Get Mystery Box with random crypto!

Дунё энди хавфсиз эмас, Путин буни исботлади Путин уруш бошла | Rasul Kusherbayev

Дунё энди хавфсиз эмас, Путин буни исботлади

Путин уруш бошлаганига роппа роса бир йил бўлди.

У бир йил муқаддам айнан шу куни озод ва мустақил Украина ҳудудида Россия қўшинларини бостириб киргазганди.

Маърифатпарвар Д. Муратов айтганидек, "уруш асирларни алмашиш ва ўлганларни кўмиш билан тугайди".

Афсуски, қанча давом этиши номаълум ушбу уруш ҳам ҳудди шундай тугайди. Оналар кўз ёши, болалар фарёди эса уйғоқ қалбларда узоқ йиллар сақланиб қолади.

Афсуски дунё энди хавфсиз эмас. Путин буни исбот қилиб берди.

Биз уруш тезроқ тугашини, ҳаммаси ўз изига тушишини хохлаймиз.

@r_kusherbayev