Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 97

2022-04-24 19:36:01 ELTUZ pinned «Бу гапни менга ҳазорасплик рассом колхоз раиси айтиб берганди бир вақтлар. Бу колхоз раиси отини ортига ўғлини мингазиб, тут қатор ичидан ўтганда бир эркак яна бир эркак билан жинсий алоқа қилиб турганини узоқдан кўриб қолибди. Болани олдида уларни тергамай…»
16:36
Ochish/sharhlash
2022-04-24 19:33:08 Бу гапни менга ҳазорасплик рассом колхоз раиси айтиб берганди бир вақтлар. Бу колхоз раиси отини ортига ўғлини мингазиб, тут қатор ичидан ўтганда бир эркак яна бир эркак билан жинсий алоқа қилиб турганини узоқдан кўриб қолибди. Болани олдида уларни тергамай тез ўтиб кетибди. Аммо раис бува, ҳар эхтимолга қарши, ўғлидан сўрабди "нимани кўрдинг?" деб. Ўғли бўлса "икки эркакни кўрдим. Биттаси кучли бўлиб турувди яна биттаси бўшашиб турганди". Шунақа. Табиат қонунига кўра, заиф лапашанг ва бўшашганлар зўрланади... Кейинги юз йил ичида ўзбек тили ўрисча сўзлар билан тўлди. Ўрисча сўздан калька қилиб, ўзбекча сўзлар ясалди. Ўрис тили юз йил давомида бўшашган ўзбек тилини устига миниб ëтди. Аммо ҳар доим ҳам шундай бўлмаган. Олтин ўрда даври хусусан Тўхтамишхон замонида ўзбек (чиғатой) тили кучли бўлган. Ўша пайтда ўзбекни сийдиги ер тешган. Айнан Тўхтамиш замонида бўшашиб заиф бўлиб қолган рус тилининг ичи турк сўзлари билан тўлиб тошди. Эски ўзбекчада қоғозни "бума" дейишган. Ҳар ойда бир марта Тўхтамиш чопарлари ўрисларга солиқ тўлатиш учун "бума" оборишган. Ўрислар бу қоғозни ëмон кўргани учун "бумага" дейишган (худди скряга¸ бедолага каби салбий ранг бериш учун). Ям, ямщик, ярлык, казак, кочевать, есаул, караул, хорунжий, ура, кинжал, атаман, сабля, кошевой, деньга, казна, казначей, тамга (таможня шундан олинган), барыш, хозяин, харч, кабала ¸ кирпич, жесть, лачуга, серьга, алмаз, изумруд, брага, буза, арак¸ огород¸ арбуз, ревень¸ атла́с, миткаль, бязь, тесьма, башмак, кафтан, шаровары, тулуп, пимы, башлык, сарафан, колпак, фата, чулок, стакан, сундук, (буран, туман¸кулак, курган, алый, барсук, бусурман, карий, мишень, безмен, таракан, тюрьма, бадья, булат, бурлак, гурт, базар, сорок. (Баскаков мингга яқин туркча сўз санаган) Шунақа. Кимдан нима қолди? Бировдан бошлардан тикилган минор¸ бузилган шаҳарлар. Тўхтамишдан эса рус тили ичига киритилган ўзбекча сўзлар. Дарвоқе, Ўзбекистон ва аксар аҳоли бугунам бўшашиб турибди қачон Россия устимга минар экан деб.
9.2K views16:33
Ochish/sharhlash
2022-04-24 19:26:08
Литва ЕИга патриарх Кирил (полковник Гундяев) га қарши санкция қўллаш таклифи билан чиқди.
8.7K views16:26
Ochish/sharhlash
2022-04-24 18:46:46 Мариупол мэри Вадим Бойченконинг маълум қилишича, шаҳарда 20 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган
9.3K views15:46
Ochish/sharhlash
2022-04-24 17:54:51 Таълим тизимида бу ёғи "шаша". Ассалому алайкум, ҳурматли Туз оға. Мен Андижон вилоятидаги бир ДИМИда олий тоифали физика фани ўқитувчисиман. Яқинда интернетда президентимизни президент мактаблари тасарруфида иқтидорли болалар мактаблари очиш ҳақидаги фармони…
10.0K views14:54
Ochish/sharhlash
2022-04-24 16:33:21 ЎРИС ФЛОТИ ҲАҚИДА БИР ШИНГИЛ
Ўрисингизнинг «қудрати»ни кўриб қўйинг, шарафсиз россияпарастлар.
Азов денгизида патруль хизматини олиб борадиган «Расул Гамзатов» номли жанговар катер кеча паррагини синдириб қўйиб, бандаргоҳга бир амаллаб етиб борганча, таққа-тақ тўхтади.
Захирада бирорта паррак йўқ.Сотиб олишнинг ҳам иложи йўқ -- бу ёғи санкциячилик. Бир сўз билан айтганда, ўриснинг яна бир жанговар кемаси ўлди ҳисоб.
«Москва» ракета крейсери уриб чўктирилган жойга ўрис қўмондонлиги 1912 йили, ўзбекона қилиб айтганда, энам қизлигида қурилиб, сувга туширилган «Коммуна» деб номланган таъмирлаш хизмати кемасини юборибди. Шўрлик кема етиб бора оладими, етиб борган тақдирда ҳам бирор-бир ишга ярайдими, Ўзи билади.
Бу кунингдан ўлганинг яхши, ўрис, дегани одам йўқ.
Россияни қолоқ, бунёдкорликдан йироқ, Худо урган алкашлар юрти десам, ўрисга онг-ла қарам россияпараст ўзбексимонлар мендан кўп хафа бўлишади. (Истеъфодаги подполковник Шокир Долимов)
10.2K views13:33
Ochish/sharhlash
2022-04-24 16:28:20 Қийналаётган яна ўша оддий халқ бўляпти Ассалому алайкум, Туз оға яхшимисиз? Сизга ва сиз орқали ҳурматли президентимиз Шавкат Миромоновичга мурожаат йўлламоқчи эдим.

