Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 104.65K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev
• t.me/Javlonbek_Abdusattorov

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 138

2023-02-14 19:33:50 Вазирлар Маҳкамасида ўзгаришлар

Равил Абдуқодиров Бош вазирнинг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси лавозимидан озод этилди.

Абдурашид Джурабаев Бош вазир котибияти раҳбари лавозимига тайинланди. Бунгача у президент маслаҳатчиси ўринбосари эди.
27.1K views16:33
Ochish/sharhlash
2023-02-14 14:46:51
Энг оригинал изоҳ!

Хуллас аҳволимиз...

@r_kusherbayev
33.3K views11:46
Ochish/sharhlash
2023-02-14 14:03:02 Одамлар парламент нима учун кераклигини, ўз вакилларини сайлаш уларга нима беришини англашлари керак.

Аслида парламент, халқ вакиллари ўша халқнинг фаровонлигини таъминлаш, келажагини яхшилаш, хавфсизлиги ва ҳуқуқларини рўёбга чиқариш учун керак.

Қайсики мамлакатда парламент пассив бўлса, ўша мамлакатнинг иқтисоди ночор, бозори монопол, инсон ҳуқуқлари таъминланмаган, судлари мустақил эмас, халқнинг турмуш даражаси пастлигича қолади.

Айни ўринда сиёсатшунос Ҳамид Содиқнинг мана бу фикрлари долзарб аҳамиятга эга.

Кўриб фикр қилиш учун тавсия қилинади.



34.8K views11:03
Ochish/sharhlash
2023-02-14 08:31:45
Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этибди.

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун!

Ўлим ҳақ ва ундан ҳеч ким қочиб қутулмагай.

@r_kusherbayev
22.7K views05:31
Ochish/sharhlash
2023-02-14 07:57:26
Туркиядаги зилзила эпицентрида жойлашган бўлса ҳам бирорта биноси қуламаган ва одам ўлмаган Эрзин шаҳри.

Бу шаҳарнинг ҳокими(мэр) ноқонуний, уй қуришни қаттиқ назоратга олган, ҳамма уни ёмон кўрса-да, у сифатсиз бино қурилишига рухсат бермаган.


Мана ўша қатъиятнинг натижаси!

P/S: бизда ҳам зилзила бўлишини кутмасданоқ биноларнинг сифатини текширишни бошлаш керак. Агар Туркияда шу аҳвол бўлса, қурилиш соҳаси коррупцияга ботган Ўзбекистон шароитида қандай экан?

Туяни шамол олса, эчкини осмонда кўр.


@r_kusherbayev
30.4K views04:57
Ochish/sharhlash
2023-02-13 19:54:16
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов: Ўзбекистон барча нефт ва газ конларига тегишли экслюзив ҳуқуқни Россияга бергани ҳақидаги маълумотлар ёлғон!

Ушбу масала бўйича жамоатчиликда йиғилиб қолган саволларга расмийлардан жавоб берилгани прогрессив ҳаракат, дейиш мумкин. Ҳар қалай жимлик йўқ: асосий саволларга жавоб бўлибди.

@r_kusherbayev
34.2K views16:54
Ochish/sharhlash
2023-02-13 15:04:13 “Кварц”даги давлат улуши ҳам офшор компанияга ўтди

“Қувасойцемент” акциядорлик жамияти “Кварц” акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги 89,78 фоиз акциялар пакетини 265 млрд.сўмга сотиб олди. Харидор, бундан ташқари, корхонанинг 47,2 млн.евро миқдоридаги кредит мажбуриятини 2026 йилнинг охирига қадар тўлиқ қоплаши керак бўлади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, “Қувасойцемент” акциядорлик жамиятининг 90% акцияларига Кипр офшор зонасида рўйхатдан ўтган ҳамда ўзаро алоқадор "Raybird Limited", "Rayblock limited" 30%дан, "Rayeross limited" 29% эгалик қилади. Уларнинг ҳам United Cement Group офшор компаниясига алоқадорлигини сезиш мумкин. Мазкур компания Ўзбекистондаги "Қизилқумцемент", "Қувасойцемент" ва "Бекободцемент"ни ўз назоратига олган.
30.4K views12:04
Ochish/sharhlash
2023-02-13 14:14:26 Тадбиркор дарди

