Get Mystery Box with random crypto!

Марказий Осиё иккиламчи санкциялардан қочиб, Россия билан алоқ | Файзбоғ (ТемурМалик)

Марказий Осиё иккиламчи санкциялардан қочиб, Россия билан алоқаларини узадими? Россия томонининг баёнотлари

24 апрель куни АҚШ Қозоғистон ва Ўзбекистонни Россия Федерациясига ёрдам бергани учун республика компаниялари ва банкларига иккиламчи санкциялар қўллаш хавфи ҳақида огоҳлантирган эди. Шундан сўнг бу икки мамлакатнинг айрим компаниялари иккиламчи санкцияга тушгани ҳақида хабар берилган.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин Марказий Осиёнинг айрим давлатлари таваккал қилишга тайёр эмасликлари ва Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига қўшилиши мумкинлигидан далолат бераётганини айтди.

«Марказий Осиёнинг бир қатор давлатлари тегишли таваккалчиликларни ўз зиммаларига олишни истамаяптилар, улар ғарбнинг чеклов чораларига амал қилишга тайёр эканликларини яққол кўрсатмоқдалар», — деди вазир ўринбосари.

Галузин, Россия ўзаро мажбуриятларга, жумладан, КХШТ, ЕОИИ ва МДҲ доирасидаги келишувларга қарамай, стратегик ҳамкорларига қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида буйруқ бермаслигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, у «Ишончимиз комилки, Марказий Осиё давлатлари Россия билан алоқаларни сунъий йўл билан йўқ қилиш иккиламчи санкциялардан кўра жиддийроқ зарар келтириши мумкинлигини яхши тушуняптилар», дея қўшимча қилди.

Россия ТИВнинг яна бир вакили Мария Захарова ҳам Россиядаги брифингда Галузиннинг сўзларини такрорлаб ўтди. У, МО давлатлари Россия билан алоқани узса, кўриладиган зарар Ғарб томонидан қопланмаслигига ҳам урғу берган.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб Россиянинг собиқ совет ҳудудидаги иттифоқчиларини Москва билан алоқалари туфайли "шарманда қилмоқчи" эканини айтган эди. Вазирнинг сўзларига кўра, бу давлатлар икки ўт ўртасида қолган, чунки уларнинг иқтисодий алоқаларининг асосий қисми Россия Федерацияси, Евросиё иқтисодий иттифоқи ва МДҲ билан боғлиқ.

15 май куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян Ереван Москва билан ҳамкорлик қилиш оқибатидаги Ғарб санкцияларидан қўрқишини ва ундан қочишга уринишини таъкидлаган эди. Бошқа постсовет ҳудудлари эса ҳозирча жим.

@fayzboguz