Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 104.14K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 137

2023-02-23 20:10:26 Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Қўшма инвестиция жамғармасини тузиш тўғрисида битим имзоланмоқда. Нефть-газ тармоғида, транспорт ва логистика соҳаларида истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.

@r_kusherbayev
32.5K views17:10
Ochish/sharhlash
2023-02-23 18:18:28
Француз нашрида Самарқанд сайёҳлик маркази ҳақида гапирилди

Франциядаги ягона ҳафталик якшанба куни 150 000 нусхада чоп этиладиган нашрда ушбу лойиҳанинг нафақат Марказий Осиё минтақаси учун ўзига хослиги, шунингдек, дунёдаги қадимий шаҳарларнинг энг машҳурларидан бири – Самарқанд сайёҳлик марказини кўришни хоҳловчилар учун янада кўпроқ имкониятлар яратгани қайд этилган.

Мақолани ўқиш: https://www.lejdd.fr/culture/en-ouzbekistan-la-fascinante-samarkand-souvre-au-tourisme-132593
33.7K views15:18
Ochish/sharhlash
2023-02-23 13:52:28
Салом Исматович Самадов бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланибди.

Бунгача у Қашқадарё вилояти прокурори сифатида фаолият юритган.

Муносиб танлов: Салом акани халқпарвар, халқни ҳаққига хиёнат қилмайдиган камёб прокурорлардан бири сифатида биламан.

Тизимда бундайлар кўпроқ бўлиши керак. Шунда ишонч янада қайтади!

@r_kusherbayev
36.3K views10:52
Ochish/sharhlash
2023-02-23 07:40:06
Путин лағмон илмоқдами?

Россия Президенти Владимир Путиннинг Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатини россиялик депутат Михаил Абдалкин қулоғига лағмон осилган ҳолатда тинглабди.

У Коммунистик партия вакили ҳисобланади.

Қизиқ ҳолат!

@r_kusherbayev
24.9K viewsedited  04:40
Ochish/sharhlash
2023-02-23 07:31:14 Полковник Шавкат Раҳмонов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
21.6K views04:31
Ochish/sharhlash
2023-02-22 13:17:51 Танқид, ҳақорат ва психиатр кўригига тавсия

Словакия ташқи ишлар вазири Растислав Качер, Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан сиртдан бахсга кириша туриб, Орбанни "антиукраинача позицияда" бўлгани учун ҳақоратли тарзда танқид қилган.

Унга жавобан, Венгрия парламентининг ташқи ишлар масалалари қўмитаси раиси Жолт Немет, Словакия ташки ишлар вазирига психиатр кўригига боришни тавсия қилган.

Венгрия ЕИдаги Украинага қурол беришни рад этган кам сонли мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ва антироссия санкцияларини юмшатиш масаласини бир неча бор кўтарган.

Демак, бахсда ҳақоратга ўтиш фақат биздамас, Европадаям бор эканда. Фарқли томони биздаги бахсларлаги ҳақоратлар кўпинча маиший масалалар билан боғлиқ бўлади.

@r_kusherbayev
22.1K views10:17
Ochish/sharhlash
2023-02-22 09:36:41 Блогер Абдуқодир Мўминов масаласида масъул идоралар ишонарли маълумот беришлари керак. Айниқса, унинг саломатлиги бўйича. Акс ҳолда "уни ичкарида ўлдириб қўйишган", деган гап сўзлар болалашдан тўхтамайди.

Мен ҳам бунақа гап сўзларга ишонмайман. Бироқ бундай гапларнинг тарқалиши ҳақиқатан ҳам ахборот сиёсатида бўшлиқ борлигини кўрсатмоқда.

Ички ишлар вазирлиги ва ахборот сиёсатига масъул шахслар бу давлат имиджига қандай таъсир қилишини англаб етишади, деган умиддамиз.

@r_kusherbayev
28.5K views06:36
Ochish/sharhlash
2023-02-21 19:12:01
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 633,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 13 та самолёт импорт қилган(сотиб олган).

