Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум! Бугунги қўйилган викторина савол-жавоби анча | Ислом молияси | Islom moliyasi

Ассалому алайкум!
Бугунги қўйилган викторина савол-жавоби анча муҳокамаларга сабаб бўлди ва афсуски кўпчилик нотўғри жавоб берди. Албатта, бу мерос ва маҳр масаласида телеграм саҳифамиз ва сайтимизда қўйилган кўплаб мақола ва маълумотларни кўпчилик ўқимаганлигидан ёки ўқишган бўлса ҳам диққат билан ўқишмаганлигидан далолат беради. Аммо мерос ва маҳр ҳар бир мусулмон эркак ва аёл билиши керак бўлган масалалар. Зеро, айнан шу масалаларни билмаслик бугунги кунда жуда кўп оилаларда муаммолар чиқишига сабаб бўлмоқда.
Яна бир бор сизларни мерос ва маҳрга оид мақола ва маълумотларни ўқиб ўрганишга далолат қиламиз. Бунинг учун телеграм саҳифамиз ёки сайтимизга кириб мерос ва/ёки маҳр деб қидирувга бериш кифоя. Динимизга кўра илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарз амал эканлигини эсимиздан чиқармайлик.
Бугунги викторинада иштирок этганларга ташаккур изҳор қиламиз ва уламоларимизнинг ушбу мавзуга оид жавобларини яна бир бор эътиборингизга ҳавола қиламиз:

https://t.me/IslomMoliyasi_izohlar/15072

https://savollar.islom.uz/s/180942