Get Mystery Box with random crypto!

АҚШ ва Россия бир-бирига қарши янги чекловлар киритди АҚШ Мол | Файзбоғ (ТемурМалик)

АҚШ ва Россия бир-бирига қарши янги чекловлар киритди

АҚШ Молия вазирлиги Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди. «Қора» рўйхатда 100 дан ортиқ компания, ўнлаб жисмоний шахслар, шунингдек, экспорт эмбаргоси остида бўлган 1000 дан ортиқ турли товарлар киритилган. Бундан ташқари, 46 нафар шахс, жумладан, бош вазир ўринбосари Виктория Абрамченко, таълим вазири Сергей Кравцов, омбудсман Татьяна Москалькова, Россия президенти ёрдамчиси Игор Левитин ва россиялик миллиардер Игор Кесаев ҳам шу рўйхатдан ўрин олган.

Россия эса бунга жавобан 500 АҚШ фуқаросининг Россияга киришини тақиқлади. Рўйхатга собиқ президент Барак Обама, шунингдек, «русофобик қарашлар ва фейкларни тарқатишга» алоқадор таҳлил марказлари ходимлари ҳам мавжуд. Комиклар Стивен Колбер ва Жимми Киммел, ижро ҳокимиятининг турли даражадаги амалдаги ва собиқ раҳбарлари, Конгресс аъзолари, ҳарбий компаниялар раҳбарлари, Америка ташкилотлари таҳлилчилари ва тадқиқотчиларига ҳам Россияга кириш тақиқланди.

@fayzboguz