Get Mystery Box with random crypto!

NYT: Россия Федерал хавсизлик хизмати ва полицияси Telegram, S | Файзбоғ (ТемурМалик)

NYT: Россия Федерал хавсизлик хизмати ва полицияси Telegram, Signal ва Whatsapp мессенжерлари фойдаланувчиларини кузатиб боради

Россия компаниялари томонидан ишлаб чиқилган янги технологиялар разведка идораларига ким ким билан, қаерда ва қачон мулоқот қилгани ҳақида маълумот олиш имконини беради, бироқ уникал шифрлаш усули билан шифрланган хабарларни ҳалигача ўқиш имконсиздир, деб хабар бермоқда The New York Times.

Нашрнинг ёзишича, шундай хавфли ишланмалардан бири NetBeholder дастуридир. Унинг ёрдамида сиз ёзишмалар иштирокчиларини, хабарларни жўнатиш вақти ва жойини аниқлашингиз, шунингдек, маълум бир шахс нечта телефондан фойдаланишини билиб олишингиз мумкин.

Агар Россия махсус хизматлари телеграм фойдаланувчиларини кузатишни ўрганган бўлишса, демак, катта эҳтимол билан, бу тизим Марказий Осиёгача ҳам етиб келган. Эҳтиётингизни қилинг.

@fayzboguz