Мен Наманган вилояти Уйчи тумани Мустақиллик МФЙ Семуруғ кўчасидан Мирзамаҳмудов Бахтиёр бўламан.

Президентимизнинг ёшларни қўллаб-қувватлаб чиқарган қарорлари:

1) 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5242-сон

2) 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–5466-сон фармонлари

3) 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ПҚ–3777-сон

4) 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3856-сон

5) 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4231-сон қарорлари билан танишиб чиққан ҳолда 2020-йил "Гул босилган газламалар ва чокли буюмлар" ишлаб чиқариш, маҳалладаги ишсиз 3-4 аёлни банд қилиш мақсадида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлиб ЯТТ очдим.

Ҳунармандлар уюшмасига аъзо бўлдим. Табиийки янги иш бошламоқчи бўлган тадбиркорга албатта кўмак керак бўлади. Шу мақсадда ўзим йиғган пулга қўшиб, банк кредит ҳисобидан 2 дона чок мошина ва 2 дона аверлок олиш учун 2020-йил август ойи ўрталарида "Уйчи истеъмолчи таъминот" МЧЖ билан шартнома туздим ва таъминотчи айтган Агробанк Уйчи филиали кредит бўлими ходимига олиб кириб бердим.

Шундан сўнг банкга бир неча марта бориб, ҳужжатларга қўл қўйиб келдим. Сентябр ойида 1-ойлик Сафарбарлик чақирув резервига хизмат ўтагани кетдим. Армиядан қайтганимда ҳам кредит ҳали ажратилмаган экан. Октябр ойида ҳам банкга бориб яна ҳужжатларга қўл қўйдим, кредитдан эса дарак йўқ.

Сўнг таъминотчи ёрдамчиси банк ҳодими билан МЧЖ орқа тарафидаги чевархонада мени суратга олиб ҳужжатга қўшамиз шунда тез чиқади, деб, банк ҳодими билан расмга туширди.

Банк пулни 17-октябрда таъминотчи ҳисоб рақамига тушириб берди, лекин менга таъминотчи 2020-йил декабр ойида ҳам техникаларни етказиб бермади, банкга борсам, банк пул биздан чиқиб кетган, деди.

Шундан кейин туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилдим, улар таъминотчи ишини жиноят судига оширишди.

2021- йил декабр ойида суд ҳукм чиқарди, унга кўра таъминотчидан менга 29 миллион 800 минг сўм пул ундириш кўрсатилди, таъминотчи олти йил-у бир ойга қамалди.

МИБ мени кафилларимнинг ойлигидан 3 миллион 500 минг - 4 миллион сўмдан кредит учун ушлаб оляпти.

Ҳозирда бу пулларни тўлашга имконим йўқ қаерга мурожаат қилсам ҳам, айб ўзингда, деб, эшитгисиям келмайди раҳбарлар.

Нега банк ўзимни ҳисоб рақамимга тушириб бермади пулларни, воситачи орқали бермасдан?

Давлат бирор ташкилотни шакиллантирса бўладику таъминотчи қилиб, юқори органлар назорат қилиб турадиган.

Ҳозир фақат банкирлар билан таъминотчи деган муттаҳамлар шу кредит орқасидан бойиб ётибди экан. Қайси жиноят судига борсанг, таъминотчи иши кўрилётган бўлади.

Банкга бориб ҳужжатларни кўздан кечирганимда, ҳисоб-фактурага мени номимдан қўл қўйиб юборишган экан, апелляция судида ҳужжат нусхасидан судяга тақдим қилдим, лекин судя банкни судга жалб қилмади, буни инобатга ҳам олмади, ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.

