.

Жароҳатланганлар эса 77 мингдан кўпроқни ташкил этмоқда.
41.8K views17:23
Ochish/sharhlash
2023-02-10 16:28:31
Билиб қўйинг!

Тақиқланган айрим сайт ва тармоқларга кириб, ундаги маълумотларни тарқатиб, сўнг жиноий жавобгарликка тортилаётганлар ҳамон учраб турибди. Айниқса, бу борада ёшлар кўп.

Шу боис, яна бир бор эслатма сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарорига кўра интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “facebook”, “youtube” ва “telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилганлигини билдириб қўймоқчимиз.

Тўлиқ рўйхат мана бу ерда.

Ёдда тутинг: ушбу ахборот ресурсларидаги маълумотларни тарқатиш мақсадида сақлаш ва тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади.

@r_kusherbayev
20.7K views13:28
Ochish/sharhlash
2023-02-10 10:25:13 Тошкентнинг ҳар бир маҳалласига қўшимча 1 миллиард сўмдан маблағ ажратилмоқда

Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига 584 миллиард сўм миқдорида фоизсиз кредит ажратилмоқда.

Ушбу кредит маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласига қўшимча 1 миллиард сўмдан маблағ берилади.

Бу пулларни "катталар"ни чўнтак фирмалари шунчаки ўзлаштириб юбормаслиги учун фуқаролар маблағлар ишлатилиши устидан фаол жамоатчилик назоратини олиб боришлари керак.

@r_kusherbayev
37.9K views07:25
Ochish/sharhlash
2023-02-10 07:10:09 Ўзбекистон ОАВ эркинлиги индексида 133-ўринда. Бу ёмон кўрсаткич!

"Чегара билмас репортёрлар" нодавлат ташкилотининг 2022 йил учун эълон қилган рейтингига кўра Ўзбекистон матбуот (ОАВ) эркинлиги индексида 45,74 балл билан 133-ўринни эгаллаган. Бу ёмон кўрсаткич, дея баҳоланади.

Қирғизистон ушбу рейтингда 64,25 балл билан 72-ўринда.

Қозоғистон эса 48,28 балл билан 122-ўринда турибди.

Сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият жуда ёмон, дея баҳоланган Белорусь 39,62 балл билан 153-ўринда, Россия эса 38,82 балл билан 155-ўринни эгаллаган.

Ўзбекистонда сўз эркинлиги борасида олдинда қилинадиган ишлар кўп. Бироқ сўнгги вақтларда мансабдорларнинг журналист ва блогерларга нисбатан бўлаётган салбий муносабати ва ишлари Ўзбекистон обрўсини халқаро даражада пасайтириш, рейтингдаги аҳволни янада ёмонлаштириши мумкин. Ҳавотирлиси бу Президент ислоҳотларининг самарадорлиги ҳақида ишонч пасайишига сабаб бўлади.

Буни мамлакат раҳбарияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси вакиллари яхши англашлари керак.

@r_kusherbayev
31.5K viewsedited  04:10
Ochish/sharhlash
2023-02-10 06:30:25
Demokrat.uz сайтининг қизиқарли янгиликлари билан танишинг

1)Президент инфляция даражасини 10 фоиздан пастга тушириш топшириғини берди

2)Эндиликда тиббий маълумотномалар тўлиқ электрон шаклга ўтади

3)Тошкент метросида Қўйлиқдан Сергелигача 15 дақиқада бориш мумкин бўлади

4) Очлик, вайронагарчилик, вабо ва унинг устига зилзила. Суриядаги вазият Туркияникиданда оғирроқ.

5) Зеленски уриш бошлангандан кейин Лондонга илк бор ташриф буюрди ва таъсирли нутқ сўзлади

6)Бу йилги ёввойи табиат фотокўргазмалари нуфузли танловида "Қор қоплони олами" сурати ғолиб бòлди

7)Тинч океанида 300 миллион доллардан ортиқ кокаин топилди


Тўлиқ видео


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
29.4K views03:30
Ochish/sharhlash
2023-02-10 06:17:32 #IndependentCommission_uz

Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия хулосасини тайёрлашга киришди

Хабарингиз бор, 2022 йил 16 июль кунидан Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия ўз ишини бошлаган эди.

Комиссия ўз фаолиятини инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, воқеаларни ҳар томонлама ва ҳолис ўрганиш, шунингдек, олинган ахборотларни қайта текшириш ҳамда ўз фаолиятини жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда ташкил қилди.

Комиссия ўз хулосасида қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратмоқда.

- Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил 1 - 2 июль кунлари юз берган ҳолатлар ва воқеаларнинг хронологик тафсилоти
- Мустақил комиссиянинг ташкилий тадбирлари
- Маҳаллий ҳукумат ва давлат органлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар
- Намойишларнинг келтириб чиқарган оқибатлари, етказилган зарар, иштирокчиларнинг маънавий ва психологик тафсилоти
- Намойишлар юзага келишига сабаб бўлган омиллар
- Намойишларда айбдор деб топилган фуқароларга нисбатан суд жараёнларининг тафсилоти
- Мустақил комиссиянинг асосий хулоса ва тавсиялари
- Хотима
- Намойишларда қўлланилган махсус воситаларнинг тактик-техник хусусиятлари

Жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ва фаоллар Комиссия хулосасига оид фикр-мулоҳазаларини @independetuz_bot телеграм каналига юборишлари мумкин.

@commissionuz

Twitter | Facebook
27.4K views03:17
Ochish/sharhlash
2023-02-09 09:05:12
Агар қурувчи сифатсиз уй қуриб, уй қулаб тушса...

Милоддан аввалги 1793-1750 йилларда Бобил давлатига ҳукмдорлик қилган Хаммурапи жорий қилган қонунга кўра:

агар қурувчи уйни сифатсиз қуриши натижасида уй қулаб тушиб, уй эгаси вафот этса, қурувчига ўлим жазоси берилади;

агар сифатсиз уй қулаб, уй эгасининг фарзанди ўлса, қурувчининг фарзандига ўлим жазоси берилади;

агар сифатсиз уй қулаб, уй эгасининг мулкига зарар етказса, қурувчи зарарни қоплаб, уйни бошқатдан сифатли қилиб қуриб беради.

Ушбу қонунлар сабаб Бобилда қурилган бинолар сифатли бўлиб, кўп асрлар қад ростлаб турган.

@r_kusherbayev
21.1K views06:05
Ochish/sharhlash