Get Mystery Box with random crypto!

Rasul Kusherbayev

Kanal manzili: @r_kusherbayev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 104.92K
Kanalning ta’rifi

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 134

2023-03-20 06:30:45 Мавсум ҳикмати:

Мансаб инсонга ақл қўшиб бермас экан!

@r_kusherbayev
19.1K views03:30
Ochish/sharhlash
2023-03-20 04:37:19
Xorazmlik nogironligi bo'lgan yoshlarga asbob-uskunalar ajratildi!

Xabaringiz bor, Hukumat qarori bilan nogironligi bo‘lgan yoshlarga subsidiya ajratishning ma’muriy reglamentlari tasdiqlangan.

Mazkur Reglamentga ko‘ra, nogironligi bo'lgan yoshlarga nodavlat ta’lim tashkilotlarida kasb-hunar, dasturlash, umumta’lim fanlari va xorijiy tillarni o‘rgatish, zarur hollarda yashash va transport xarajatlarini qoplash hamda asbob-uskuna va mehnat qurollarini xarid qilishi uchun BHMning 50 baravarigacha (15 mln so‘mgacha) subsidiya ajratiladi.

Arizalar elektron tarzda:

1. O’qish xarajati uchun subsidiya ajratishga ariza yuborish;

2. Asbob-uskunalar va mehnat qurollarini xarid qilish uchun subsidiya ajratishga ariza yuborish;

3. O’qish davrida yashash va transport xarajatlari uchun subsidiya ajratish uchun ariza yuborish.

Bizning sahifalarimiz:
@yoshlaragentligi Instagram Facebook YouTube
20.3K views01:37
Ochish/sharhlash
2023-03-19 20:16:19
Ўзбекистон чемпионисан лекин Ўзбекистон фуқароси эмас, қариндошинг қамалгани учун ишдан кетишинг, ўзинг бехабарсан-у, бироқ мулкинг ўрнида кимдир қурилиш қилиши каби кўплаб ёқимсиз ҳолатлар қайта такрорланмаслиги керак, деб ҳисобламоқда фаоллар.

Жойларда «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбирларида бу каби ҳолатлар бот-бот таъкидланмоқда.

Тадбирларда ўз соҳасида юқори натижаларга эришган, ҳаётий тажрибага бой фаол фуқаролар юқоридаги каби абсурд ҳолатлар бўлмаслиги учун, бу ишларни бош қонун билан тақиқлаш ҳақида маълумот беришиб, барчани бефарқ бўлмасликка чорламоқда.

Бефарқ бўлмайлик. Зеро, бефарқлик энг катта душманимиз!

@r_kusherbayev
25.6K views17:16
Ochish/sharhlash
2023-03-18 21:36:28
Ўзбекистон - чемпион!

Ёшларимиз Осиёда тенгсиз!

Ғалаба барчага муборак бўлсин!

@r_kusherbayev
11.2K viewsedited  18:36
Ochish/sharhlash
2023-03-18 16:32:19 Маъмурий судларга ариза бериш муддати олти ойга узайтирилди

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 186-моддасига ўзгартириш киритилиб, маъмурий судларга ариза бериш муддати олти ойга узайтирилди.

Шу кунга қадар ариза бериш муддати уч ой эди. Бу муддат айниқса тадбиркорларнинг маъмурий орган қарори, ҳаракати, жумладан фермерларнинг ерга оид ҳоким қарорлари қабул қилинганини билиб, норози бўлса то судга мурожаат қилгунча муддатни ўтказвориб, сўнг йиллар давомида сарсон бўлишига сабаб бўлаётганди. Энди ҳуқуқни тиклаш имконияти ошди.

Бироқ агар киши масъулиятсиз бўлса ариза беришни бир йилга узайтирганни ҳам фойдаси йўқ. Ҳамма гап масъулиятда.

@r_kusherbayev
20.7K views13:32
Ochish/sharhlash
2023-03-18 11:55:18 Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент аҳоли учун ҳар томонлама қулай шароитга эга, чинакам экологик шаҳар бўлиши кераклигига эътибор қаратди.

