Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик) Ф
Telegram kanalining logotibi fayzboguz — Файзбоғ (ТемурМалик)
Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.87K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 11

2023-05-01 09:49:00
Давлат ташкилотлари томонидан 2022 йил давомида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш тизимининг натижалари эълон қилинди. Унга кўра, йил давомида 641 816 нафар хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилган. Хусусан, 214 047 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган, 45 616 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун жами 478,9 млрд сўмлик кредитлар ажратилган.

Аёлларга ёрдам кўрсатишни давомий қилиб туриш керак. Улар қанчалик ҳаётда ўз ўринларини топиб бораверишса, давлат ҳам ўз вазифаларини бажарган бўлади.

@fayzboguz
6.3K views06:49
Ochish/sharhlash
2023-05-01 08:24:12 UPD: Блогер Ҳожиакбар Носиров ("Activist") 23 апрель куни озодликка чиққани ва айни дамда уйида экани ҳақида хабар келди. Аммо барибир бу ҳақда блогернинг ўзидан ёки ички ишлар бошқармаси ходимларидан эшитсак, нур устига аъло нур бўлар эди.

@fayzboguz
9.8K views05:24
Ochish/sharhlash
2023-05-01 07:59:35
8 апрель куни 15 суткага қамалган "Activist" ҳамон озодликка чиққани йўқ

8 апрель куни "ACTIVIST" лойиҳаси муаллифи — блогер Ҳожиакбар Носиров ўз видеоларидан бирида бир қатор брендларнинг йогурт маҳсулотлари таркибида кармин моддаси борлиги учун уни истеъмол қилмаслик керак дейиши ортидан, “диний адоват қўзғатувчи материал” тарқатишда айбланиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Мана орадан 22 кун ўтдики, ундан ҳамон ном-нишон йўқ.

Аввалроқ блогер қилган хатоси учун 15 сутка ўтириб чиқиши — унинг учун берилиши мумкин бўлган энг максимал жазо бўлиши кераклигини айтгандим. Одамларни бир кичик хатоси учун қаттиқ жазога ҳукм қилиш амалиёти эски давр тенденциясига хос эди, амалдаги, "янги" дея эътироф этилаётган тузум ҳам бундай хатти-ҳаракатларни бир неча маротаба қоралаган. Бироқ, айни дамда содир бўлаётган вазият, "сталбани ҳам қаматадиган" даврларни эслатмоқда.

Сўнги вақтларда фаоллар билан боғлиқ нохуш хабарлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетди, бу ҳолатлар ижтимоий депрессияга олиб келаётганини интернет тармоқларида билдирилаётган фикрлар орқали ҳам билиш мумкин. Менимча, айни дамда одамларга, фаолларга келажакка бўлган умидини қайтариш учун муҳим сиёсий ишора (жест) берилиши керак. Бунда айнан "Activist" ишидан фойдаланса бўлади.

Шахсан ўзим, "Activist" лойиҳасининг жамият дунёқарашини яхши томонга ўзгаришида кўп фойдаси тегиши мумкинлигига ишонаман.

@fayzboguz
11.0K views04:59
Ochish/sharhlash
2023-04-30 18:34:17
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида маҳаллий вақт билан соат 8:00 да (Тошкент вақти билан 17:00 да), ҳамда Нью-Йоркдаги Бош консулликда Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрирдаги референдумини ўтказиш учун сайлов участкалари очилди.

Элчихона берган маълумотга кўра, муддатидан олдин овоз бериш жараёнида АҚШда 750 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси овоз берган.

Афсус, биз бир ҳафта олдин Вашингтонда эдик, референдумда қатнашиш ниятимиз бор эди, аммо айни дамда Денвердамиз, иложимиз йўқ. Вашингтон ва Нью-Йоркдаги ҳамюртларимизда эса, давлат тарихидаги ушбу муҳим сиёсий жараёнда қатнашиб, ўзининг фаол позициясини билдириш имкони мавжуд.

