Get Mystery Box with random crypto!

Бугун, 24 июл куни эрта тонгда дронлар ёрдамида Москвага янги | Файзбоғ (ТемурМалик)

Бугун, 24 июл куни эрта тонгда дронлар ёрдамида Москвага янги ҳужум уюштирилди. Бу ҳақдаги пойтахт мэри Сергей Собянин маълум қилди. 

Россия Мудофаа вазирлиги ҳам бу хабарни тасдиқлади.

"24 июл куни эрталаб Киевнинг Москвадаги объектларга иккита дрон ёрдамида ҳужум уюштиришга уриниши бартараф этилди. Икки Украина дрони радиоэлектрон воситалар билан йўқ қилинди", дейилади вазирлик баёнотида.

Бу Москвага дронлар ёрдамида қилинаётган биринчи ҳужум эмас. Жорий йилнинг 3 майга ўтар кечаси Кремлга икки учувчисиз самолёт ҳужум қилган. 30 май куни эса камида учта дрон пойтахтнинг жануби-ғарбидаги турар-жой биноларига зарар етказган, ўшанда учувчисиз самолётларнинг бир қисми Москва вилояти осмонида ҳаво мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган эди.

Аввалроқ Украина расмийлари, токи Украинада уруш давом этаётган экан, Россия фуқаролари ҳам ўзларини хавфсиз деб ҳисобламасликлари кераклигини айтиб ўтган эди. Украина Қуролли кучлари Бош Қўмондони Валерий Залужный эса, Украина Россия Федерацияси ҳудудини нишонга олишга ҳақли эканини таъкидлаган.

@fayzboguz