Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонлик ишчилар билан боғлиқ муаммоларни олдинлари Бангл | Файзбоғ (ТемурМалик)

Ўзбекистонлик ишчилар билан боғлиқ муаммоларни олдинлари Бангладеш, Шри Ланка, Филиппин фуқароларидан эшитардик — иш берувчи уларнинг паспортини олиб қўйиб, де факто қамалда ишлатади. Сербиядан бугун менга ёзишларича, суриштирувларимдан кейин серб директор аёл барча ўзбеклардан “паспортимни ўз ҳохишим билан бердим” дея тилхатлар ёздириб олибди. Серблар ҳам ўзимизга ўхшаш-да, ота-бобоси коммунист бўлган. Бу фирма ҳатто полицияга “ишчиларни қўлга олиб депорт учун сақлаш ва депорт қилиш харажатларини қоплаймиз” дея ўзи ҳам тилхат берган. Ўзини Европа дейдиган давлатда хусусий фирма ва полиция ўртасидаги бундай келишувнинг ўзи ноқонуний.

Хуллас, катта мардикор бозорга айланиб бўлдик. Коррупция, непотизм, кулгули иш ҳақлари ватандошларни четдан нажот излашга мажбурлаяпти. Уч еврога ишлашга бораётганлар ишлагиси келмай қочиб кетаётганини ҳам қоралаш қийин, у ҳам уйимга 2-3 сўм орттириб борай дейди. Менга четда алданган ватандошлардан мурожаатлар жуда кўп бўлади. Ванганинг айтишича, бу яна кўпаяверади.

Охирги суриштирувим:



Ибрат Сафо

@fayzboguz