Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 101

2022-04-21 16:41:16 Талабалар қул эмас - ҳаққимизни беришсин Аccалому алайкум, мен Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабаси бир мурожаат хати билан ёзяпман.

2022-йил 21-мартда бўлиб ўтган Наврўз байрами ҳақида у ерга 300тадан ортиқ ЎзДСМи талаба қизларини фон ва бошқа номерлар учун олишди.

Ёзишдан мақсадим 22 февралдан то 21 мартгача бўлиб ўтган тайёргарлик жараёнлари учун яни ҳар бир кунимизга пул таклиф қилинганди, лекин пул берилмаяпти. Узоғи байрамдан 10-15кундан кейин пул берилади дейилганди, орадан вақт бир ой ўтди, лекин ҳалиям дарак йўқ.

Бу биринчи марта эмас. Ўтган йилги Мустақиллик байрамда гонорар берилади, деб, ҳаттоки, вилоятлик талабаларни ҳам чақиришганди.

Байрам барчага ёққанлиги сабабли ҳар биримизга 100$ мукофот пули ажратилди.

Минг афсуски 100 $ пул ўз ўзидан 50$ га тушиб қолди. Сабабини сўраганимизда "тепа"да хатолик кетганини баҳона қилишди.

Тўғри, бу байрам ёпиқ жойда бўлди, лекин совуқ "Ҳумо" арена мажмуасида ҳатто обедларни совуқда тик туриб муздек овқат ейишга мажбур бўлдик.

Кечқурун ҳам шундай бўлди.

Байрамга қатнашмайман, деганларни роса мажбурлашди.

Майли қатнашамиз, деб, қатнашдик, чунки бизга шароитларни роса мақташганди, лекин ҳаммаси талабга жавоб бермасди.

7:00 дан то кечги пайтгача олиб қолишарди. Ҳумо арена мажмуаси ҳам совуқ - курткалада ўтирардик. Жуда қаттиқ шамоллаб қолган талабаларга ҳам жавоб берилмасди. Тез ёрдам бўларди, битта укол ёки дори билан бўлди эди. Уйга жавоб йўқ эди.

Биз ҳам у ерга устозлар ҳурмати, уларни илтимосини ерга қолдирмаслик учун боргандик. Энди пул сўрасак, билмаймиз қачон берилишини, дейишяпти.

Бўлди-да энди қачонгача бизни алдашади!

Вазиятни ўрганиб чиқишингизни илтимос қиламиз. ЎзДСМИ талабалари номидан.
10.2K views13:41
Ochish/sharhlash
2022-04-21 16:01:53
“Толибон” жангарилари Ўзбекистон билан чегарадош Ҳайратон шаҳрида “Исломий давлат” жангарилари томонидан Ўзбекистон ҳудудига қарата ўқ узган ракетани топдилар. Тошкент жиҳодчиларнинг ўққа тутилиши ҳақидаги маълумотни рад этиб, бу ҳақдаги хабарни провокация деб атаган эди.
10.1K views13:01
Ochish/sharhlash
2022-04-21 15:00:44 МЧЖ тўғрисидаги қонунга мувофиқ, компания йил давомида чиқаётган иштирокчининг улушини соф фойдадан сотиб олиш ҳуқуқига эга. “Самарқанд дарвоза” савдо марказида (“СД Малл” МЧЖ) иштирокчи Аббосхўжаевнинг 18 % улуши компаниянинг ўзи томонидан таъсисчи Узомандан қарз маблағлари олиш йўли билан сотиб олинган.

Тўлов ўта тез, яъни 2 кун ичида амалга оширилган. Мақсад солиқ тўламаслик оқибатларидан қочишдир.

МЧЖ тўғрисидаги қонуннинг 43-моддасини бузган ҳолда, жамғарма солиқ тўлашдан бўйин товлаш мақсадида ҳар икки компаниянинг юқори органлари рухсатини олмай, шўъба корхоналарига фоизли кредитлар бериб келади.

Пудратчи “Four Front” МЧЖ билан барча объектлар бўйича шартномалар лойиҳасиз, харажатлар сметасисиз, тендер савдоларсиз, сметачи баҳосисиз тузилган. Шартномалар миқдори бошқа таклифларга нисбатан ошириб кўрсатилган.

