Get Mystery Box with random crypto!

Электр ва газ ҳисоблагич кимнинг ҳисобидан ҳарид қилиниб, ўрна | Rasul Kusherbayev

Электр ва газ ҳисоблагич кимнинг ҳисобидан ҳарид қилиниб, ўрнатилади?

Электр ва газ корхоналари томонидан одамларни чалғитишга бўлаётган уринишлар сабаб, мойи чиқиб кетган бўлса-да яна бир бор эслатмоқчимиз.

Унутманг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига асосан:

маиший истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш замонавий ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш тегишли ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

маиший истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг даврий давлат қиёсловидан ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил қилиш бўйича жавобгарлик тегишли ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотларига юклатилади;

тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш уларнинг хоҳишига кўра амалга оширилади.

@r_kusherbayev