Булар:

Германия – 6 та (421,7 млн);

Литва – 4 та (66,7 млн);

Франция – 1 та (64,3 млн);

Сингапур – 1 та (61,6 млн);

Буюк Британия – 1 та (18,8 млн АҚШ доллари).
19.9K views16:12
Ochish/sharhlash
2023-02-21 18:50:26 Ҳамкасбим, Муҳаммаджон Валиевнинг “ЎзА”да эълон қилинган “Жазо сиёсатидаги енгилликлар янги жиноятлар учун йўл очяпти(ми?)” сарлавҳали мақоласида ғоят ўринли, долзарб масалани қўтарди.

Ҳақиқатан ҳам, мамлакатимизда жавобгарлик ва жазодан озод қилиш асослари соддалаштирилди, айрим турдаги жиноятлар бўйича санкциялар енгиллаштирилди, жавобгарликдан озод этишга қаратилган рағбатлантирувчи нормалар жорий этилди.

Минг афсус, М.Валиев таъкидлаганидек, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган ва жазо енгилроғи билан алмаштирилган шахслар тузалиш йўлига ўтмасдан, содир этган жиноятидан тегишли хулоса чиқармасдан жиноят йўлига қайтмоқда.

Муқаддам судланган шахслар содир этган жиноятлар 2021 йилда 9724тани, 2022 йилда эса 11635тани ташкил қилган (19,6% ўсиш). Муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар содир этган жиноятлар 2021 йилда 168тани ташкил этган, ўтган йили 9,5%га ошиб, 184тага етган.

Хулоса шуки, судлар томонидан қўлланилаётган жазолар ахлоқ тузалиши учун етарли бўлмаяпти. Бунинг устига, муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳолатлари янги жиноятларни содир этиш учун йўл очмоқда.

Жамиятимизда одамлар онгида “ҳечқиси йўқ, бир неча йилда чиқиб келади” деган тушунча мустаҳкамланиб бораётгани кишини хавотирга солади.

Халқаро тажрибада, хусусан, Европа давлатларида жазодан шартли равишда озод қилишда маҳкум содир этган жиноятлар оғирлик даражасидан қатъи назар, тайинланган жазо муддатининг маълум бир қисми (мас., учдан икки қисми) ўталганидан сўнггина у шартли озод қилинади.

Мисол учун, Испанияда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган шахс жазонинг 7,5 йилини ўтаганидан кейингина озодликка чиқарилиши мумкин. Ўзбекистонда эса бу муддат 5 йилни ташкил этмоқда.

Ҳамкасбимнинг фикрига қўшилган ҳолда, жазони енгилроғи билан алмаштириш ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш учун талабларни ошириш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.

Айниқса, жамиятимиз чуқур хавотирига сабаб бўлаётган педофилия, қасддан одам ўлдириш ва шу каби оғир жиноятлар кўпайиб бораётган бир пайтда муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳамда жазони енгилроғи билан алмаштириш тизими ва шартларини қайта кўриб чиқиш вақти келди.

@odiljon_tojiyev
20.0K views15:50
Ochish/sharhlash
2023-02-21 18:34:45
Янгийўл тумани, Ниёзбошдаги биродаримизни уйларида ёнғин чиқиб, уй тўлиғича ёниб кетибди.

Аллоҳни берган синови! Яхшилик ҳам ёмонлик ҳам Аллоҳдан! Сиздан ушбу оғир вазиятда ушбу оилага қўлингиздан келганча моддий ёрдам беришингизни илтимос қиламиз!

Видеода кўрсатилган карта рақами ёки телефон орқали боғланган ҳолда ўз ёрдамингизни кўрсатишингиз мумкин!

Эҳсонингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин


Янгийўл ҳақида энг тезкор маълумотлар  канали
@YANGI_YANGIYULL
21.0K views15:34
Ochish/sharhlash