Get Mystery Box with random crypto!

​​“Тинчлантириш мақсадида қатъий ҳаракат қилган” ИИБ ходимига | Файзбоғ (ТемурМалик)

​​“Тинчлантириш мақсадида қатъий ҳаракат қилган” ИИБ ходимига жиноий иш очилди

Музработ туманида мастлиги айтилган эркакни уриб, унга куч ишлатган ИИБ ходими «мансаб ваколатидан четга чиққан» деб топилди ва ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Терговнинг боришини прокуратура назоратга олган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, терговга қадар текширув якунланиб, 2023 йил 19 май куни ЖК 206-моддаси  (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш)1-қисми, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми "а" банди  билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Музработ тумани прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Аввалроқ ИИВ расмий изоҳида жабрланувчи маст ҳолатда бегона аёлнинг тинчини бузгани, чақирувга асосан борган ходимга қаршилик қилгани, шунингдек, ходимни қўпол сўзлар билан ҳақоратлагани билдирилганди.

@fayzboguz