Get Mystery Box with random crypto!

«Ҳақиқат йўқлигини кўзим билан кўрдим. Фаолиятни давом эттириш | Файзбоғ (ТемурМалик)

«Ҳақиқат йўқлигини кўзим билан кўрдим. Фаолиятни давом эттиришим учун ҳимоя йўқ эканини кўрдим. Шу ишлар кўзимни очди» — уч нафар қашқадарёлик блогер ва интернет нашри фаолиятини тўхтатди

Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи блогерлар Умид Каримов (Nasafnews.uz раҳбари), Отабек Артиков ва Мақсуд Музаффаров, шунингдек Nasafnews.uz нашри ўз фаолиятини тўхтатганини маълум қилди.

Аввалроқ Мақсуд Музаффаров ва Умид Каримовга ИИО ходимлари билан бўлган тортишув оқибатида 5 суткалик маъмурий қамоқ жазоси белгиланган эди.

«Фаолиятимни якунлашимда бўлиб ўтган воқеаларнинг алоқаси бор. Бир нарсага ачиндим, суд залига кирганимдан кейин судьядан бодикамерани кўришларини жуда кўп илтимос қилдим. Лекин у буни инобатга олмади. Судьяга ходимни урмаганим, сўкмаганим, ҳақорат қилмаганимни айтдим. Суд залида телевизор бор, бодикамерадаги видеоёзувларни қўйиб беришларини сўрадим, бироқ инобатга олишмади. Бизни қонун ҳимоя қилади, деб ўйлаган эканмиз…», — деган Умид Каримов.

Автоблогер Мақсуд Музаффаров фаолиятини «ҳимоя йўқ»лиги сабаб давом эттирмаслигини таъкидлаган. «Ҳақиқат йўқлигини кўзим билан кўрдим. Фаолиятни давом эттиришим учун ҳимоя йўқ эканини кўрдим. Шу ишлар кўзимни очди», — деди у.

Отабек Артиков ҳам фаолиятини тўхтатишига блогерлар билан боғлиқ ҳолатлар сабаб бўлганини, бундан буён ҳадиксирамай оддий одамлардек яшашни исташини айтган.

@fayzboguz