Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 107.41K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 146

2023-02-21 18:34:45
Янгийўл тумани, Ниёзбошдаги биродаримизни уйларида ёнғин чиқиб, уй тўлиғича ёниб кетибди.

Аллоҳни берган синови! Яхшилик ҳам ёмонлик ҳам Аллоҳдан! Сиздан ушбу оғир вазиятда ушбу оилага қўлингиздан келганча моддий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз!

Видеода кўрсатилган карта рақами ёки телефон орқали боғланган ҳолда ўз ёрдамингизни кўрсатишингиз мумкин!

Эҳсонингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин


Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYULL
21.0K views15:34
Ochish/sharhlash
2023-02-21 13:50:49
Президент Шавкат Мирзиёев Қоҳирадаги "Ал-Иттиҳодия" саройида тантанали кутиб олинди.
27.6K views10:50
Ochish/sharhlash
2023-02-21 10:29:47 Президент қарори билан:

Бахром Шарипов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;

Иброхим Эргашев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори лавозимига;

Хусниддин Каримов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори лавозимига;

Аброл Вахабов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

@r_kusherbayev
11.2K views07:29
Ochish/sharhlash
2023-02-21 09:47:25
Магистратура қишки қабулида ўқишга кирган хотин-қизларнинг контракт пуллари ҳам давлат томонидан тўлаб берилади

Президент фармони ва ҳукумат қарорига кўра, давлат ОТМнинг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қоплаб берилиши белгиланган.

Бу тартиб, шунингдек магистратура қишки қабулида тўлов шартнома асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизларга ҳам бирдек амал қилади.

Шу боис, магистратурага тавсия этилганлар ушбу имтиёздан фойдаланиш мақсадида ОТМ раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари сўралади.

Маълумот ўрнида, ушбу тартиб белгиланган муддатга қадар ариза бермаганларга, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганларга ҳамда нодавлат ОТМнинг магистратураси учун татбиқ этилмайди.

Манба
15.5K views06:47
Ochish/sharhlash
2023-02-21 08:33:10 Майда шохли моллар рақамли идентификация қилинади. Витаминга бойитилган омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этилади.

Куни кеча Президентнинг
"Яйловларни мухофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (ПФ 24-сон, 16.02.2023 й.) Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра 2023 йилда:

Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида йиллик қуввати 10 минг тонна бўлган майда шохли моллар учун витамин ва минераллар билан бойитилган омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этилади;

Самарқанд вилоятида Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти базасида Чорва ҳайвонлари генетик тадқиқоти лабораторияси ташкил этилади;

Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасига аъзо қоракўлчилик-наслчилик хўжаликларида 500 минг бош майда шохли молларни рақамли идентификация қилиш чоралари кўрилади.

@r_kusherbayev
20.4K views05:33
Ochish/sharhlash
2023-02-20 18:03:31
Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган тожик кавраги ўсимлигининг табиий популяцияси, табиий кўпайиши ва қайта тикланишини таъминлаш мақсадида жорий йилдан бошлаб уч йил муддатга тожик каврагидан фойдаланишга мораторий жорий этилди.

Каврак ўсимлигининг "Қизил китоб"га киритилган ҳамда киритилмаган барча турларидан тегишли рухсатномасиз фойдаланганлик ва сотганлик учун жавобгарлик чоралари кўрилади.

Президент Фармони

@r_kusherbayev
14.1K views15:03
Ochish/sharhlash
2023-02-20 17:21:15 Президент қарори билан:

Миршод Курбанов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси лавозимига;

Фаррух Пулатов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига;

Лутфулло Умурзаков Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Улуғбек Мурадов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги директори лавозимига;

Мурат Мирзаев Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори лавозимига;

Дилшод Саттаров Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига;

Улугбек Эгамов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Манба
17.9K views14:21
Ochish/sharhlash
2023-02-20 17:18:46 Президент қарори билан қуйидагилар иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди:

Илҳом Норқулов;
Эркин Рустамов;
Адиз Бобоев;
Анвар Каримов;
Дилшод Султанов;
Гулнора Рахимова.


Президент қарори билан қуйидагилар инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди:

Нозимжон Холмуродов(вазирнинг биринчи ўринбосари);
Олимхон Рустамов;
Хуррам Тешабаев;
Ойбек Хамраев;
Сарвар Хамидов;
Бадриддин Абидов.

Шунингдек, Президент қарори билан Умид Мадаминов ва Аҳадбек Ҳайдаров қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
18.1K views14:18
Ochish/sharhlash
2023-02-20 13:37:53
"Яма"ларга қарши курашиш ҳафталиги" ҳақида

Қишдаги ёғин сочинлар сабабли йўлларда пайдо бўлган чуқурларни тўғирлаш ва ямаш мақсадида "ямаларга қарши курашиш ҳафталиги"ни ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Шахсан мен бу ташаббусни қўллаб-қувватлайман!

Йўллардаги "яма"лар одамларнинг кайфиятига таъсир кўрсатиш билан бирга, иқтисодий йўқотишлар ва транспортнинг нормал ҳаракатланишига ҳам ҳалақит бермоқда.

@r_kusherbayev
58.8K views10:37
Ochish/sharhlash
2023-02-20 11:41:00 "Агарда ким мактаблар қурилишидан маблағларни иқтисод қилса, у ўша маблағларга қамоқхоналар қуради".

Отто фон Бисмарк,
Германиянинг биринчи канцлери.


@r_kusherbayev
44.3K views08:41
Ochish/sharhlash