Бу ерда банкнинг ўзи ҳам жавобгар-ку.

Марказий банк ҳам шуларни ўрганиб чиқишини сўрайман.

Хуллас, бизда ҳамма нарса кўзбўямачилик, ростдан бирор иш қилмоқчи бўлсанг ё пулинг бўлиши ёки бирор бир валломатни кимдури бўлишинг керак экан.

Қийналаётган яна ўша оддий халқ бўляпти.
9.8K views13:28
Ochish/sharhlash
2022-04-24 14:52:23
Волгоградда "мамлакат кўриши керак бўлган қаҳрамонларни" шундай кутиб олишди.

Қўрқоқ шоқоллар ғурурланадиган ҳеч нарсаси йўқлигини тушуниб, Украинадаги қотиллик, талон-торож ва зўрлаш учун жазодан қутулиш учун ўзларининг юзларини яширишга мажбур бўлишади.

Лекин ҳаммангизни топамиз, дейди Украина хавфсизлик кучлари. @eltuz
9.6K views11:52
Ochish/sharhlash
2022-04-24 14:46:55 Ассалому алайкум, Туз оға. Бу ёзганларимни телеграм кананалингизда чиқарасизми йўқми, билмайман. Бир ёзгим келди.

Ўзим ўрта маълумотлиман. Кеча бир синфдошим билан суҳбатлашиб қолдим. У қурилиш буйича олий маълумотли мутахасис. Ҳақиқатда билими яхши эди. Ҳозир бир туманда қурилишлар буйича назоратчи экан. Ойлик маоши 12 миллион сўм экан. Ҳар уч ойда яна шунча кварталний, бундан ташқари 13-ой деган қўшимчаси бор экан. Йил мобайнида 200 миллиондан ошиқ маош оларкан. Майли насиб қилсин. Хурсанд билдим.

Энди бошқа томонга эътиборингизни қаратсам. Битта туман судяси 15-18 милион сўм маош олади.

Буларда ҳам квартал, йиллик, байрам пули ва бундан ташқари кирим пуллари бор.

Худди шунингдек прокурор, солиқчи, ҳокимят, мелиса ходимлари ҳам катта-катта маош олишади.

Жамиятнинг энг паст бўғини бўлиб қолган ўқитувчи ва боғча ишчилари ойлик маоши ҳақида ёзмоқчиман. Бир ҳамсоям бошланғич синф ўқитувчиси. 1 миллион 470 минг сўм маош оларкан. Қизиғи маоши 5 йилдан буён шундай экан. Нима учун беш йилда узгармайди, десам, беш йил олдин 15 соат дарси бўлган экан, ҳар йил янги ишчи келган ва дарс соати қисқариб боравериб, ҳозир 8 соат дарс берилган экан. Шуни эвазига маоши ўзгармас экан.

Яқинда бир боғча мудираси билган тасодифан суҳбатлашиб қолдим (аслида улар ҳақида ёмон тасавурда эдим). иймонли аёл экан. Яқинда бу ишга ўтган экан. Бу ишга ўтаётганда маоши (мудираликни) қанча эканлигини билмаган экан. Энди ўтганига пушаймон қилаётган экан.

Сабаби маош - 1 миллион 900 минг сўм атрофида экан. Харажати ўзини ҳисобидан бир ойда 700- 800 минг атрофида бўларкан.

Нимага бунча харажат қиласиз, дедим. Бир пачка қоғоз - 100 минг сўм. Ҳафтада 2-3кун мажлис ёки бошқа юмуш учун таксида марказга бориб келаман. Бундан ташқари боғчани майда харажатларига шахсий ҳисобидан қилиш керак, деди.

Нима майда харажат, десам, эээ сўраманг, кирларни, идиш-товоқларни ювишга совун-сода гелни, деразани шишаси синса шишани, ток бузилса токни тузатиш, қулф бузилса алмаштириш, ҳаммаси шахсий ҳисобдан экан, деди. Нимага давлат муассасаси-ку, ўзи қилиб бермайдими, дедим. Ээ гапиртирманг, бошқа томондан харажатни қоплашим керак экан. Мен ҳеч қачон болалар ризқига куз олайтирмайман, дедим. Билмайман, ишлай олсам ишлайман, булмаса, ташлайман, деди.

Ўқитувчи ва боғча ишчилари иш ташлаш қилишса, давлатимиз бир ўйлаб курармиди, шу маошга ишлаб буладими йўқми, деди.

Бир вақтлар ўқитувчи, докторлар, боғча ходимларини маош юқоридаги касб эгаларидан бирозгина фарқ қиларди. Ҳозир 5-6 баробар фарқ қиларкан.