Тўрақўрғон туманидаги ташландиқ чиқиндихонани тозалаб, яшил боғ ташкил қилдим. Ҳокимлар кредит олиб берамиз, деб ваъда беришганди. Лекин иш охирига етмай тўхтаб қолди.

Кредит олиб беришга ваъда қилган ҳокимлар телевидениега, расмга тушиб кетишдан бошқа иш қилишмади.

Оғир шароитдаман. Президентимиздан рухланиб иш бошлагандим.

Батафсил
34.4K views11:14
Ochish/sharhlash
2023-02-13 11:31:01 Россиялик ўқитувчилар Тошкентда 600 долларлик ижара уйда яшайди

Россиялик ўқитувчиларнинг январдан майга қадар Тошкент шаҳрида ижарада яшаш учун кетадиган 217 млн.сўмлик харажатлари бюджет ҳисобидан қоплаб берилади.

Бу дегани ҳар бир россиялик ўқитувчи учун ҳар ойда 6,2 млн.сўмдан, яъни қарийб 600 доллардан тўлаб берилади дегани.

Ўзбекистонда энг бой бюджет ҳисобланган Тошкент шаҳар бюджетини истаган йўналишда ўзлаштириш ва сарфлаш мумкин, лекин асло ўзимизнинг ўқитувчилар даромадини ошириш учун эмас. Россиялик ўқитувчиларнинг эса ўрни бўлак. Улар оғалар. Кўнгли нозук.

Манба
48.2K views08:31
Ochish/sharhlash
2023-02-13 09:01:43 Янги вазиримиз ҳам автократия йўлидан кетди

Мантиқ ва қонун чегарасига тўғри келмайдиган ҳаракатлар узвий давом этмоқда. Бу гал олий таълимда.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистонда ишга жойланмаган битирувчилари сони кўп бўлган ОТМ сифатсиз таълим бераётган муассаса деб топилиб, бундай ОТМларнинг фаолиятини тугатиш масаласи кўриб чиқилишини айтибди.

Бу нормал жамият вазири эмас,
"авторитар режим"га хос жамият мулозимининг таҳдиди. Янги вазиримиз ҳам автократия йўлидан кетмоқда.


Дарвоқе, о нималар деяпсан, ҳаддингдан ошма дегувчи акалар: қанча хаспўшламайлик бизни шундоқ ҳам "авторитар режим"ли давлатлар қаторига қўшиб қўйишган. Бунинг асосий сабаби реал иш қолиб, кўп соҳада хўжакўрсинга ишлаш, катталарга "пахта қўйиш" билан вақт ўтказаётганимиз.

Тўғриси мен бирорта ҳам норматив ҳуқуқий ҳужжатда ОТМлар битирувчиларни ишга жойлаштиришга мажбурлиги ҳақида қоидани кўрмаганман. ОТМ вазифаси сифатли таълим бериш ва агар тегишли таълим даражага эга бўлса битирувчига диплом тутқазиш. Тамом вассалом!

Қизиқ: ҳориждаги нуфузли ОТМлар масалан, Гарвард, Оксфорд, Кембридж кабиларга ҳам шундай талаблар қўйилганмикан? Улар қанақа вазирларнинг талабларидан келиб чиқиб шундай натижаларга эришишган? Бу саволлар жаноб вазирга.

Бир нарса ойдинлашиб бормоқда: бу кетишда Ўзбекистонда бирорта ҳам ОТМ яқин орада ТОП 500 таликка кирмаса керак.

@r_kusherbayev
48.1K viewsedited  06:01
Ochish/sharhlash