Get Mystery Box with random crypto!

Маълумот учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маъл | Rasul Kusherbayev

Маълумот учун

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, «Энди мактаб ўқувчилари олдиндан битирув имтиҳонларини топширишлари ва мактаб дарсларига бормасликлари мумкин», деган мазмундаги хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Бу хабарлар мактабни ўз вақтида тугата олмаган, яъни мактаб ёшидан ўтган фуқароларнинг экстернат тартибида имтихон топшириш учун аризалар бериш билан боғлиқ хабарнинг нотўғри талқин қилинганлиги натижасида тарқатилмоқда.

«Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, фуқароларнинг умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида экстернат тартибида имтиҳонларда фақат ўз вақтида турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган, аниқроқ айтганда, мактабни тўлиқ битирмаган 18 ёшдан ошган фуқаролар иштирок этади.

Экстернат тартибидаги имтиҳонларнинг мактабда таълим олаётган ўқувчиларга алоқаси йўқ ва уларга тадбиқ этилмайди!

@r_kusherbayev