Get Mystery Box with random crypto!

Ёшлар билан ишлаш комиссияси ва “Менинг юртим” телеканали маҳа | Файзбоғ (ТемурМалик)

Ёшлар билан ишлаш комиссияси ва “Менинг юртим” телеканали маҳаллалардаги ёшларга яратилган шарт-шароитларни ҳамда ёшларга масъул раҳбарларнинг фаолиятини жиддий ўрганишни бошлабди.

Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, Фарғона вилоятининг Фарғона тумани, “Обод” маҳалласида яшовчи Музроф Раҳимов ногирон бўлиб қолгани сабабли спортдан кетган, аммо ёшлар етакчисини ёрдами ва қўллаши билан ҳозирда яна спортга қайтган.

Шу ҳолатни кўриб, очиғи хурсанд бўлдик. Сабаби спортчиларни фақат чемпион бўлганида эмас, Худо кўрсатмасин, мана шундай оғир вазиятга тушиб қолганида ҳам қўллаб-қувватлаш ва кўмак бериш катта нарса, аслида.

Айтишларича, ишчи гуруҳнинг ўрганишлари давом этмоқда. Тез орада бу бўйича махсус кўрсатувлар қилиб, тўлиқ ҳолда эфирга узатилар экан.

@fayzboguz