Get Mystery Box with random crypto!

Қарзга олинган пулдан эхсон Ассалому алайкум! Бир танишимдан | Ислом молияси | Islom moliyasi

Қарзга олинган пулдан эхсон

Ассалому алайкум!
Бир танишимдан 2 ойда қайтариб бериш шарти билан қарз олдим. Аллоҳ қодир қилиб ўша қарзни биринчи ойни ўзида узишга имконим пайдо бўлди, лекин шу кунларда Масжидни қурилишида молиявий кўмак кераклигини эшитиб қолдим (масжидни томини ёпиш учун). Ҳозирги ҳолатда ҳақдордан қарзни кечиктириб беришга розилигини олиб, қарзни ўз вақтида узишга тайёрланган пулни масжидга эҳсон қилишимнинг ҳукми қандай бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қарзни қайтариш вожиб. Валлоҳу аълам!

Ислом молияси изоҳи: масжидга хайр-эҳсон қилиш фарз ёки вожиб амал эмас, лекин қарзни қайтариш шарт, чунки ҳар бир қарздор тезроқ қарзини узиш пайида бўлиши керак. Қарзини узмай туриб вафот этиб қолиш жуда ҳам оғир вазиятни юзага келтиради. Ўлган бандадан Аллоҳ таоло Ўз ҳақини кечиб юбориши мумкин, аммо қарз банданинг ҳақидир. Бу ҳақни қарз эгасининг ўзи кечмагунича, Аллоҳ таоло кечмайди дейишади уламолар.