Get Mystery Box with random crypto!

Украина Россияда агентлар тармоғини яратган ва ҳужум уюштириш | Файзбоғ (ТемурМалик)

Украина Россияда агентлар тармоғини яратган ва ҳужум уюштириш учун уларни дронлар билан таъминлаётган бўлиши мумкин. CNN бу ҳақида таъкидлаяпти.

Украина томон бундай иддаоларга «фақат тўлиқ ғалаба қозонилганидан кейин» изоҳ беришини билдирди.

Хабарга кўра, АҚШ расмийлари таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, Россия ҳудудидан уюштирилгани айтилаётган Кремлга дрон ҳужуми ортида айнан шу агентлар турибди. CNN суҳбатдошлари дронларни етказиб беришнинг аниқ йўналишларини билмайди, бироқ улар Киевда дронлар ёки уларнинг таркибий қисмларини Россия ҳудудига ўтказишда фойдаланиш мумкин бўлган самарали контрабанда йўллари борлигини айтишмоқда.

Европа разведкаси вакили Россия-Украина чегараси жуда узун эканини қайд этди, бу эса назоратни қийинлаштиради ва юк контрабандаси учун қулай шароит яратади.

Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) расмийси CNN телеканалига Россия ичидаги «сирли портлашлар ва дрон ҳужумлари» давом этишини айтди. «Биз бу «портлашлар»ни фақат ғалаба қозонганимиздан кейин изоҳлаймиз», дейди агентлик вакили.

@fayzboguz