@fayzboguz
14.4K views15:34
Ochish/sharhlash
2023-04-29 19:08:34
Украина Қримни қайтариб олиш мақсадида қарши ҳужумга ўтади — Зеленский

Украина президенти Володимир Зеленский интервьюда Украина ҳарбийлари қарши ҳужумни режалаштираётганини тасдиқлади. 

“Украина Россия кучларини қайтара олади, шунингдек, Қрим ярим оролини ўз назорати остига ўтказа олади”, дея қўшимча қилди у.

Зеленский ҳужум вақтига аниқ тўхталмади, бироқ у баҳор охири ёки ёз бошига режалаштирилган деб тахмин қилинмоқда. Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина муваффақияти кўп жиҳатдан Ғарб уни қурол-яроғ билан таъминлашда давом этишига боғлиқ.

“Биз имкон қадар кўпроқ одамларнинг ҳаётини сақлаб қолмоқчимиз, шунинг учун қуроллар сони муҳим”, деди Украина президенти.

Унинг фикрича, "учинчи жаҳон уруши хавфини оширишдан кўра, ҳозир Украинани қўллаб-қувватлаш бошқа давлатлар учун арзонроққа тушади".

@fayzboguz
14.8K views16:08
Ochish/sharhlash
2023-04-29 18:27:34
UPL қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг ўсиши ва ривожланишига қандай ёрдам беради?

Барқарор қишлоқ хўжалиги учун ечимлар бўйича жаҳон етакчиси видеода кўрсатилган иккита самарали маҳсулотни таклиф қилади.

Селект — пахта ва сабзавот экинларида бир йиллик ва кўп йиллик донли бегона ўтларни йўқ қилиш учун ўсгандан кейинги гербицид. У нафақат ер усти қисмини, балки донли бегона ўтларнинг илдиз тизимини ҳам йўқ қилади, шунингдек, бир йиллик ва кўп йиллик донли бегона ўтларнинг 40 дан ортиқ турларини назорат қилади.

BM-86 — ўсимликларни баргидан озиқлантириш учун мўлжалланган гуллаш ва мева ҳосил қилиш стимулятори. У меваларнинг бир текис гуллаши ва ривожланишини таъминлайди, шунингдек ўсимликлардаги физиологик жараёнларни яхшилайди.

Маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумот олишингиз ва барча саволларингизни бевосита UPL мутахассисларига беришингиз мумкин.

Маҳсулотларни кўриш учун ҳавола орқали ўтинг:
https://t.me/uplagroconsulting

Реклама
14.7K views15:27
Ochish/sharhlash
2023-04-29 09:09:27
Тошкентни "сотувга қўйган" бола аниқланди ва узр сўради

7 апрел куни OLX'да Тошкент шаҳрини 250 млрд долларга сотиш ҳақида эълон жойлаштирилган эди. Буни амалга оширган шахс пойтахтдаги мактаблардан бирининг 15 ёшдаги ўқувчиси экани аниқланган. У ҳазил сифатида, одамларга яхши кайфият улашиш учун шундай қилганини айтди.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази эса боланинг ҳаракатларини «ватанни пуллаш» деб баҳолади.

«IT технологиялар ривожланмоқда. Ёшлар компьютер ва интернет тармоқларидан фойдаланиш борасида ота-оналаридан ўзиб кетишди. Бироқ бу ютуқлар эзгуликка, ватанни пуллаш эмас, унинг гуллаб-яшнашига ҳисса қўшишга хизмат қилса, яратилаётган шароитларга муносиб жавоб берган бўламиз. Фарзандларингизнинг тарбиясига эътиборли бўлинг. Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда», — дейилади расмий хабарда.

