Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 104.92K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 133

2023-03-23 15:33:03
Президент топшириғини бажармаган шахс Тошкент шаҳрига ҳоким бўлди

Мана бу видеода Президент Шавкат Мирзиёев Ўзавтосаноат раҳбари ва бошқа масъулларга ўтган йилнинг 1 май санасига қадар автомобил ҳаридидаги навбатларни тугатиш топшириғини бергандилар.

Давлат раҳбарининг ушбу топшириғини масъуллар шу кунга қадар бажаришмаган.

Қизиғи шундаки, ёзишларича Президент топшириғини бажармаган Ўзавтосаноат раҳбари Шавкат Умурзаковга Тошкент шаҳрига ҳокимлик қилиш топширилибди.

@r_kusherbayev
47.4K views12:33
Ochish/sharhlash
2023-03-23 11:37:38 Жариманинг 50 фоизи тўланса бўлди

Президент қарорига асосан 2023 йил 1 майдан бошлаб ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, ўттиз кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

@r_kusherbayev
16.4K viewsedited  08:37
Ochish/sharhlash
2023-03-23 08:49:46 Эрта тонгдан буён ўйлантираётган савол: бугунам ер қимирламасмикан ишқилиб?

@r_kusherbayev
21.9K views05:49
Ochish/sharhlash
2023-03-23 08:24:46
Нега зилзилалар қаерда ва қачон содир бўлишини прогноз қилиш қийин?

Ўзбекистонда сўнги икки кун ичида содир бўлган зилзилалар Туркия ва Суриядаги талафотли зилзилаларни унутмаган халқимиз учун кучли хавотир уйғотмоқда.

Бундай пайтда ҳаммани ягона савол ўйлантиради. Наҳотки илм-фанда катта ютуқларга эришаётган инсоният зилзилани аниқлашга кучи етмайди?

https://demokrat.uz/6110

Demokrat.uz Telegram канали
22.9K views05:24
Ochish/sharhlash
2023-03-22 19:49:47
Депутатларнинг фаоллиги кимга боғлиқ?

Нега депутатлар ичида фаоллари кам?

Депутат аслида ким?

Шу каби саволларга ҳали депутатлик давримда жавоб беришга ҳаракат қилгандим. Ҳалиям шу фикрларимда собитман: жамиятни ўзи уйғоқ ва фаол бўлсагина унинг депутатлари ҳам уйғоқ ва фаол бўлади.

Батафсил:


34.9K views16:49
Ochish/sharhlash
2023-03-22 13:45:47
Мана бу тасвирлар Қозоғистонда парламент сайловидаги яширин камерадан олинган кадрлар эканлиги айтилмоқда.

"Янги Қозоғистоннинг одил сайлови", дейилади изоҳда.

Афтидан Қозоғистондаги демократик сайловлар ҳақидаги гаплар ҳам асосан қоғозда қолган кўринади.

@r_kusherbayev
13.9K views10:45
Ochish/sharhlash
2023-03-21 20:11:21 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келади.
17.3K views17:11
Ochish/sharhlash
2023-03-21 09:45:02
Улар дўст бўлмоқчи эмас, шунчаки босиб олмоқчи

Россия депутати Семён Багдасаров телеканалдаги жонли эфирда инқироздан фойдаланиб, Марказий Осиёдан тортиб, Туркияга қадар босиб олишни таклиф қилмоқда.

Одатда рус раҳбариятининг яширин истакларини мана шу каби депутатлари баралла айтишни бошлайди. Сўнг секин-аста жамоатчиликнинг қулоқлари бунга кўникиб бўлгач, ушбу мақсадга етиш учун ҳақиқий ҳаракатлар бошланади.

Дастлаб Украинани босиб олиш ҳаракатлари ҳам дастлаб шундай чиқишлар билан бошланган эди. Бугун эса бу ҳақиқатга айланди.

Бу ҳаракатлардан бир нарса аёнлашиб бормоқда: улар дўст бўлмоқчи эмас, шунчаки босиб олмоқчи.

@r_kusherbayev
36.7K viewsedited  06:45
Ochish/sharhlash
2023-03-21 09:35:53
#бефарқ_эмасман #befarqemasman

Янгиланаётган Конституциянинг ҳар бир моддаси ҳаётий тажрибаларга асосланган ва ҳал қилиниши керак бўлган муаммоларни ечими сифатида лойиҳада ўз аксини топган.
Сиз ҳам бефарқ бўлманг.


Одилжон Тожиев
Спикер ўринбосари
23.2K views06:35
Ochish/sharhlash
2023-03-20 09:03:02
Шундай қилса ҳам бўладими?

Германиядаги қурилишлар ҳақида.

P/S: Дўстимиз Надир Ходжиев блогидан олинди.

@r_kusherbayev
15.0K views06:03
Ochish/sharhlash