Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 100

2022-04-22 11:24:17
(Херсон шаҳрида)
Агар сиз Украинани билсангиз, Путин ва унинг зўравонлари Украинани бомбардимон қилса ҳам, унинг биноларини йўқ қилса ҳам, Путин ҳеч қачон украиналикларни назорат қилмаслигини тушунасиз.
Ҳеч қачон
10.3K views08:24
Ochish/sharhlash
2022-04-22 11:12:13 Кеча муҳтарам юртбошимиз Мирзиëев Қашқадарëда зудлик билан экилган палмалар ëнида туриб, Темурнинг Тўхтамишхонни енггани ҳақида гапирди. Яъни "Темур - бизаники, Тўхтамиш - душман", деган маъно келиб чиқибди. Тўхтамиш ким? Тўхтамиш Москвани зир титратган Олтин ўрда хони. Эътиқодига кўра мусулмон. У имзолаган ëрлиқлар Навоий тили бўлган чиғатойча ëзилган. Навоий тили - ўзбек тили. Демак, хон бират ëзув-чизув ва дипломатик муносабатларни ўзбек тилида юритган. Тарихчилар унинг туркча гапирганини ëзишади. Тўхтамиш 1382 йили Москвани қамал қилиб, ўрисларнинг ўтакасини олиб қўйган ва шундан кейин ўрислар ҳар ой бюджетнинг қирқдан бирини Олтин ўрдага ўлпон қилиб тўлашни ҳеч кечиктирмаган. (Русчага қирқ сўзи сорок бўлиб кириб қолгани шу билан боғланади. Бошқа славян халқлар четиратсат дейди) Тўхтамиш аввалига Москва ëнидаги Серпухов шаҳрини ишғол қилиб, ўрнашиб олди.1382 йилнинг 24 августида Тўхтамиш Москвани ўраб олди. 26 август куни Москва таслим бўлди. Тўхтамиш Москвани остин-устин қилди. Бойликларни уруш ғанимати сифатида отларга ортиб, Олтин Ўрда ҳазинасига кирим қилди. Шундан кейин Тўхтамиш Переяславль, Владимир, Юрьев, Звенигород, Можайск ва бошқа ўрис шаҳарларини ҳам ишғол қилиб, шаҳар майдонларида аскарлари билан номоз ўқиди. Тўхтамиш бир муддат Амир Темур билан дўст эди. Кейин душманга айланишди. Тўхтамиш Чингизнинг ўғли Чўжининг невараси Тўй ҳожаканинг эрка ўғли. Тўхтамишнинг 7 ўғли 5 қизи бор эди. Катта ўғлини хоразмшоҳ шарафига Жалоладдин қўйганди (.Тўхтамиш Жалолоаддинни ўзига идеал деб билган). Иккинчи ўғли - Жабборберди. Учинчиси - Кепак¸ тўртинчи ўғлининг исми - Каримберди. Искандар ва Абу Саиддан кейин туғилган ўғлини Кичик деб эркалатгани учун исми Кичик бўлиб қолган. Аммо ундан кейин яна ўғил туғилгач, исмини Қодир Берган қўйди. Ўз вақтида русларни тириштириб, Кремлни отхона қилган Тўхтамиш бугунги Ўзбекистон аҳли учун нега душман бўлиши керак? Тарих - улуғ мураббий, аждодлар ëди - муқаддас.
10.7K viewsedited  08:12
Ochish/sharhlash
2022-04-22 11:11:56
Москвани тиз чўктирган мусулмон саркарда бизга душманми?
10.4K views08:11
Ochish/sharhlash
2022-04-21 18:45:35 Давлатдан ажратилган пулларни тийинигача ўмариш учун ўз каламушларини қўйиб чиқмоқда бу соядаги кардинал!
8.9K views15:45
Ochish/sharhlash
2022-04-21 18:45:35 @ELTUZ ГА КЕЛГАН МАКТУБ

2018 йил ноябрь ойида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг молиявий ишлар бўйича ўринбосари қилиб тайинланган Сарвархон Бузрукхонов кўп ўтмай Ўзбекистондаги молиявий ишлар бўйича проректорларнинг катта хонига айланди.

Чунки проректорларнинг ҳаммасини у тайинлайдиган бўлди.

Масалан, ТДИУга ҳам ўзини ишончли вакилини яъни молиявий ишлар бўйича проректор лавозимига ўзининг одамини шахсан ўзи келиб, университет кенгашига таништириб, тайинлаб кетди.

Университет домлаларининг: “Университетимизнинг ўзида шу соҳани яхши биладиган номзодлар бор эди-ку”, деган эътирозларига вазир ўринбосари: “Ҳукуматнинг ишларига ақлингиз етмайди. Шунинг учун бу ишларга аралашманг!”, деб сурворди.

Сарвархон Бузрукхонов олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида молиявий ишларни ўз қўлига олгач, соҳада пул ўзлаштиришлар авжига чиқди.

Хусусан, ўтган йили Ҳисоб палатаси томонидан амалга оширилган текширилишлар натижасида бир қанча олий таълим мауссасаларида жуда катта молиявий камомадлар аниқланди.

