Қримда Украина армиясининг келишига ҳозирлик кўрилмоқдаРоссия томонидан босиб олинган Қримда танкларга қарши "Аждаҳо тишлари" қўйиб чиқилди. Буни ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлар кўрсатмоқда.
Демак, Россия Украинанинг муваффақиятли қарши ҳужумини тўғри баҳолашга киришган ва тез орада Украина Қуролли кучлари Қримда пайдо бўлиши мумкинлигини англаб етган.
Маълумот учун, айни кунларда Украина Қрим ҳудудида жойлашган ўқ-дорилар ҳамда нефт омборларини ишғол қилишда давом этмоқда. Аввалроқ Украина хавфсизлик хизмати ва ҳарбий-денгиз кучларининг операцияси натижасида Қрим кўпригида портлашлар содир бўлгани айтилганди.
@fayzboguz