Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон тарихида иккинчи ренессанс деб аталувчи даврнинг қа | Файзбоғ (ТемурМалик)

Ўзбекистон тарихида иккинчи ренессанс деб аталувчи даврнинг қаҳрамонлари бу Темур ва темурийлардир. Ўзбекистон маданий мерос ҳафталигини Темурийлар уюшмаси асосчиси ва президенти Фредерик-Бопертюи Брессан хоним ҳам иштирок этяпти. У Амир Темур томонидан Самарқандда қурдирилган улкан Жомеъ масжидни ўз даврининг ислом оламида тенги йўқ архитектура намунаси деб атади:

Дарҳақиқат, Ислом дунёсида тенги йўқ архитектура намуналаридан бири Самарқанддаги улкан Жомеъ масжиддир. Уни халқ орасида Бибихоним масжиди ҳам дейишади. Темур ушбу масжидни ўзининг Ҳиндистондаги ғалабаси шарафига қурдирган. Айнан мана шу юриш давомида у Деҳлидаги йирик масжиддан илҳомланиб ушбу обидани қуришга буйруқ берган. Бобурнинг ёзишича, масжид пештоқидаги ёзув жуда маҳобатли бўлиб, бир неча чақиримда бемалол кўриниб турган.

Эслатиб ўтамиз, бу ҳафталикда дунёнинг 60 га яқин мамлакатидан ташриф буюриши кутилаётган юзлаб меҳмонларга миллий қадриятларимиз ҳақида маълумотлар тақдим этиб борилади.

@fayzboguz