Get Mystery Box with random crypto!

Орамиздаги қаҳрамонлар Шундай касблар борки, биз уларнинг эга | Файзбоғ (ТемурМалик)

Орамиздаги қаҳрамонлар

Шундай касблар борки, биз уларнинг эгалари меҳнатини доим ҳам кўравермаймиз, заҳматини ҳис этмаймиз. Уларнинг меҳнати натижасига ўрганиб қолганимиздан улар ишласа одатий ҳолдек, лекин ишламаса ҳамма ер изидан чиқади.

19 май куни Tashkent City боғида “Орамиздаги қаҳрамонлар” номли очик осмон остидаги ноёб фотокўргазманинг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Эрнест Куртвелиев муаллифлигидаги фотолойиҳа жамият ҳаётида меҳнаткаш инсоннинг тутган ўрни ва аҳамиятини намоён қилишни мақсад қилиб олган. Кўргазмадан 40 дан ортиқ фотосуратлар жой олган бўлиб, улар оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган, чидамлилик, сабр-тоқат ва қатъиятлиликни талаб қиладиган касблар мутахассисларининг ишини тасвирлаб беради.

Бу каби лойиҳалар кишини ҳаётнинг аввал эътибордан четда қолдирган жиҳатларини ўйлашга, янги фикр мулоҳазалар қилишга ундайди. Шундай экан, бир қарашда кўринмас, лекин муҳим ва машаққатли меҳнат қилаётган юртдошларимиз тасвирланган кўргазмага барчани таклиф қиламиз.

@fayzboguz