Шу мақсадда “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси айнан Янги Тошкент ҳудудидан бошланади. Бунда 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади. Бугун ушбу боғда яхши ниятлар билан 1 минг туп дарахт экилади.

Шунингдек, давлат раҳбари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор фаслида ҳар бир маҳалла ҳудудида 1 мингтадан дарахт экишни таклиф этди.

@r_kusherbayev
25.0K views08:55
Ochish/sharhlash
2023-03-18 07:46:25
Халқаро Гаага суди Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берди.

Путин «Рим статути»ни ратификация қилган 123 та давлат томонидан ҳибсга олиниши ва судга тортилиши керак. Бундай давлатлар расмда яшил рангда келтирилган.

Россия президенти хатто Тожикистонга ҳам бора олмайдиган бўлибди.

Путин ушбу мамлакатлардан қайси бирига борса ҳам маҳаллий ҳокимият уни ҳибсга олишига тўғри келади.

@r_kusherbayev
10.9K views04:46
Ochish/sharhlash
2023-03-17 16:50:14 Фикр учун ишдан кетиш ёҳуд Бўстон тумани ҳокимининг феодалча услуби ҳақида

Андижон вилоятининг Бўстон туманидаги 12-умумтаълим мактабининг ачинарли ҳолда эканлиги тўғрисида фикр айтган мактаб директори Равшанбек Сайдалиев, бу фикри учун туман ҳокими томонидан ишдан олинибди.

Мактаб директори мактабдаги шароитсизлик сабаб “бу шароитдаги мактабда президент қарорларини амалга оширишнинг имкони йўқ”, дея фикр билдирган.

Қонунчиликка кўра, мактаб директорларини ишдан олишга, мактаб ишларига аралашишга ҳокимларнинг ваколати йўқ. Устига устак сўз ва фикр эркинлиги барча учун кафолатланган, жумладан мактаб директорларига ҳам.

Аммо айрим ҳокимларнинг қонунларни билмаслиги ёки била туриб амал қилмаслиги сабабли бундай ишлар давом этмоқда. Бу ҳолатда Бўстон тумани ҳокими ҳам феодалча йўл тутган, ўзини ҳудуднинг мутлоқи ҳукмдори ҳисоблаган.

Бундан кўриниб турибдики, токи ҳокимларни халқ қонун асосида сайлашга ўтмас экан, улар қонунларга амал қилмаслиги мумкин.

Ҳоким ноқонуний ишдан олган директор масаласини эса Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги назоратга олиб, холис ўрганиб чиқади, деган умиддамиз.

@r_kusherbayev
24.9K views13:50
Ochish/sharhlash
2023-03-17 12:39:02
Электр ҳисоблагичлар кимни ҳисобидан қўйилади?

Аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларига электр энергиясини ҳисобга олиш электрон асбобларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, қиёсловдан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд(жумладан, индукцион) ҳисобга олиш асбоблари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан алмаштирилади.

Электрга янги уланадиган уй-жойлар ва хонадонларда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланадиган электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ҳам ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан сотиб олинади, ўрнатилади, рўйхатга олинади ва пломбаланади.

Агар сизга электр учун электрон "счетчик"ни сотиб ол, деса бу таъминотчи ҳисобидан қилинишини эслатиб, улардан талаб қиласиз.

@r_kusherbayev
5.2K views09:39
Ochish/sharhlash
2023-03-17 10:45:01 Мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, қадр-қиммати камситилиши мумкин эмас Конституция лойиҳаси

Янги конституция лойиҳасида амалдагисидан фарқли равишда мухолифатчи шахслар масаласига ҳам тўхталиб ўтилган. Хусусан, лойиҳанинг 39-моддасида: "Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек давлат ҳокимияти вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас", деб белгилаш кўзда тутилмоқда.

Конституция лойиҳасида мухолифатчи шахслар ҳуқуқларининг мустаҳкамланиши келгусида Ўзбекистон сиёсий ҳаёти ва бошқарувида янги демократик ислоҳотлар бошланишига ишора бермоқда. Бу фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари борасида муҳим қадам бўлади.

@r_kusherbayev
13.8K views07:45
Ochish/sharhlash