Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарёда ота-бола жўжасини ўлдирган итни аёвсиз калтаклаб, | Файзбоғ (ТемурМалик)

Сурхондарёда ота-бола жўжасини ўлдирган итни аёвсиз калтаклаб, сўнг сўйиб ташлади. Ушбу ҳолат тасвирланган видео “Меҳр ва Оқибат” жониворларни ҳимоя қилиш жамияти Telegram-каналида эълон қилинди.

Манбага кўра, ҳодиса Сурхондарё вилояти Шеробод туманида содир бўлган. Унда 53 ёшли эркак ва унинг 33 ёшли ўғли ҳовлисидаги жўжани тишлаб ўлдириб қўйган кучукчани аёвсиз калтаклаб, сўнг сўйиб ташлаган.

Кучукни (ёки мушукни) жўжалар билан битта ҳовлида сақлаб бўлмаслигини ёш бола ҳам билади. Бу худди Ҳайит куни қассобни қўй билан бир хонадонда ёлғиз қолдиришдек гап. Натижаси қандай бўлиши юз фоиз аён. Одамзодга тафаккур ва ақл-заковат берилган, айримлар уни ҳеч бўлмаганда баъзи ҳолатларда ишлатиб турганда, онгсиз ҳайвонларни, уларни ўзи билмай қилиб қўйган иши учун айблаш соғлом ақлга тўғри келадиган иш эмаслигини тушунарди.

Маълумот учун, юқоридаги ҳолатда фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) ва 189−1-моддаси (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш)га кўра айбдор ҳисобланади.

Мен Ҳомо сапиенс бўла олмаган ваҳший маймунларга нисбатан қаттиқроқ жазо тайинлаш тарафдориман. Улар шунчаки жарима тўлаш ёки 3-5 суткага қамалиш билан қутулмаслиги керак. Чунки, аввал ҳам кўп маротаба таъкидлаганимдек, уй ҳайвонларига нисбатан бундай шафқатсизликка йўл қўйган одамнинг психикасида муаммолар бўлади ва улар жамиятга ҳам етарлича хавф туғдириши мумкин.

@fayzboguz