Get Mystery Box with random crypto!

4 июнь куни Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБ ходимлари бир йиги | Файзбоғ (ТемурМалик)

4 июнь куни Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБ ходимлари бир йигитни (лўли миллатига мансублиги айтилмоқда) ўғирликда гумон қилиб, терговга жалб қилгани ва тергов вақтида уни уриб ўлдириб қўйгани ҳақида хабарлар тарқади.

ИИВ ахборот хизматига кўра, Тошкент вилояти Бўка тумани ҳудудида содир этилган қатор ўғирликларда гумонланиб, Юқоричирчиқ туманида яшовчи 36 ёшли У.С. ҳимоячиси иштирокида Бўка тумани ИИБ тергов хонасида видеоёзувга тўлиқ ёзиб олинган ҳолда сўроқ қилинган.

Гумонланувчи У.С. соат 19:00да Бўка тумани ИИБдаги вақтинча ҳибсхонага жойлаштирилган. Шу куни соат 23:30ларда гумонланувчи У.С.нинг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли тез-тиббий ёрдам хизмати чақиртирилиб, шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан касалхонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан ИИВ масъулларининг олиб борган ўрганишларда аниқланишича, 3 июнь куни соат тахминан 22:00ларда гумонланувчи У.С. Бўка тумани Жиноят қидирув бўлимининг тезкор ходимлари томонидан процессуал тартиб бузилган тарзда махсус сўров хонасига эмас, балки хизмат хонасига олиб чиқилиб, у билан бошқа жиноятга алоқадорлиги бўйича суриштирув ўтказилган. Жараёнда фуқаронинг соғлиғи ёмонлашиб, кейинчалик ўлими юз берган. Тайинланган бирламчи суд-тиббий экспертизасининг ташхисига кўра У.С.нинг танасида тан жароҳатлари борлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 235-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, воқеага алоқадор бўлган 2 нафар тезкор ходимлар Ж.Д. ва Ғ.Ш.лар ҳибсга олинган. Бўка тумани ИИБ бошлиғи А.Бабаханов, унинг биринчи ўринбосари В.Худайқулов, жиноят қидирув бўлими раҳбари Ж.Субанов, тергов бўлими бошлиғи Ж.Ачилов, шунингдек, навбатчилик қисми масъули Ш.Ибрагимовлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБ биносидан ҳам 21 ёшли сурхондарёлик йигит оғир аҳволда олиб чиқилгани ва бир ҳафтадан сўнг вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 

@fayzboguz