Get Mystery Box with random crypto!

'Айфон'га ўч давлат хизматчиларининг иштахаси ҳақида Ревизорн | Rasul Kusherbayev

"Айфон"га ўч давлат хизматчиларининг иштахаси ҳақида

Ревизорнинг ёзишича, 2023 йил 28 декабрь куни Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан 420 млн сўмга 21 дона iPhone 14 Pro Max 1TB смартфонлари ва 25,3 млн сўмга айни шу моделдаги смартфондан яна бир дона харид қилинган.

Бундан ташқари, бир қатор давлат идоралари ва бюджет ташкилотлари томонидан қимматбаҳо русумдаги смартфонлар харид қилинганлиги ёки харид қилиниш жараёнида эканлигини кўриш мумкин:

Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмаси 14,4 млн сўмга бир дона Apple iPhone 14 Pro Max 256GB;

Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси 24,7 млн сўмга икки дона
Galaxy S23 Ultra 512 GB;

Ўзбекистон Кинематография агентлиги 10 млн сўмга бир дона
Galaxy S22 Ultra 256GB, 19,8 млн сўмга яна икки дона Galaxy S22 Ultra 256GB ва 15,8 млн сўмга iPhone 15 Pro 256GB Natural titanium;

«Маънавият ва маърифат» марказининг Тошкент вилояти бўлими 51 млн сўмга икки дона
iPhone 15 Pro Max 1TB;

Хоразм вилояти ҳокимлиги Ёшлар дафтари жамғармасидан 16,9 млн сўмга бир дона
iPhone 15 Pro Max 256GB;

Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти (Сурхондарё) 30,6 млн сўмга икки
дона iPhone 15 Pro Max 256GB.

Ишқилиб яқин орада айфон 16-17 чиқиб қолмасинда. Бизникилар қанча қиммат бўлмасин бюджет ҳисобидан униям сотиб олишаверади.

@r_kusherbayev