Get Mystery Box with random crypto!

Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан Сирдарё ҳавзасининг | Файзбоғ (ТемурМалик)

Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан Сирдарё ҳавзасининг сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича келишувни ўзгартирмоқчи. Бу Қозоғистоннинг 2023−2029 йилларга мўлжалланган Сув ресурсларини бошқариш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасида кўзда тутилган.

Концепцияда 2029 йилгача иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича мавжуд вазият сақланиб қолган ҳолда сув танқислиги туфайли ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатларининг пасайиш хавфи мавжудлиги қайд этилган.

Шунингдек, Қозоғистон томони Ўзбекистондан келаётган ифлослантирувчи моддалар туфайли дарёнинг экологик ҳолати бузилганини билдирди.

“Сувдан самарасиз фойдаланиш ва трансчегаравий қарамликдан ташқари, Сирдарёнинг экологик ҳолати бузилган. Сирдарёнинг транзит оқими билан Ўзбекистон ҳудудидан кўп миқдорда нефть маҳсулотлари, феноллар ва азотли бирикмалар каби ифлослантирувчи моддалар келади”, дейилади ҳужжатда.

Иқлимий прогнозларга кўра, Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида 2040 йилга бориб сув ресурсларига бўлган босим даражаси 2,8 баробар ортади. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев июнь ойи бошида Сирдарё ва Амударёдаги сув сатҳи 2050 йилга бориб қарийб 15 фоизга камайишини айтганди.

@fayzboguz