Жамғарманинг Ўзбекистонда яшовчи хорижлик ходимлари уй-жой ижараси учун 2 та шартнома тузадилар – бири Давлат солиқ қўмитасида рўйхатдан ўтиш учун энг кам миқдорга, иккинчиси нақд пулга. Бошда айтганимиздек, мақсад солиқ тўлашдан бўйин товлаш”.

“Элтуз” келтирилган ушбу иддаолар юзасидан “O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi”дан расман жавоб кутади.
10.4K views12:00
Ochish/sharhlash
2022-04-21 15:00:43 @eltuz-га Тошкентдаги ўнлаб корхонани бирлаштирган “O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi” жамғармаси ишчи-хизматчилари бош директор, ўмонлик Муҳаммад ал-Лаватий (Mohamed Al Lawati ) тарафидан сурункали камситилаëтгани ҳақидаги шикоят келиб тушди.

Шикоятда айтилишича, “жамғарма раҳбарияти ходимларнинг ҳуқуқини поймол қилган, ишчилар белгиланганидан кўпроқ соат банд қилинади ва дам олиш ҳамда байрам кунлари ҳам ишлатилган”.

Шикоятчилар иддаосича, “O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi” Ўзбекистон юқори раҳбариятидаги “акахон”лари яратган “дахлсизлик шамсияси”дан фойдаланиб, барча қонун-қоидаларни бемалол ошкора ва пинҳона топтаëтир.

“Элтуз” тасарруфидаги ҳужжатларга кўра, 2022 йил бошигача “O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi”нинг учта муассисидан бири Ўзбекистон президенти куëви Отабек Умаровнинг укаси Ойбек Умаров бўлган. «Элтуз» тасарруфидаги молиявий ҳужжатга кўра 2022 йил бошида Ойбек Умаровнинг “O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi”тизимига кирувчи СП ООО «BEKTEMIR METALL KONSTRUKSIYALARI» низомий жамғармасидаги ҳиссаси 14¸58 фоизни ташкил қилган. Бу 7 миллион АҚШ доллар деб белгиланган. Шунингдек айни тизимга кирувчи «EMPIRE INDUSTRIAL SERVICES L.P.»низомий жамғармасида ҳам Умаровга оид 539687 АҚШ долларлик ҳиссаси мавжуд бўлган.

Ҳозирги пайтда Умаров ўз ҳиссасини бизнес доираларда ҳеч ким танимайдиган Абдуллаев Фаррух Ғуломжонович номига расмийлаштирган.

“Элтуз” суҳбатлашган таҳлилчига кўра, Фаррух Абдуллевдан “катта эҳтимол билан номинал, яъни қўғирчоқ сифатида фойдаланилмоқда ва жамғарма бенефициари Умаров бўлиб қолмоқда”.

Айни пайтда бу иддаонинг расмий тасдиғи мавжуд эмас.

“Элтуз” билан ëзишган ишчилардан бирига кўра, “жамғармада носоғлом муҳит вужудга келган, таҳдид ва ишчиларни таҳқирлаш, чақимчилик¸ ходимларнинг шахсини ҳақорат қилиш меъёрга айланган”.

Ишчининг таъкидича, бош директор Муҳаммад ал-Лаватий ходимларни атайлаб камситади ва уларга бажариб бўлмайдиган вазифалар бериб, ўз хоҳиши билан ишдан бўшаб кетишини талаб қилади.

“Элтуз” ихтиëрида Муҳаммад ал-Лаватий томонидан камситилиб, қонунга зид тарзда ишдан ҳайдалган ходим ҳуқуқларининг суд қарори билан тиклангани ва “O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi”нинг суд қарорига биноан ходимга компенсация тўлаганига оид ҳужжатлар бор.

2021 йил охирида Шайхонтоҳур туманлараро суди чиқарган ажримда “O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi”да ишчилар ҳуқуқи бузилгани¸ ўзбошимча ишдан бўшатилгани қайд қилинади. Ажримга кўра, жамғарма ўзи бўшатган ишчига қирқ беш миллион сўм компенсация ва суд харажатларини тўлаб берган.

“Элтуз”га ëзган ишчилардан бирининг айтишича, жамғарма раҳбарияти суд ажримидан тўғри хулоса қилмай, ходимларни камситишда давом этмоқда.

