Get Mystery Box with random crypto!

Қайси садақанинг ажри улуғ? Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ри | Ислом молияси | Islom moliyasi

Қайси садақанинг ажри улуғ?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этилади: Бир киши пайғамбар алайҳиссалом ҳузурига келиб сўради:

- Эй Аллоҳнинг элчиси! Қайси садақанинг ажри улуғ?

- Ўзинг соғлом, молинг кетишига қизғаниб - камбағалликдан қўрқиб, бой бўлишни умид қилиб турганингда қилган садақанг улуғдир, - дедилар Расулуллоҳ алайҳиссалом. - Вақтни чўзмагинки, жон ҳалқумга келганда "фалончига бунча, пистончига мунча" деб қоласан, ҳолбуки мол ўзи фалончиники бўлиб бўлди.*

Муттафақун алайҳ (Бухорий ва Муслим ривояти).

Ислом молияси изоҳи: мол фалончиники бўлиб бўлди деганда, мол меросхўрлар ва бошқа ҳақдорларга ўтиб бўлганлиги назарда тутилмоқда. Валлоҳу аълам.