Get Mystery Box with random crypto!

Кипр Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоиловага берилга | ELTUZ

Кипр Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоиловага берилган "олтин паспорт"ни бекор қилди

Гулбаҳор Исмоилова билан бир қаторда миллиардер Олег Дерипаска, Меркурий компаниялар гуруҳи президенти Игор Кесаев ҳамда “Комсомолская правда” ва РБC медиахолдинги эгаси Григорий Березкиндан ҳам “олтин паспортлар”ни тортиб олинди, деб хабар бермоқда Пҳиленеwс маҳаллий нашри.

Уларнинг оила аъзоларига берилган паспортлар ҳам бекор қилинган.

2007 йилдан 2020 йилгача Кипрнинг “Олтин паспорт” дастуридан жами 6779 нафар хорижлик фойдаланган, улардан 2886 нафари россияликлардир.

Кипр ҳукумати тадқиқот ва ривожланиш жамғармасига 100 000 евро ва Кипр ерларини ривожлантириш ташкилотига яна 100 000 евро хайрия қилинг. Ҳаммаси бўлиб, бутун сармоя 2, 2 миллион евро бўлиши керак. Ана шунда сизга Кипр олтин паспорти берилади.