“Жамғарма ходимларининг аксари меҳнат қонунчилиги жиддий бузилишига оид муаммолар билан юзлашган. Асосий иш берувчи ва ишчи муносабатларини тартибга солувчи жамоа шартномаси мавжуд эмас.

“Стафар” МЧЖ томонидан кадрлар текшируви хулосаси мавжуд. Ходимлар иш ҳажми ва штатларни қисқартириш ниқоби остида вақти-вақти билан ишдан бўшатилади (Меҳнат кодексининг 100-моддасига зид тарзда).

Аслида жамғарма ўзига содиқ янги ходимларни ишга олади. Жамғарма ва унинг шўъба корхоналарида меҳнат жамоаси манфаатларини ҳимоя қилувчи вакиллик органи (касаба уюшмаси) йўқ. Иш ҳақи индексацияланмайди, ваъда қилинган бонуслар шу пайтгача тўланмади”, дейди ходим.

“Элтуз” бу мақолани ëзиш асносида “O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi” ишчилар ҳуқуқини камситиш билан биргаликда Ўзбекистон қонунларида иқтисодий жиноятлар дея таснифланадиган қилмишлар содир этаётгани, хусусан, солиқдан қочаётгани ҳақидаги иддаолар билан ҳам танишди.

Жамғарма фаолиятидаги иқтисодий схемалар ҳақидаги иддао “Элтуз” тасарруфидаги ҳужжатлар билан қисман далилланган:

“Активларни (савдо марказлари, бизнес марказлар ва бошқаларни) сотиб олиш бўйича операциялар компанияларнинг (МЧЖ) устав капиталидаги улушларини алмаштириш ниқоби остида амалга оширилади. Бундан мақсад кўчмас мулкни сотиб олаётганда ҚҚС (15 %) тўламасликдир.
9.7K views12:00
Ochish/sharhlash
2022-04-21 15:00:11
Президент куëвининг укасига тааллуқли инвестиция жамғармаси ишчилари камситилмоқда
9.6K views12:00
Ochish/sharhlash
2022-04-21 14:18:43 Кипр Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоиловага берилган "олтин паспорт"ни бекор қилди

Гулбаҳор Исмоилова билан бир қаторда миллиардер Олег Дерипаска, Меркурий компаниялар гуруҳи президенти Игор Кесаев ҳамда “Комсомолская правда” ва РБC медиахолдинги эгаси Григорий Березкиндан ҳам “олтин паспортлар”ни тортиб олинди, деб хабар бермоқда Пҳиленеwс маҳаллий нашри.

Уларнинг оила аъзоларига берилган паспортлар ҳам бекор қилинган.

2007 йилдан 2020 йилгача Кипрнинг “Олтин паспорт” дастуридан жами 6779 нафар хорижлик фойдаланган, улардан 2886 нафари россияликлардир.

Кипр ҳукумати тадқиқот ва ривожланиш жамғармасига 100 000 евро ва Кипр ерларини ривожлантириш ташкилотига яна 100 000 евро хайрия қилинг. Ҳаммаси бўлиб, бутун сармоя 2, 2 миллион евро бўлиши керак. Ана шунда сизга Кипр олтин паспорти берилади.
10.4K views11:18
Ochish/sharhlash
2022-04-21 13:27:16 Ассалому алайкум, биз сизга Қашқадарё вилояти Ғузор туманидан, халқ тили билан айтганда, "Эски бозор", яъни озиқ-овқат бозоридан 9 нафар тадбиркорлар мурожаат қиляпмиз.

Биз шу бозорда анча йиллардан буён кийим-кечак савдоси билан шуғулланамиз. Буюмларни Тoшкентдан олиб келиб сотамиз.

Бизнинг бозорда жуда ҳам қизиқ ишлар бўляпти. Тадбирколар ўртасида бир-бирига сеҳр қилиш, савдо йўлини боғлаш, иссиқ-совуқ қилиш каби ишлар кўпайиб кетди.

Бозорга яқин "Мартепа" маҳалласидан "Учқун полчи" деган бир полчи чиққан.

Ҳамма унга бориб, бир-бирига афсун қилиш билан овора.

Аслида бу иш шариатдаям, қонунчиликда ҳам тақиқланган.

Биз бу бўйича Ғузор тумани Прократурасига мурожаат қилиб бордик.