Қайси бирининг иш фаолияти оғирроқ? Ўша cудя, пурокурорлар ёки бошқалари бир ой шу маошга ўқитувчи ё боғча ходими бўлиб ишлармикан?

Нимага бошқа давлатларда вазир мақомида қадрланганлар бизларда хору-зор қилинмоқда?

Ўлма эшагим арпа эйсан, деб, алдаб юрганча, фалон йили маошни 1000 $ қиламан, деб, вақтни чўзишни нима фойдаси бор? Нимага кейинги ойдан қилмайди? Бази маошларни бир пасда икки баробар оширди-ку (масалан учаскавойларни - 60% га, мурувват уйи ходимларини - 100% га. Қоровуллари бир ойда 12 кун ишлаб 4 миллион маош олади.

Нимага ўқитувчи ва боғча ходимларининг маошини ошириш пайсалга солинмоқда? Улар иш ташлаши керакми? Туз оға сизни ўқишади, балки адолат қилиб, буларга ҳам этибор беришса, чўзиб юрмасдан. Раҳмат.
10.2K views11:46
Ochish/sharhlash
2022-04-24 14:00:36 Таълим тизимида бу ёғи "шаша". Ассалому алайкум, ҳурматли Туз оға. Мен Андижон вилоятидаги бир ДИМИда олий тоифали физика фани ўқитувчисиман.

Яқинда интернетда президентимизни президент мактаблари тасарруфида иқтидорли болалар мактаблари очиш ҳақидаги фармони чиқди. Шу фармонда ҳозирда мавжуд ДИМИ ( давлат ихтисослаштирилган мактаб интернат) лари тугатилиб, туманларда биттадан иқтидорли мактаблар очилиб, уларга имтиҳон асосида ўқитувчилар сараланиб олинаркан. Яъни IELTS бор, олимпиадаларда ўринлар олган ва фахрий ёрлиқлари кўп ўқитувчиларни.

Лекин қолган ДИМИларнинг ўқитувчилари ҳудудий мактабларга ишга жойлаштириларкан.

ДИМИларда салоҳияти юқори, камида 1-тоифали ўқитувчилар ишларди. Энди улар бориб, бошқа мактабдаги касбдошини нонига шерик бўладими?

Бошқа мактабга бориб, 10 соат ёки 15 соат зўрға дарс тегиб, яна 1,5 ёки 2 миллион ойлик олиб, мардикордан ҳам қийин аҳволга тушади-ку.

Ўзи аранг рўзғорга еткизаётган, ойлиги яна яримта бўладими?

2-3 йил олдин академик лицейларни ҳам ОТМга кириш кўрсаткичинг паст, деб, баҳона қилиб, йўқотиб, салоҳиятли ўқитувчиларни ярми мактабга ярми россияга кетди.

Энди ундан ҳам қолган салоҳиятли ўқитувчиларни йўқотиб давлат нимага эришмоқчи, билмадим.

Ўзи таълимга этибор деб ҳайқиришгани билан бу раҳбарлар таълимга ўтириб қўйишган экан. Эссиз, агар республикадаги барча ДИМИлар шу зайлда тугатиладиган бўлса, шунча салоҳиятли ўқувчилар ва ўқитувчиларни давлат йўқотади.

Республикамизга салоҳиятли ўқувчиларни шу ДИМИ лар етказиб бераётганди. Мактаблардаги ўқувчиларни аҳволи маълум ҳаммага.

ДИМИларда болалар, ота-оналар бадали эвазига ётоқ ва иссиқ овқат билан таъминланарди. Бунда давлат ҳам молиявий чиқимдор бўлади.

Сабаби ота-оналар тўлаган энг кам иш ҳақини бир баравари миқдородаги бадал тўлови қопламасди. Шунга давлат чиқим қиладиган томинини йўқотяптимикан, деб ўйлаб қоласан киши.

Бизга қолса, шу ДИМИларни ётоғи ва овқатини олиб ташлаб, оддийгина Иқтисослашган мактаб қилиб қўйсин, ишлайверамиз.

Ишхонада ҳаммада "чемодан настроения" бўлиб қолган. Ҳаммани хаёлида бошқа иш қидириш, эртага нима бўларкин, каникулда қайси мактабга иш сўраб бораманикин, деб юрибди.

Бир иккита авлиёлар янги очиладиган мактабларга ҳужжат топширинглар деяпди.

У мактаблар биттадан синф оларкан, унда ҳар битта фандан биттадан ўқитувчи етадида уларга. Хуллас буёғи шаша. Ҳар доим таълим тизимимиз ана ўнгланади, мана ўнгланади, деб юриб, 20 йил ишлаб қўйибман.

Энди билдим-ки бу тизим ҳали-вери ўнгланмасекан.
9.9K views11:00
Ochish/sharhlash