Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 104.14K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 135

2023-02-28 11:46:46 Позитив: бензин нархлари ошмайди

Президент қарорига мувофиқ, АИ-80 автобензин учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш муддати йил охирига қадар узайтирилди.

2022 йил 10 декабрдаги қарорга кўра, аслида АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.

Истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

Президентнинг ушбу қарори бензин нархлари ошмаган ҳолда сақлаб қолиш ва сотишга имконият яратади.

@r_kusherbayev
10.3K viewsedited  08:46
Ochish/sharhlash
2023-02-28 10:30:33 Эртадан бошлаб ов қилиш мумкинмас!

Бугун ёввойи ҳайвонлар ва қушлар учун ов мавсуми якунига етди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ов  қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида"ги қонунига мувофиқ, 28 февралдан мамлакатимизда ёввойи ҳайвонларни ва қушларни овлаш учун ов мавсуми якунланади.

Шу муносабат билан барча овчилар ов йўлланмаларини 10 кун муддатда Ўзбекистон Овчи ва балиқчилик спорти бирлашмалари ва унинг ҳудудларидаги бўлинмаларига қонунда белгиланган тартибда топширишлари керак.

@r_kusherbayev

https://t.me/ecogovuz/42015
18.7K views07:30
Ochish/sharhlash
2023-02-28 09:20:10
Прокуратура, миллий гвардия, адвокатура ва судлардаги фирибгарлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати коррупцияга оид бешта жиноий иш ҳақида хабар берди.
22.2K views06:20
Ochish/sharhlash
2023-02-28 07:52:56 Позитив

Ёшлар ишлари агентлигининг мана бу лойиҳаси шахсан мен учун ҳам фойдали экан.

Бўш вақтимда немис тилини ўрганмоқчиман.

Энг муҳими ҳар куни озгина вақт ажратиб, тил ўрганиш мумкин. Ҳаммаси бепул.

Демак, “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси орқали нафақат инглиз тилини, балки немис, испан, турк, рус, япон, хитой, корейс каби хорижий тилларни ҳамда хорижликлар ўзбек тилини нолдан бошлаб, малакали устозлардан мутлақо ўрганиши мумкин бўлади.

Тўғри маънода тавсия қиламан.

Инглиз тилини ўрганиш

Бошқа хорижий тиллар

@r_kusherbayev
32.4K viewsedited  04:52
Ochish/sharhlash
2023-02-28 07:36:35 Қўшимча маълумот

Бош Прокуратура матбуот котиби Demokrat.uz журналистига қўшимча маълумот бериб, ходимнинг 9 минг доллар миқдорида пора олганини маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йил 26 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда Охангарон шаҳар прокуратураси биносини қўриқлаш хизматини олиб борувчи қоровули шаҳар прокуратураси терговчисининг иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида терговга жалб қилинган фуқаро Э.дан жиноят ишини енгиллаштириб, ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 9.000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

27 февраль куни Охангарон шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси, қўриқлаш хизмати қоровулига нисбатан Жиноят кодексининг 168, 28-211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Манба
23.3K views04:36
Ochish/sharhlash
2023-02-27 16:50:00 Оҳангарон шаҳар прокуратураси терговчиси 9 минг доллар пора олаётганда қўлга тушган.

Маълумотларга кўра, терговчи порани шаҳар прокуратураси биносини қўриқловчи Миллий гвардия ходими орқали олаётган вақтда ушланган.

Бош прокуратура матбуот котиби яқин орада расмий маълумот берилишини билдирган.
18.5K viewsedited  13:50
Ochish/sharhlash
2023-02-27 14:44:50 Бензин нархи ошади

1 мартдан бошлаб биржа савдоларига жойлаштирилган 1 литр АИ-80 русумли автобензин бошланғич нархи 6100 сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Натижада нархлар ўзгариши ҳисобига «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда 1 литр АИ-80 автобензин нархи 6800 сўмни, импорт маҳсулоти учун 7000 сўмни ташкил этади.

Афсус бу яхши янгилик эмас! Ҳукумат бензин нархини оширмаслик имкониятларини қидириб кўриши керак! Камида йил ўртасигача бензин нархини ошириш вақтимас.

@r_kusherbayev
31.3K viewsedited  11:44
Ochish/sharhlash
2023-02-27 14:39:35
Канцлер идораси олдидаги дарахтлар кесиб ташланди

Германиялик экофаоллар ўзларининг норозилигини билдириш учун Германия канцлери Олаф Шольцнинг идораси олдидаги дарахтни кесиб ташлашган.

Улар кесилган дарахт олдида қўлларида «Туб бурилиш нуқтасидаги сўнгги авлод», деган ёзувни намойиш қилишган.