Бизни эшикни олдида турадиган қўриқлаш хизмати ходимлари киргизишмади.

Бизни мақоламизни ёритиб беринг. Рўза ойида анча тадбиркорларга яхшилик қилган бўласиз. @eltuz Ғузор тумани орган ходимлари муаммога жиддий ёндашади деб умид қиламиз! Албатта, агар уларни "Учқун полчи" ўзига ром қилиб олмаган бўлса ёки "доля" бериб турмаса...
11.1K viewsedited  10:27
Ochish/sharhlash
2022-04-21 13:26:03
Ғузорда "Учқун полчи" тадбиркорларни сеҳр-жоду қилмоқда
10.6K viewsedited  10:26
Ochish/sharhlash
2022-04-21 13:09:33 Панама қоғозларидаги ўзбекистонлик миллионерлар рўйхати:
1. Даврон Маҳаматалиев
2. Фахриддин Маҳаматов
3. Дилмурод Маҳмудов
4. Шерзод Файзуллаев
5. Абдуғаффор Мўминов
6. Зафар Ҳошимов
7. Фаррух Шакиров А.
8. Алишер Алимов
9. Рустам Муҳамадиев
10. Илёс Азимов
11. Жасур Жумаев
12. Марман Аг
13. Комил Рузаев
14. Анвар Мақсутов
15. Ғайрат Мавлянов
16. Румамбет Умеров
17. Худайберган Т. Арипов
18. Пўлат Қурбанбаев
19. Дилором Ибрагимова
20. Жамиле Казакова
21. Шавкатжон Ҳатамов
22. Қасимов Амир-Саид
23. Санжар Нажмидинов
24. Ферутдин Закиров
25. Алишер Зуфаров
26. Нурулаев Бахтиёр Сагдуллаевич
27. Рустам Ғозиев
28. Абдураимов Баҳодир
29. Фаррух Акрамов
30. Ҳалил Аҳмад Абдул Ҳабиб
31. Саодат Нарзиева
32. Рустам Муҳамадиев
33. Комилжон Собирохунов
34. Нодиржон Жалолов
35. Ғайрат Мавлянов
36. Нодирхон Алиев
37. Муҳаммад Мамадалиев
38. Ғолиб Ҳайруллаев
39. Улуғбек Усманов
40. Муҳитдин Қурбонов
41. Овик Мктрчян
42. Алексей Нефедов
43. Александр Боровинский
44. Шерзод Файзуллаев
45. Ғайрат Назаров
46. Муртазо Сафаров
47. Анвар Мақсутов
48. Бунёд Умаров
49. Равшан Қамбаров
50. Бекзод Камилов
51. Исматилла Шукуров
52. Людмила Самойлова
53. Алексей Мурашко
54. Алимов Темур
55. Умар Алимов
56. Мирсалим Топилов
57. Наталия Третиак
58. Алишер Алимов
59. Лола Раҳимова
60. Жуллиета Мучак
61. Шуҳрат Балабеков
62. Умар Болтабаев
63. Нуриддин Ваисов
64. Александр Багиев
65. Нарине Авециян
66. Жамшид Миралимов
67. Сарвар Турғунов
68. Алишер Муҳитдинов
69. Галип Омаров
70. Ҳабибулла Фатҳуллаев
71. Рупат Рахматалиев
72. Салижан Азизов
73. Фаррухжон Туляганов
74. Александр Свободин
75. Владимир Климин
76. Ренат Раҳматулин
77. Жаҳонгир Жўраев
78. Иминов Абдумалик Валижонович
79. Жан-Клод Бежен
80. Мамажонов Фарҳод Фахритдинович
81. Шуҳрат Ташпулатов
82. Зумрат Ташпулатова
83. Баҳодир Гаруров
84. Турғун Шаҳабиддинов
85. Олег Бессонов
86. Рустам Мадумаров
10.9K views10:09
Ochish/sharhlash
2022-04-21 12:56:47 Россиянинг Украинадаги "махсус амалиёт"ини қўллаб қувватлайсизми? - бу саволга жавоб берган 3406 кишидан фақат 26 фоизи Россия босқинини қўллаб қувватлар экан. 74 фоиз одам Россия боқсинига қарши экан. @eltuz Ўзбекистонликлар фикри ўзгараётгани хурсанд қилади.
10.3K views09:56
Ochish/sharhlash