Биргина Қарши Муҳандислик Иқтисодиёт институтида қисқа муддат ичида 25 миллиарддан кўп камомад топилди.

Бу ўғриликларда иштирок қилган барчага қарши чора кўрилди, лекин мазкур жиноятларнинг бошида турган Сарвархон Бузрукхоновга судан қуруқ чиқди.

Чунки у вазир учун ҳам, Бош вазир учун ҳам “удобний” одам ҳисобланади.

С. Бузрукхонов олий таълим тизимида "непотизмнинг энаси"ни кўрсатворяпти.

Масалан, ўғли Сардор Бузрукхоновни “чет элга ўқиб келди” деб олдин Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети кафедрасига мудир қилиб тайинлади.

Ваҳоланки, проректорлар хонининг ўғли Сардор Бузрукхонов кафедрада 2 йил давомида аудиторияга 1 соат ҳам дарс бермаган.

Шундан кейин ота ўғлига университетда алоҳида структура ва штат киритиб, эркатойини ТДИУ васийлик кенгашининг раиси қилиб тайинлади ва профессор ойлигига тенг маош белгилади.

Тасаввур қилинг, Туз Оға!

Университетда бир соат ҳам дарс ўтмаган болакай шу даргоҳда 20 йилдан ортиқ ишлаб, номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, ҳар куни аудиториядан чиқмасдан талабаларга илм берётган устозлардан кўп ойлик олмоқда.

Қойилмисиз?!

Бундан ташқари университет территориясига 40 йилдан кўп ишлаган профессорлар ўз машиналарида кириш мумкин бўлмаган бир вақтда, вазир ўринбосарининг ўғли ўз автомабили билан университетнинг хоҳлаган жойига кириб боради.

Ўзбек проректорларининг хони Сарвархон Бузрукхонов соққанинг каттасини қурилишдан топади.

2021 йил Олий таълим муассасаларида қурилиш танловлари ўтказилганда давлат харидларига оид қонун талаблари бузилиб, давлатга 20 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланди.

Буни 5 апрель куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг йиғилишида Сенатнинг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцяига қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров маълум қилди.

Жумладан, Бухоро Давлат университети 348 млн сўмлик моддий бойликларни қиммат нархларда харид қилган. 232 млн сўм маблағ мақсадсиз сарфланиб, шартномада кўрсатилмаган 246 млн сўмлик жиҳозлар ҳам сотиб олинган. Бундан ташқари, қурилиш танловлари ўтказишда 20 млрддан ортиқ давлат харидларига оид қонун талаблари бузилган.

Бухоро Тиббиёт институтига қарашли академик лицей биносини таъмирлашда ҳам берилган 28 млрд сўм эълон бўйича қурилиш ишлари аслида бажариб бўлингани аниқланган.

Наримон Умаровга кўра, соҳада жиноят содир этган ёки инсофсиз ижрочи сифатида эътироф этилиши лозим бўлган тадбиркорлик субъектларини қайта Давлат харидлари жараёнида иштирок этишга йўл қўйилган.

Маълумот учун, охирги уч йилда махсус ахборот порталида инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига бор йўғи 19 та тадбиркорлик субъекти киритилган, ваҳоланки Республика бўйича тартиб-таомилни бузган 500 дан ортиқ шахсга нисбатан 272 та жиноий иш судга юборилгани реестрини тўлиқ ишламаётганидан далолат берган.

Мана шу ишларнинг бошида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг молиявий ишлар бўйича ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов турибди.

Бузрукхонов барча университет-у инситутлардаги молиявий ишлар бўйича проректор лавозимларига нега ўз одамларини қўяётганини энди тушунгандирсиз, Туз Оға!
8.8K views15:45
Ochish/sharhlash
2022-04-21 18:44:45
Сарвархон Бузрукхонов - олий таълимнинг бугунги соядаги кардинали!
8.3K views15:44
Ochish/sharhlash
2022-04-21 17:36:11
Зеленский яна бир бор Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди. Украина президентининг сўзларига кўра, бунинг учун Россия томони уруш тугаганини эълон қилиши, шунингдек, учрашув ўтказиладиган кун ва жойни белгилаши кифоядир.
9.5K views14:36
Ochish/sharhlash
2022-04-21 17:31:45
Тошкентда жойлашган Халқаро бизнес марказининг 10-11-қаватидан бир эркак ўзини пастга ташлаб юборган ва ҳалок бўлган.
9.3K views14:31
Ochish/sharhlash
2022-04-21 17:27:06
Тошкентда Ҳадра майдонидаги йўл четини таъмир қилинаётган жойда арчалар кесилибти. Бу жойда Grand Road Tashkent ва Flowers&Gardens фирмалари ош олиб бораяпти.
9.3K views14:27
Ochish/sharhlash
2022-04-21 16:44:47 Форишда селда оққан яна бир кишининг мурдаси топилди

2022 йил 20 апрель куни сел оққанда бедарак йўқолган шахснинг мурдаси топилган. Шундай қилиб сел туфайли ўлганлар сони 5 нафарга етди.
9.6K views13:44
Ochish/sharhlash