Get Mystery Box with random crypto!

Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маданий меросини | Файзбоғ (ТемурМалик)

Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ташаббуси билан маданий мерос ҳафталиги иш бошлади.

Ҳафталик тарих, маданият, санъат, қадриятлар билан боғлиқ воқеликларни ўз ичига олади. “Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс асоси” маданий мерос ҳафталиги билан бирга “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги ҳам ўтказиляпти.

Ҳафталик очилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков, Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиевлар сўз чиқиб, ўзбек маданияти ва санъати ўтмиши ва бугуни ҳақида гапиришган.

Бу ҳафталикда маданий-маърифий соҳаларда амалга оширилган ишлар ҳақида гапириш билан бирга дунёнинг 60 га яқин мамлакатидан ташриф буюриши кутилаётган юзлаб меҳмонларга миллий қадриятларимиз ҳақида маълумотлар тақдим этиб борилади.

@fayzboguz