Get Mystery Box with random crypto!

#китоб Ассалому алайкум. Икки кун аввал, Туркиялик мутахасси | Ислом молияси | Islom moliyasi

#китоб

Ассалому алайкум.

Икки кун аввал, Туркиялик мутахассислар томонидан тайёрланган ва Россиялик мусулмон мутахассислар томонидан рус тилига ўгирилган “ИСТОРИЯ ИСЛАМА” китобини сотиб олдик. Кўпчиликнинг хабари бор, 2017 йил раҳматли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан тайёрланган икки жузли “ИСЛОМ ТАРИХИ” китоби ўзбек тилида чоп этилган эди. Рус тилида чоп этилган “ИСТОРИЯ ИСЛАМА” китоби мавзуга оид яна бир манба ўлароқ кўпчиликка манфаатли бўлади, деб ўйлаймиз.

Китобда Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) давларидан бошлаб барча халифаликлар ва ислом давлатлари, шунингдек бугунги кунда ислом дини озми-кўпми ривожланган барча мамлакатлар ҳақида маълумот берилган.

Ушбу китоб Хайати Улькю исмли турк мутахассиси томонидан тайёрланган 1000 бетли китобнинг салкам икки баравар ихчамлаштирилган кўринишидир.  Қисқартириш иши бир гуруҳ турк мутахассислари томонидан, таржима эса рус мутахассислари амалга оширилган (Аллоҳ уларнининг барчаларини илм йўлида қилган меҳнатларини мукофотласин).

@IslomMoliyasi канали