Фаолларнинг билдиришича, ҳар дақиқада футбол майдонига тенг 42 та участкали ўрмонзорлар йўқ қилинмоқда. «Бизнес ва сиёсат цивилизация яшаётган шохларини кесиб ташламоқда», дейилган хабарда.

16 февралда экофаоллар 73-Берлин халқаро кинофестивалининг қизил йўлагига ётиб олишганди. Февраль ойи бошида эса Германиянинг бир қатор шаҳарларидаги йўлларни тўсиб қўйишган.

Экофаоллар бутун Германияни фалаж қилишмоқчи ва «2023 йил энг қаттиқ кураш йили» бўлишини яширмаяпти.

Афсуски Ўзбекистондаги ҳолат ҳам яхши эмас.

Дарахт кесишга қарши мораторий эълон қилинганига қарамай 2020-2022 йилларда 22 мингга яқин дарахтлар ноқонуний кесиб ташлангани аниқланган. Бу аниқланганлари холос, аниқланмагани қанча?
 
@r_kusherbayev
22.4K views11:39
Ochish/sharhlash
2023-02-27 11:02:02 Туҳмат учун 11 574 нафар шахс жавобгар бўлган

Адлия вазирлиги эслатаяпти:

- туҳмат қилганлиги учун 2018–2022 йилларда 11 574 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Айни шу даврда ОАВ ёки интернет орқали ушбу жиноятни содир этган 28 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

-ОАВ ва интернет тармоғи орқали ҳақорат қилиш билан жиноятини содир этганлиги учун 2020 йилда 16, 2021 йилда 31, 2022 йилда 58 нафар шахслар суд томонидан айбдор деб топилиб, тегишли жавобгарликка тортилган.

Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатганлик учун 2021-2022 йилларда 159 киши маъмурий жавобгарликка тортилган.

Адлия вазирлиги мазкур ҳолатларнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланганлигини яна бир бор эслатади.

Баходир Ахмедов ҳам эслатаяпти:

- Туҳмат ва ҳақорат қилгани учун шахс албатта жавобгарликка тортилиши керак. Бировнинг ҳуқуқини бузишга қонун ҳеч кимга ҳуқуқ берган эмас.

Аммо журналистнинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилгани, унга таҳдид қилгани учун ҳали ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган. Чунки бундай жавобгарликнинг ўзи йўқ.

Мен ҳам элатаяпман:

- ажойиб.

@r_kusherbayev
27.9K views08:02
Ochish/sharhlash
2023-02-27 10:04:12 Андижон судидаги овсарлар фуқарога катта ташвиш келтирди

Россиядан муҳожирликдан келган синфдош дўстим Али Мамадалиев ўтган йили қўнғироқ қилиб, ўзига Андижон туманлараро судидан хат келгани, хатда ўзининг Андижон вилоятидаги қайсидир фуқаролик ишига оид суд қарорига номи кириб қолганини айтди.

Мен судларда ишлар юкламаси катта экани, техник хатолар бўлиб туриши мумкинлиги, хатни  келган жойига қайтариб юборишини маслаҳат бердим, шундай қилди. Шу билан масала гўё “ёпилиб” кетганди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро Бюросининг Нишон туман бўлинмаси мулозими дўстим Алига суд ажрими билан 94 миллион сўм мажбурий ундирув белгилангани, агар маблағ тўланмаса, зарарни қоплаш унинг яшаб турган уйига қаратилишини айтибди.

Хуллас, уй-жойдан ажралиш хавфи билан қариндошлар “аза” очишган, уларнинг қўли ёқамда: “Сен техник хато деб бизни тинчлантиргандинг. Ўша пайтда ҳаракат ва харажат қилганимизда, уйдан айрилмасдик”.

Хуллас, ер чизиб қолдим. Судларга тааллуқли бундай шармандагарчиликларни ёзай, десам, Олий суд ва Судьялар Олий кенгашидагиларнинг таъби нозик, сиркаси сув кўтармайди. Аввал ҳам марҳумни терговга чақирган судья ҳақида ёзиб, гиналар гирдобида қолгандим.

Айтмоқчиманки, тўсатдан уйингизга тушингизга кирмаган воқеадаги иштирокингиз ҳақидаги суд қарорини бажариш учун саводсиз МИБ ходими кириб келса, ажабланманг! Бизнинг судлов тизими шундай.

P.S. Бутунлай шармандаликни бўйнига олган тизим вакиллари катта эҳтимол билан фуқародан узр сўрамайди. Балки нима биландир синфдош дўстим ёки мени айбдор қилишга уринишади, ҳойнаҳой.

Абдурахмон Ташанов

Манба
27.9K views07:04
Ochish/sharhlash