Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuz — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuz
Toifalar: Siyosat , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 204
Kanalning ta’rifi

ELTUZ – Ўзбекистон ва ўзбекларнинг сиëсий кайфиятини акс эттирадиган эркин майдон.
Нашр либерал демократик қадриятлар¸ сўз ва ифода эркинлиги, тараққиëт тарафдорлари ва жамиятни яхши томонга ўзгартириш истагида бўлганлар минбаридир.
@EltuzBot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 93

2022-04-27 11:21:57 Ҳурматли Элтуз ассалому алайкум ! Сизга бир таклифим бор. Хокимми депутатми олдига коррупциянер порахўр сўзини қўшиб ёзинг. @eltuz Афсуски, президентимиз Шавкат Миромонович ҳоким ва депутатларни қамоққа олишга "вето" қўйганлар. Ашинга, фақат порахўр ва коррупционер сўзларини ҳоким ўринбосарлари ва ёрдамчиларининг олдига қўя оламан.
9.5K viewsedited  08:21
Ochish/sharhlash
2022-04-26 22:04:54
Қўрқув бу ожизлик.

Ҳақиқатни айтиш учун эса жасорат керак.
Ҳозир ҳақиқатни айта оладиган жасоратлилар камайиб, оқимга қўшилиб сузувчилар кўпайди.

Оқимга қарши сузаётганлардан бири бўлган @Qorqma_uz блогини ТАВСИЯ қиламан.

Қўрқмайдиганлар қўшилсин...
@Qorqma_uz
5.8K viewsedited  19:04
Ochish/sharhlash
2022-04-26 21:29:31
Туз оға ўзбек жамиятида бўлаётган ишлардан ҳайронман.

Россия пропаганда машинаси шу даражада бизни ватандошларни зомбилаштирганки, ўрисларам олдиларида ип эшолмайди.

Путинни қўшини Украинада мағлуб бўлди, десам, жазавага тушиб, мани ғажиб ташайман дейди.

Путинни доҳий қилиб олишган.

Россия армияси шу даражада кучли эмишки, бутун дунёга қарши кураша олар экан.

Бу зомбилар Ўзбекистон аҳолисининг 90% ташкил қилса керак.

Тепадагилар қаерга қараяпти, ҳайронман. Агар уларам "Россия 24" томоша қилишмаса.

Кремл тарғибот машинасини тезда тўхтатиш керак.

Вазият жиддий, нега бизнинг миллий каналларда бонг уришмаяпти, бу мавзуни ёритишмаяпти?
6.4K views18:29
Ochish/sharhlash
2022-04-26 21:26:16 Раҳмат Сизга ТузОға Ревизор-6 ни чикарганиз учун. Булар ҳали ҳолвасиям бас. Агар рухсат берсез, ман Сизга бу шахс ва унинг назорати остидаги шахслар томонидан 21-асрга хос бўлмаган бебошлик ва беорликлар ҳақида ҳикоя қилиб беришим мумкин. Бу шахс ва у ташкил этган кластернинг Аввал, Логон, Каптархона кишлоқларида оддий қишлоқ одамлари турмуш тарзига қанчалик салбий таъсир қилгани, банк очиб, унга дастлаб малакали ходимларни йиғиб кейинчалик уларни ўғри каззобликда айблаб қаматиб юборганлиги, кредит таъминотига олинган мулкларни кредитлар тўлиқ ёпилган бўлса ҳам гаровдан чиқариб бермаслик, лизинг мажбуриятлари бажарилган мижозларнинг қонуний мулкларини уларнинг номига расмийлаштириб бермаслик, бунинг эвазига банкдан юқори фоизларда кредит олишга мажбурлаш, гаров мулкларини ўзининг яқин қариндошлари номига алдов ва зўравонлик йўли билан ўтказиб олиш ва уни кейинчалик 2-3 баробар қиммат нархда мулк эгасининг ўзига пуллаш бунинг учун юқори ставкада кредитлар расмийлаштириш, кредит олиш истагида бўлган мижозларга шахсий яшаш, уларини гаровга қўйишни қатъий талаб қилиш, кредит тўлашга қийналган мижозларни департамент, прокуратура, ИИБ идораларига чақиртириб қурқитиш, зарур шахсларга туҳмат уюуштириш эвазига қарздорликлардан кечиб юбориш билан алдаш, ходимларни мажбурий меҳнатга мажбурлаш, иш хақини ўз вақтида бермаслик, ўзини манфаатларига зид бўладиган ҳар қандай бизнесни барбод қилиш ёки эгаллаб олиш йўлида прокуратура ва ИИБ хизматидан фойдаланиш каби жуда қизиқ ҳолатлар хақида асосли ҳикоялар айтиб беришим мумкин.
6.2K views18:26
Ochish/sharhlash
2022-04-26 20:54:05
Улуғ ўзбек санъат дарғаси Ўзбекистон халқ рассоми Неъмат Қўзибоевнинг ўғли Ғайрат "Россия ТВсини тўхтатинг" деган талаб билан чиқди. Ғайрат Қўзибоев Россия дизайнерлар иттифоқи аъзоси¸ таниқли арт куратор ва кўргазмалар ташкилотчисидир.
6.8K views17:54
Ochish/sharhlash
2022-04-26 20:51:47 "Биомусор" ва "Курва кокаин" сўзларини журналистикага олиб кирганим учун менга "Олтин қалам" соврини берса жуда арзийди. Имзо. Рассом Туз.
6.8K views17:51
Ochish/sharhlash
2022-04-26 20:43:31

7.0K views17:43
Ochish/sharhlash
2022-04-26 20:42:33 РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги тортишув” жараёни акс этган видеолавҳа юзасидан
Аниқланишича, жорий йилнинг 26 апрель куни соат 17:30 ларда ЙПХ инспектори Б.Б. ҳамкасби Б.К. билан бошқарувидаги “Ласетти” русумли хизмат автомашинасини бошқариб, Чироқчи тумани “Озиқ овқат деҳқон бозори” МЧЖ рўпарасидаги кўчада юзага келган тирбандликни олдини олиш мақсадида, Йўл ҳаракати қоидаларининг 3.27 белгисига риоя этмасдан тақиқланган жойда тўхтаб турган автомашиналарни овоз кучайтиргич орқали йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга чақирган.
Бироқ, фуқаролар Н.Ш., Н.Б., Қ.А., лар ЙПХ инспектори бошқарувидаги автомашинани ҳаракатланишига йўл қўймасдан, ёнига бошқа фуқароларни тўплаб, хизмат автомашинасини тўхтатиб, ЙПХ ходимларини хизмат кийими, боди камераси ва кўкрак нишонини юлиб олиб, уларнинг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатишган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан 26.04.2022 йилда Чироқчи туман прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.Ш., Н.Б., Қ.А., лар қамоққа олинди.
Жиноятнинг бошқа иштирoкчиларини аниқлаш бўйича тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча фуқаролар Диққатига!
Бундан кейин ҳам жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан қонун доирасида қатъий муносабат билдирилиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Қашқадарё вилоят прокуратураси.
7.6K views17:42
Ochish/sharhlash
2022-04-26 20:40:24
Сохта "буюк"ликни статистик маълумотлар билан юзлаштирганда...
7.2K views17:40
Ochish/sharhlash
2022-04-26 19:28:07

8.3K views16:28
Ochish/sharhlash