@fayzboguz
16.8K views06:09
Ochish/sharhlash
2023-04-28 19:17:46 Бир вақтлар Польшанинг Варшава Университетида сиёсатшунослик курсларида ўқиганман. Польшанинг Конституцияси кунида барча давлат органларининг эшиклари халқ учун тўлиқ очиқ бўлади. Одамлар парламентга, давлат бошқарув биноларига бепул ва чекловларсиз кириб, давлат мулозимлари иш жойларини кўришади.

Фақат парламент раиси ва Президент креслоларига ўтириш мумкин эмас. Ип билан тўсиб қўйишади. Лекин халқдан олинадиган солиқлар ҳисобига яшайдиган мулозимлар қандай ишлаши, шароитлари қандайлигини халқ ўз кўзи билан бориб кўра олади. Ўзбекистонда ҳам шу амалиётни жорий қилиш керак. Қанча эрта жорий қилинса – шунча яхши.

Камолиддин Раббимов

@fayzboguz
14.7K views16:17
Ochish/sharhlash
2023-04-27 19:24:23 ​​Ҳашаматли Детройтдан кейин кичкина Каламазуга ташриф буюрдик. Бу шаҳарчада одам жуда кам яшайди, аҳолининг аксарият қисми кичкина ойликка кун кўриб юришибди. Шунингдек, катта, ваҳимали бизнес-марказларни ҳам деярли учратмайсиз. Қисқа қилиб айтганда, ўзимизнинг Тошкентга ўхшаб кетади. Аммо бир томони бор: шаҳар инфраструктураси мукаммал яратилган — асфальтлар, светофорлар, пиёдалар йўлакчалари, транспорт, канализация, свет ва газ, тоза ҳаво ва табиат манзаралари инсон қадри учун қилинган. Шу учун ҳам одамлари бахтли, хушмуомалали, доим яхши кайфиятда юришади.

Демак, кичикроқ шаҳарчада истиқомат қилатуриб ҳам, даромадинг баланд бўлмаса-да, сиёсат ва сиёсатчилардан рози бўлиб яшаш мумкин экан. Тўғри, иш ўринларини яратиш ва ойлик-маошларни ошириш — ҳар қандай демократик мамлакат учун муҳим вазифа ҳисобланади, аммо энг биринчи навбатда одамларга уларнинг бирламчи эҳтиёжларини нуқсонларсиз яратиб бериш зарур. Одамлар ўртача даромадга кўниб яшашлари мумкиндир, аммо доимий такрорланиб турувчи — ифлосланган ҳаво, кўчаларда оёқ остида ётадиган чиқиндилар, дарахтлар дефицити, бузилган асфальтлар, нотўғри чизиб қўйилган йўл чизиқчалари, бир ишлаб, бир ишламай қоладиган светофорлар, канализация, газ ва свет каби кундалик муаммолар билан яшолмайди. Одамларнинг асаби жойида бўлиши учун ҳеч бўлмаса шаҳар инфраструктураси мукаммал бўлиши лозим, ҳар кунги асаббузарлик ҳар қандай одам ичидаги сиёсатчиларга бўлган лоялликни ўлдиришга қодир.

Буюк мақсадлар, режалар, йўл хариталари албатта керак, аммо ҳозир, айни дамда барча ресурслар аҳолининг кундалик ва бирламчи эҳтиёжларини ҳал қилишга сарфланиши лозим. Ўзбекистон ижтимоий давлатга айланяпти, деб бонг урилганмиди?

@fayzboguz
15.0K views16:24
Ochish/sharhlash
2023-04-27 17:32:30
Фолбинликка даъвойим йўқ-ку, лекин барибир эслатиб қўяверай:

Бу йил ҲАМ ёзга бориб шакар барибир қимматлайди, мўъжиза кутманглар. Ҳозирдан кўпроқ олиб қўяверинглар – дефицит ҳам эмас, ёзда кутиладиган нархига нисбатан арзон ҳам.

Ҳамидбек Юсупов

@fayzboguz
16.5K views14:32
Ochish/sharhlash